Rp.: Solutionis Natrii chloridi 0,9 % – 200 ml
Sterilis!
D.S. Вена орқали томчилатиб юбориш учун
Инъекция учун ишлатиладиган мойли эритмаларга рецепт фақат тақсимланган усулнинг қисқартирилган ва фоизли шаклларида ёзилади.
Мисол: td=0,2 г бўлган камфоранинг мойли эритмасини тери остига 1 мл дан юбориш учун 10 та инъекцияга рецепт ёзиб берилсин.
Rp.: Solutionis Camphorae oleosae 0,2 – 1 ml
D.t.d.N. 10 in ampullis
S. Ампула ичидаги препаратни бевосита ишлатишдан олдин
тана ҳароратигача илитиб, 1 мл дан тери остига юборилсин
Rp.: Solutionis Camphorae oleosae 20 % – 1 ml
D.t.d.N. 10 in ampullis
S. Ампула ичидаги препаратни бевосита ишлатишдан олдин
тана ҳароратигача илитиб, 1 мл дан тери остига юборилсин
Ампула ёки флаконларда чиқариладиган сочмасимон дори моддаларга рецепт ёзилганда, уларни эритиш тўғрисидаги кўрсатма сигнатурада берилади ва бир вақтнинг ўзида эритувчига ҳам алоҳида рецепт ёзилади.
Мисоллар:
1. td = 0,05 г бўлган кокарбоксилазанинг 10 та ампуласига рецепт ёзиб берилсин ва 0,05 г дан мушак орасига юбориш белгилансин. Ишлатилишидан бевосита олдин ампула ичидаги доривор модда 2 мл инъекция учун сувда эритилсин.
Rp.: Cocarboxylasi 0,05
D.t.d.N. 10 in ampullis
S. Ампула ичидаги сочмани 2 мл инъекция учун сувда эритиб,
кунига бир маҳал м/о юборилсин
#
Rp.: Aquae pro injectionibus 2 ml
D.t.d.N. 10 in ampullis
S. Кокарбоксилазани эритиш учун
2. td = 500000 ТБ бўлган бензилпенициллиннинг натрийли тузидан 10 та флаконга рецепт ёзиб берилсин ва кунига 4 маҳал мушак орасига юбориш учун тавсия қилинсин. Бевосита ишлатишдан олдин 1 та флакон ичидаги препаратни 5 мл 0,5 % ли новокаин эритмасида эритилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |