Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/207
Sana06.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1693302
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   207
Bog'liq
Муғалим журнал 6-2 2022

МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
112
Япониядаги мактабгача тарбия тамойиллари – соғлом, мустақил, ҳар тамонлама 
ривожланган, билимга эга ва ўз маданияти ҳамда Ватанини севувчи жамият аъзо-
сини яратишга қаратилган. 
Хулоса тариқасида айтиш жоизки хорижий мамлакатларнинг мактабгача таълим 
тизимларини ўрганиш, уларнинг илғор тажрибасини таҳлил этиш ва республикамиз 
шароитига мослаштириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мамлакати-
миз мактабгача таълим тизимини такомиллаштириб замонавийлаштиришга имкон 
яратади.
Хорижий давлатлар тажрибасини умумлаштириб, айтиш мумкинки: мактабгача 
таълим ташкилоти раҳбари ва педагоглар таълимни боланинг фаол ва масъулиятли 
иштирок этадиган муҳитини яратиши зарур
мактабгача таълим ташкилоти раҳбар ва педагоглари ўзларининг педагогик фао-
лиятида туғма қизиқувчанлик ва дунёни барча ҳислар билан мустақил тушунишга 
интилишлари бўлган ва уни яратишда фаол иштирок этиш истагини кўрсатадиган 
боланинг қиёфасини бошқарадилар;
мактабгача таълим ташкилоти раҳбари таълимни тушунишнинг учта жиҳатини 
онгли равишда қабул қилади: «ўз дунёсидаги бола», «болалар жамоасидаги бола», 
«дунёни ўрганиш» ва уларни таълим соҳаси тузилиши учун асос қилиб олади; 
мактабгача таълим ташкилоти раҳбари ҳиссий жиҳатдан хавфсиз муносабатлар 
ҳар бир боланинг таълим муваффақияти учун муҳим эканлигини билиади;
ҳар бир бола ўзининг ақлий, жисмоний, ижтимоий, иқтисодий, маданий, жинси, 
диний, этник ва лингвистик хусусиятлари ва бошқа индивидуал шарт-шароитлари 
билан ўзининг хилма-хил тажрибаси, билим ва кўникмаларини умумий таълим жара-
ёнига олиб кела олиши
мактабгача таълим ташкилоти раҳбари болаларнинг қонун билан мустаҳкамланган 
ҳуқуқларини билиши; 
мактабгача таълим ташкилоти раҳбари инклюзив таълим талаблари ва имконият-
ларини билиши лозим.
Адабиётлар:
1. Твисс Б. Прогнозирование для технологов и инженеров: Практ. рук. для принятия лучших реше-
ний. Н.Новгород, 2000.
2. Никсон Ф. Роль руководства предприятия в обеспечении качества и надежности. М., 1990.
3. Крапоткина И.Е., Латипова Л.Н., Лаптева О.А., Адиуллина М.Ф. Система дошкольного образова-
ния в Германии и России: сравнительная характеристика. Современные исследования социальных проблем 
(электронный научный журнал), Modern Research of Social Problems, №9 (53), 2015.
4. Абидов Б.К. Мактабгача таълим (хорижий мамлакатлар тажрибаси). Замонавий таълим / Современ-
ное образование. 2017, 11-сон.
РЕЗЮМЕ
Мақолада мактабгача таълимда бошқарув фаолиятини такомиллшатиришда бошқарувнинг инноваци-
онлиги, бошқарувда янги технологияларнинг аҳамияти, хорижий давлатларда мактабгача таълим тизими 
мазмуни ёритиб берилган. 
РЕЗЮМЕ
В статье освещается инновационность менеджмента в совершенствовании управленческой деятель-
ности в дошкольном образовании, значение новых технологий в управлении, содержание системы дошколь-
ного образования в зарубежных странах.
SUMMARY
The article highlights the innovativeness of management in improving management activities in preschool 
education, the importance of new technologies in management, the content of the system of preschool education 
in foreign countries.



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling