I. Тақсимланмаган (дозаларга бўлинмаган) усул:
1) кенгайтирилган шакл:
Rp.: Atropini sulfatis 0,005
Aquae destillatae 5 ml
M.f. solutio
Sterilis!
D.S. 1 мл дан тери остига юбориш учун
2) қисқартирилган шакл:
Rp.: Solutionis Atropini sulfatis 0,005 – 5 ml
Sterilis!
D.S. 1 мл дан тери остига юбориш учун
3) фоизли (%) шакл:
Rp.: Solutionis Atropini sulfatis 0,1% – 5 ml
Sterilis!
D.S. 1 мл дан тери остига юбориш учун
II. Тақсимланган (дозаларга бўлинган) усул:
1. Кенгайтирилган шакл:
Rp.: Atropini sulfatis 0,001
Aquae destillatae 1 ml
D.t.d.N. 5 in ampullis
S. 1 мл дан тери остига юбориш учун
Изоҳ: Бу кўринишда ёзилган рецептда стериллашга кўрсатма берилмайди, чунки ампулалар ичидаги дорилар стерил бўлади (ампулалаш стерил шароитларда олиб борилади).
2. Қисқартирилган шакл:
Rp.: Solutionis Atropini sulfatis 0,001 – 1 ml
D.t.d.N. 5 in ampullis
S 1 мл дан тери остига юбориш учун
3. Фоизли (%) шакл:
Rp.: Solutionis Atropini sulfatis 0,1% – 1 ml
D.t.d.N. 5 in ampullis
S. 1 мл дан тери остига юбориш учун
Вена орқали юборишга мўлжалланган эритмалар фақат фоизли шаклда ёзилади: агар препарат флаконларда бўлса, у ҳолда тақсимланмаган усулнинг фоизли шаклида, агар ампулаларда бўлса, у ҳолда тақсимланган усулнинг фоизли шаклида.
Мисоллар:
1. 40 % ли глюкоза эритмасининг 10 мл лик 10 та ампуласига рецепт ёзиб беринг.
Rp.: Solutionis Glucosi 40 % – 10 ml
D.t.d.N. 10 in ampullis
S. 10 мл дан вена орқали аста-секинлик билан юборилсин
2. Натрий хлоридининг 200 мл 0,9 % ли изотоник эритмасига вена орқали томчилатиб юбориш учун рецепт ёзиб берилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |