Rp.: Pituitrini 1 ml (5 ТБ)
D.t.d.N. 10 in ampullis
S. 1 мл дан тери остига юборилсин
Сиртга ишлатиладиган эритмалар
Сиртга ишлатиладиган эритмалар кўз, қулоқ, бурунга томизиладиган томчилар, примочкалар (оғриган ёки шикастланган жойга докани дорига ҳўллаб қўйиш) кўринишида ҳамда ювиш, чайиш ва спринцевание қилиш учун қўлланилади. Қовуқ, сийдик йўли канали ва аёллар жинсий аъзоларини ювиш муолажаси спринцевание дейилади. Чайиш, ювиш ва примочкалар терини, яраларни, шиллиқ пардаларни ювишда, оғизни чайишда, компресс қилишда ишлатилади. Сийдик йўли каналининг шиллиқ қавати, айниқса аёллар жинсий аъзоларининг шиллиқ қавати ҳамда яраларнинг устки қисми жуда яхши сўриш хусусиятига эга бўлганлиги туфайли спринцевание қилиш, чайиш ва ювиш учун эритмалар тайёрланганда дори моддаларининг терапевтик дозасига катта аҳамият бериш лозим. 1 марта ювиш, чайиш, компресс ва примочка қилиш учун 100-200 мл миқдорида, 1 марта спринцевание қилиш учун эса 500 мл дан 1-1,5 л гача суюқлик сарфланади. Шунинг учун уларга концентрланган эритма ёки сочма (кукун) ҳолида рецепт ёзиш мақсадга мувофиқдир. Бунда бемор уйга келгач, врач кўрсатмасига биноан концентрланган эритмани суюлтиради ёки сочмадан зарур миқдордаги эртимани ўзи тайёрлайди. Рецепт кенгайтирилган, қисқартирилган ва фоизли шаклда ёзилади.
Мисоллар: 1. Калий перманганатининг 0,02 % ли эритмасидан 10 марта томоқни чайиш учун рецепт ёзилсин. Бир марта чайишга 200 мл эритма бую- рилсин.
Ҳисоблаш:
а) дастлаб бир марта чайиш учун қанча миқдорда калий перманганти кераклигини топамиз.
100 мл – 0,02 г
200 мл – х
б) 10 марта чайиш учун қанча калий перманганати керак бўлишини аниқлаймиз.
0,04 г х 10 марта = 0,4 г
в) концентрланган эритмани ош қошиқда ёзиш мумкин, бунда ҳар бир дозани (1 ош қошиқ) 1 стакан сувда суюлтирилади.
15 мл х 10 марта = 150 мл
1) кенгайтирилган шакл:
Rp.: Kalii permanganatis 0,4
Do'stlaringiz bilan baham: |