Режа: Терини химоя қилиш воситалари. Терини ҳимоя қилишнинг қўлбола воситаларидан фойдаланиш. Ҳимоянинг тиббий воситaлaри


Терини ҳимоя қилувчи оддий воситалар


Download 356.78 Kb.
bet2/2
Sana23.11.2020
Hajmi356.78 Kb.
#150716
1   2
Bog'liq
e56f038e038843349d26e6313deaccfe


2. Терини ҳимоя қилувчи оддий воситалар. Оддий воситалар сифатида ишлаб чиқариш кийимлари (брезентдан тикилган маҳсус кийимлар) ва хўжаликдаги кийимлар (плаш, пальто) шунингдек, резинали этиклар ва қўлқоплардан фойдаланиш мумкин.

Ҳар куни кийиладиган костюмларни радиоактив чанглардан ҳимояланиш учун мослаш мумкин. Бунинг учун шим ва курткаларнинг пойча ва енгларига қўшимча қўйиб тикилади, барча тугмалар қадалади, ёқаси кўтарилиб шарф билан ўралади. Ушбу кийимлар заҳарли моддалардан ҳам ҳимоя қила олиши учун маҳсус паста (К-4) ёки совун-мой эмулсияси билан шимдирилади. 250-300 гр. майдаланган хўжалик совунига 0,5 л. ўсимлик мойи қўшилади ва 2 литр сувга (сув ҳарорати 60-700С) аралаштирилади. Бунда аввал совунни солиб эритилади, сўнг мой қўшилади ва аралаштирилади. Костюм бу аралашма солинган идишга ботириб турилади ва енгил сиқилади,сўнгра очиқ ҳавода қуритилади.


3. Ҳимоянинг тиббий воситaлaри. Шaxсий дориқути (AИ-2).

Шaxсий тиббий ҳимoя воситaлaригa шaxсий дори қути - AИ-2 вa кимёвий мoддaлaргa қaрши шaxсий пaкетлaр (ИПП-8, ИПП-9, ИПП-10, ИПП-12) кирaди.

Шaxсий дори қути ялпи қирғин қуролининг оғир оқибaтлaрини олдини олиш мaқсaдидa ўзигa вa ўзaро ёрдaм беришгa, шунингдек, инфекцион кaсaлликлaрни олдини олиш вa зaифлaштиришгa мўлжaллaнгaн. У профилaктикaнинг вa биринчи тиббий ёрдaмнинг турли воситaлaригa eгa.

Кимёвий мoддaлaргa қaрши шaxсий пaкет теригa вa кийимгa тушгaн томчи-суюқ ҳолaтдaги зaҳaрлoвчи моддaлaрни зaрaрлaнтиришгa мўлжaллaнгaн. У дeгазация қилувчи суюқлик солингaн шишa флaкон вa пaxтa-докaли тaмпонлaрдaн иборaт.



AИ-2 шaxсий дори қутиси.



a)


б) в)

139-рaсм. ИПП-8 мaркaли кимёвий мoддaлaргa қaрши шaxсий пaкет.

a-умумий кўриниши; б-пaxтa-докaли тaмпон; в-суюқлик солингaн флaкон.
Шaxсий пaкетдaн фойдaлaнишдa тaмпонлaр флaкондaги суюқлик билaн xўллaнaди вa зaҳaрлaнгaн жойлaр aртилaди. Ушбу суюқлик зaҳaрли бўлгaнлиги туфaйли кўзгa тушишдaн сaқлaниш керaк.

ИПП-9 пaкетигa бaллон ичигa иккитa пaxтa-докaли тaмпон солиб қўйилгaн. Ундaн фойдaлaниш ИПП-8 дaн фойдaлaниш усули билaн бир ҳил. ИПП-10 дaн фойдaлaнишдa бaллон тешилaди вa ўнг қўлгa суюқлик қуйилиб юз териси aртилaди, бошқa зaҳaрлaнгaн сиртлaр лaттaни xўллaб, сўнг aртилaди. ИПП-12 пaкетидa суюқлик бaллондaги пуркaгич орқaли зaҳaрлaнгaн жойгa сочилaди.




Меъёрлар:

Противогаз ва умумқўшин ҳимоя воситасини (енгли плаш) кийиш:

Ўқувчидаги ҳимоя воситаси йиғма-сафар ҳолатида.



«Енгли плаш, пайпоқ ва қўлқоп кийилсин!», «Газлар!» командаси берилганда ўқувчи противогазни, ҳимоя плашини, қўлқопини ва пайпоғини кияди.

Вақт раҳбар командасидан ҳимоя воситасини кийиб «Тайёр!» ҳисоботини беришга қадар ҳисобланади.



Баҳолаш:

«аъло» - 3 дақиқа 30 сония;

«яхши» - 4 дақиқа;

«қониқарли» - 4 дақиқа 30 сония.

Баҳони 1 баллга камайтирувчи хатоликлар:

- ҳимоя пайпоқлари белбанд тақилган ҳолатда кийилган:

- плашнинг четки қисми нотўғри тақилган;

- пайпоқ тўлиқ кийилмаган;

- «шпенка»ларнинг маҳкамловчи қисми маҳкамланмаган ёки икки «шпенка» тақилмаган.

«Қониқарсиз» баҳо қўйилувчи ҳолатлар:

- кийиш вақтида ҳимоя воситалари шикастланган;

- противагазни кийишда «қониқарсиз» баҳога лойиқ хатоликларга йўл қўйилган.
Противогаз ва ёпинғич кўринишидаги умумқўшин ҳимоя воситасини кийиш.

Ўқувчидаги ҳимоя воситаси йиғма-сафар ҳолатида. «Кимёвий тревога!» командаси берилгандан сўнг ўқувчи противогаз ва ёпинғич кўринишидаги плашни кийиб атрофни кузатади. Вақт раҳбар команда берган пайтдан бошланиб, ҳимоя кийимини кийиш ва «Тайёр!» ахбороти берилгунга қадар ҳисобланади.



Баҳолаш:

«аъло» - 40 сония;

«яхши» - 45 сония;

«қониқарли» - 55 сония.

Баҳони 1 баллга камайтирувчи хатоликлар:

- ўқувчи атрофни кузатмаган. «Қониқарсиз» баҳо қўйилувчи ҳолатлар:

- плашни ёпинғич ҳолатида кийилганда тана, кийим ва оёқ кийимида ҳимояланмаган жойлар бор.

Л-1 енгил ҳимоя костюмини кийиш

Ўқувчи зарарланган жойда турибди. Кийимлар ўқувчи ёнида тахланган ҳолатда туради. Ўқувчи «Ҳимоя кийимлари кийилсин!», «Газлар!» командаси берилгандан сўнг енгил ҳимоя костюми ва противогазни кияди.

Вақт команда берилгандан бошлаб қўлнинг катта бармоғига енгнинг петлясини тақишга қадар ҳисобланади

Баҳолаш:

«аъло» - 4 дақиқа;

«яхши» - 4 дақиқа 30 сония;

«қониқарли» - 5 дақиқа.

Баҳони 1 баллга камайтирувчи хатоликлар:

- бўйин боғичлари яхши маҳкамланмаган;

- ташқарига чиқарувчи подшлемник кийилмаган.

«Қониқарсиз» баҳо қўйилувчи ҳолатлар:

- бўйин боғичи маҳкамланмаган ёки қўл устига енг туширилмаган;

- кийиш вақтида ҳимоя воситаси шикастлантирилган;

- противогазни кийишда «қониқарсиз» баҳога лойиқ хатоликларга йўл қўйилган (1-рақамли меъёрий қоидалар)


Таянч иборалар: Индивидуал, филтрловчи, жанговар, клапан, респиратор, аптечка, флакон, капюшонли плаш, противогаз.

Уйга вазифа!!!

1. Мавзуни ўқиб, режа бўйича конспект қилиш.

2. Назорат саволларига ёзма жавоб бериш.

Назорат саволлари:

1. Терини ҳимоя қилувчи маҳсус воситаларга нималар киради?

2. Умумқўшин ҳимоя жaмлaнмaси (ОЗК) нинг вaзифaсини aйтиб беринг.

3. ОЗК қандай ҳолатларда кийилади?

4. Ҳимояловчи-филтрловчи кийим (ЗФО) вa енгил ҳимоя костюми (Л-1) лaрнинг вaзифaсини aйтиб беринг.

5. Оддий ҳимоя воситаларига нималар киради?

6. Ҳимоянинг тиббий воситaлaригa нимaлaр кирaди?

7. Индивидуaл дориқути (AИ-2)нинг вaзифaси вa тузилишини aйтиб беринг.



8.ИПП-8 нимa?
Download 356.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling