Rp.: Pilocarpini hydrochloridi 0,1
Aquae destillatae 5 ml
M.f. solutio
D.S. Ҳар бир кўзга 2-3 томчидан томизиш учун
2) қисқартирилган шакл:
Rp.: Solutionis Pilocarpini hydrochloridi 0,1 – 5 ml
D.S. Ҳар бир кўзга 2-3 томчидан томизиш учун
3) фоизли шакл:
Ҳисоблаш: 5 мл – 0,1 г
100 мл – х
Rp.: Solutionis Pilocarpini hydrochloridi 2 % – 5 ml
D.S. Ҳар бир кўзга 2-3 томчидан томизиш учун
Истисно: Оғир металл тузларининг эритмаларини кўзга томизиш учун 0,25 ёки 0,5 % ли концентрацияларда ва фоизли шаклда ёзилади.
Мисол. Рух сульфатининг 0,25 % ли эритмасидан 10 мл ига кўзга томизиш учун рецепт ёзилсин. 2-3 томчидан кўзга томизиш учун тавсия қилинсин.
Rp.: Solutionis Zinci sulfatis 0,25 % – 10 ml
D.S. Ҳар бир кўзга 2-3 томчидан томизиш учун
Бурунга ва қулоққа томизиладиган томчилар учун рецепт ҳам кўз томчилари билан деярлик бир хил ёзилади. Бунда қулоққа 2-3 томчидан, бурунга эса 3-4 томчидан томизиш тавсия қилинади.
Мисоллар: 1. 2 % эфедрин гидрохлориди эритмасидан бурунга томизиш учун 10 мл ига рецепт ёзилсин ва бурунга 3-4 томчидан томизилсин.
Rp.: Solutionis Ephedrini hydrochloridi 2 % – 10 ml
D.S. 3-4 томчидан бурунга томизилсин
2. 20 мл водород пероксиди суюлтирилган эритмасидан қулоққа томизиш учун рецепт ёзилсин ва 2-3 томчидан қулоққа томизилсин.
Rp.: Solutionis Hydrogenii peroxydi dilutae 20 ml
D.S. 2-3 томчидан қулоққа томизилсин
Do'stlaringiz bilan baham: |