36. Меъморий ёдгорликнинг "кечки қатламлашиши" тушунчаси нимани англатади?
37. Ёдгорликни "бўлаклаб" (фрагмент, жузъий) реставрация қилиш нимани англатади?
Таъмир, жумладан жузъий таъмир икки жараёндан: очиш ва бузилган қисмларни тиклаш амалларидан иборат. Очиш фақатгина олиб ташланаётган қатламнинг кам қийматлигини, ва аксинча, очилажачк қатламнинг катта қийматлилигини очиқ мухокамада тан олингандагина бажарилади. Очиш—очмасликни бир киши хал қилиши мумкин эмас. Агар бу иш натижасида мустахкамликка путур етказилса, қатлам очилмайди. Очилган қисмларнинг сақланишини таъмирлаш зарур. Эски ашёларнинг деструкцияси (тузилишининг ўзгариши) хам назарда тутилиши лозим. Оддий холларда таъмирлаш фақат очишдан иборат бўлади.
Таъмир фақат тиклашдан иборат хам бўлиши мумкин, ўпирилган жойларни тўлдириш, қўрғон кўприкларни тиклаш каби, лекин одатда таъмирлашда очиш ва тиклаш ишлари турли нисбатларда қўлланилади.
38. Ёдгорликни "яхлит" (тўла) реставрация қилиш тушунчаси нимани англатади?
Тўла таъмирнинг жузъий таъмирдан фарқи ишлар кўлами билан эмас, балки мақсади-обидани эски киёфасига кайтариш билан фарқланади. Тўла таъмирлаш камдан-кам қўлланилади. Бизнинг замонимизда бузилган ёдгорликларни тўла таъмирлаш аксари мақсадга мувофиқдир. Унинг учун ҳам етарли ўлчов ва бошка хужжатлар зарурбулади. Аниқ геометрик шаклга эга булган накшлар ҳам тўла тикланиши мумкин. Бунда у хужжатийликни йуқотади, лекин бу усул бадиий композицион яхлитлик учун ишлатилади.
39. Меъморий обидани "музейлаштириш" деганда нима назарда тутилади?
Музейлаштириш эса ёдгорликнинг ўзини музейга айлантириш демакдир.
40. Меъморий ёдгорликни музейга мослаштириш деганда нима назарда тутилади?
Музеига мослаштиришда келтирилган экспонатларни тамоша қилиш учун шароит яратилади.
41. Бутунлай йўқолган ёдгорликларни қайта тиклаш қонунийми?
Do'stlaringiz bilan baham: |