Эмульциялар, Томчилар, тиндирма, экстрактлар, инъекция дори воситаларига ва сиртга қўллаш учун мўлжалланган эритмаларга рецепт ёзиш
режа:
1. Инъекция учун ишлатиладиган дори шаклларига рецепт ёзиш
2. Сиртга қўллаш учун мўлжалланган эритмаларга рецепт ёзиш
Инъекция учун ишлатиладиган дори шакллари
Иъекция учун ишлатиладиган дори шаклларига сувли ва ёғли эритмалар, суспензиялар, эмульсиялар ҳамда стерилланган порошок (сочма ёки кукун) ва таблеткалар киради. Порошок ва таблеткалар ишлатилишидан бевосита олдин стерил эритувчиларда эритиб олинади. Улар асосан тери остига, мушак орасига, вена ва артериалар орқали юборилади. Эритувчи сифатида инъекция учун сув (Aqua pro injectionibus), шафтоли ва бодом ёғи (Oleum Persicorum, Oleum Amygdalarum), айрим ҳолларда 33 % гача суюлтирилган этил спирти (spiritus Ethylicus) қўлланилади.
Инъекциянинг афзалликлари:
1) тез таъсир қилади, чунки дори тери остига ва мушак орасига юборилганда тез сўрилади, вена ва артерия орқали юборилганда эса дори модданинг ҳаммаси бирданига қонга тушади;
2) дори моддалар ошқозон-ичак йўлини ва жигарни четлаб ўтади (у ер даги ферментлар дориларнинг фаоллигини сусайтирувчи хоссага эга);
3) дори моддалари аниқ дозаланади.
Инъекция учун ишлатиладиган эритмаларга қўйиладиган асосий талаблар:
1) стерил бўлиши керак;
2) тоза бўлиши (механик аралашмалар бўлмаслиги) керак;
3) чўкма ҳосил қилмаслиги керак;
4) пирогенлик хоссалари (тана ҳароратини ошириш хусусияти) бўлмас лиги керак (апироген);
5) айрим ҳолларда (алоҳида ҳолларда) изотоник бўлиши керак.
Инъекция учун ишлатиладиган дори шаклларига рецепт ёзиш қонун-қоидалари:
Тери остига юбориш учун дори моддасининг бир марталик дозаси 1-2 мл, мушак орасига юбориш учун 1-10 мл, вена орқали юбориш учун эса 1 мл дан 200-500 мл гача эритувчида эритилади. Тери остига ва мушак орасига юборишга мўлжалларган эритмалар одатда тақсимланган (ампулаларда) ва тақсимланмаган (флаконларда) усулларда ёзиб берилиши мумкин. Рецепт 3 хил шаклда ёзилади: кенгайтирилган, қисқартирилган ва фоизли.
Мисол: td=0,001 г бўлган атропин сульфатини дозаларга тақсимланмаган ва тақсимланган усулларнинг ҳамма шаклларда 1 мл дан тери остига юбориш учун 5 та инъекцияга ёзиб беринг.
Ҳисоблаш:
1) атропин сульфати 0,001х 5 марта = 0,005 г.
2) сув 1 мл х 5 марта = 5 мл
Do'stlaringiz bilan baham: |