Rp.: Benzylpenicillini-natrii 500000 ТБ
D.t.d.N. 10
S. Битта флакон ичидаги препарат 5 мл 0,5 % ли новокаин
эритмасида эритилиб, 500000 ТБ дан кунига 4 маҳал мушак
орасига юборилсин. Синамадан сўнг!
#
Rp.: Solutionis Novocaini 0,5 % – 5 ml
D.t.d.N. 10 in ampullis
S. Бензилпенициллинни эритиш учун
Инъекция қилиш учун ишлатиладиган мойли суспензиялар асептик шароитларда тайёрланади ва флаконларда чиқарилади. Уларни ишлатишдан олдин тана ҳароратигача илитиб ва чайқатиб олиш керак. Дори моддасининг керакли миқдорини бевосита ишлатишдан олдин асептик шароитда флакондан олиб парентерал йўл билан организмга юборилади.
Мисол: 100 мл бийохинол суспензиясига рецепт ёзиб берилсин ва 3 мл дан 3 кунда 1 марта мускул орасига юбориш буюрилсин.
Rp.: Biiochinoli 100 ml
D.S. 3 мл дан 3 кунда 1 марта мушак орасига юборилсин.
Ишлатишдан олдин тана ҳароратигача илитилсин ва чайқатилсин!
Инъекция учун ишлатиладиган официнал эритмалар, новогален препаратлар ва органопрепаратлар ампулаларда чиқарилади ва рецептда Rp.: дан кейин препаратнинг фақат номи ва миқдори кўрсатилади.
Мисоллар:
1. Официнал препаратлар:
Кордиаминнинг 1 мл лик 10 та ампуласига рецепт ёзиб берилсин ва 1 мл дан тери остига юбориш буюрилсин.
Rp.: Cordiamini 1 ml
D.t.d.N. 10 in ampullis
S. 1 мл дан тери остига юборилсин.
2. Новогален препаратлар:
Ичида 1 мл дигален-нео бўлган 10 та ампулага рецепт ёзиб берилсин ва 1 мл дан тери остига юбориш белгилансин.
Rp.: Digalen-neo 1 ml
D.t.d.N. 10 in ampullis
S. 1 мл дан кунига 1 маҳал тери остига юборилсин.
3. Органопрепаратлар:
Ичида 1 мл (5 ТБ) дан питуитрин бўлган 10 та ампулага рецепт ёзиб берилсин ва 1 мл дан тери остига юбориш тавсия қилинсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |