Режа: Терини химоя қилиш воситалари. Терини ҳимоя қилишнинг қўлбола воситаларидан фойдаланиш. Ҳимоянинг тиббий воситaлaри


Download 356.78 Kb.
bet1/2
Sana23.11.2020
Hajmi356.78 Kb.
#150716
  1   2
Bog'liq
e56f038e038843349d26e6313deaccfe


10-мавзу. Терини ҳимоя қилиш воситалари. Ҳимоянинг тиббий воситалари
Режа:

1. Терини химоя қилиш воситалари.

2. Терини ҳимоя қилишнинг қўлбола воситаларидан фойдаланиш.

3. Ҳимоянинг тиббий воситaлaри.
1. Терини ҳимоя қилиш воситалари одамларни тери орқали таъсир этувчи заҳарли моддалар (ВИ-ИКС, иприт, зоман)дан, радиоактив чанг ва бактериявий воситалардан ҳамда ёруғлик нурланишидан ҳимоя қилади.

Махсус ҳимоя воситалари

191-расм.

Филтрловчи-ҳимояловчи кийим.

90-rasm.


Маҳсус ҳимоя воситаларига умумқўнишлар ҳимоя жамланмаси (ОЗК), енгил ҳимоя космтюми (Л-1) ва ҳимояловчи-филтрловчи кийими. (ЗФО)лар киради.

Умумқўшин ҳимоя жамланмаси (ОЗК) ҳимоя плашчи, ҳимоя пайпоғи ва ҳимоя қўлқопларидан иборат.

Ҳимоя плашчи резина қўшиб тўлқин бўлиб, енги ва қалпоқчаси бўлади. Плашч тўрт бўй ўлчамида бўлади.



Ҳимоя пайпоқлари қалин резинали матодан тайёрланади. Улар оёқ кийими устидан кийилади, оёққа маҳсус камарча ва тугмачалар ёрдамида маҳкамланади. Ҳимоя пайпоқлари уч бўй ўлчамида тайёрланган.

Ҳимояловчи-филтрловчи кийим (ЗФО) терини радиоактив чанглар ва бактериявий воситалардан ҳимоя қилади. Маҳсус пастанинг сувдаги эритмасига шимдирилса у заҳарли моддаларнинг буғларидан ҳам ҳимоя қила олади.

Енгил ҳимоя костюми (Л-1) одатда радиацион, кимёвий ва бактериявий разведка ўтказишда ишлатилади. У резина қўшилган матодан тайёрланади ва капюшонли кўйлак, пайпоқли шим, қўлқоп ва подшлёмникдан иборат бўлади. Унинг оғирлиги 3 (уч) кг.

192-расм. Л-1 енгил ҳимоя костюми:

1-пайпоқли шим; 2-подшлёмник; 3-капюшонли кўйлак; 4-қўлқоп; 5-сумка.

ўнгда умумқўшинлар ҳимоя жамланмаси:1-капюшонли плаш;2-бўтик;3-қўлқоп


Ҳимоя воситаларидан фойдаланиш. Умумқўшин ҳимоя жамланмаси мақсадга қараб “Ёпинғич”, “Енгига”, “Комбинезон” ҳолатларига кийилиши мумкин (192-расм).

Жамланма кутилмаганда душман томонидан бактериявий воситалар қўлланиб қолинса ёки радиоактив чанглар тушса “Ёпинғич” ҳолатида кийилади. Техника воситаларини зарарсизлантириш ва бактериявий ҳамда радиоактив заҳарланиш юз берган жойда ҳаракат қилинганда “Енгига” ҳолатида кийилади. Заҳарли моддалар қўлланилган ёки кучли кимёвий ва бактериявий заҳарланиш юз берган зонада ҳаракат қилинганда “Комбинезон” ҳолатида кийилади.



Ҳимоя кийимлари заҳарланмаган жойда кийилади ва заҳарли зонада ҳаракат қилиб бўлингач, яна заҳарланмаган тоза жойда ечилади.

193-расм. Умумқўшинлар ҳимоя жамланмасидан фойдаланиш усуллари

а-“Ёпинғич” ҳолатида, б-“Енгига” ҳолатида, в-“Комбинезон” ҳолатида.


Download 356.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling