Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/207
Sana06.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1693302
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   207
Bog'liq
Муғалим журнал 6-2 2022

МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
7
эътиқод, ҳаётда тутган йўл” маъноларини англатганлиги аниқланган (АНАТИЛ, II, 
82). Алишер Навоий тарихий асарларида ушбу лексеманинг “йўл”; “чора, усул”; 
“мазҳаб, эътиқод, ҳаётда тутган йўл”; “кема қатнови учун махсус белгилаб қўйилган 
йўналиш” каби маъноларни ифодалаши кузатилган [2.57]. Шунингдек, ҳозирги 
ўзбек адабий тилида бу лексеманинг ўн олти маънода қўлланилиши қайд этилган 
(ЎТИЛ, 2, 276-278). Биз ўрганган достон матнида ушбу лексик бирлик қуйидаги 
маъноларда қўлланганлиги аниқланди: 1. “Йўналишдаги ҳаракат жараёни, йўлда 
давом этаётган юриш” маъносида: Кўринг Гўрўғли мардди, минди бедов отди
қистаб йўл тортди(8); Аваз йўл билан кетди, сизлар тиклаб йўл тортсанглар, олди-
дан ўтсанглар, Аваздан илгари Полопон тоғига ўтсанглар (17); 2. “Босиб ўтиладиган 
оралиқ, масофа” маъносида: Қистаб юрсанг, олтмиш йиллик йўли бор (10); Чув, 
деб Ғиркўкка қамчи чатди // Мерганларни қувиб чўлда йўл тортди (21); 3.“Уму-
ман, эпик қаҳрамон қатнови учун махсус белгиланган жой, йўналиш” маъносида: 
Шунда Гўрўғли Ғиротнинг бошини буриб, Чамбилга қараб йўлга кириб, кўзини 
ёшлаб, ўзини отнинг ёлига ташлаб, бу сўзни айтиб бора берди (10); 4.“Юриш, 
қатнов йўналиши” маъносида: Авазхон йўли билан кетди, бу икки мерган йўлнинг 
тўтасини олиб, Авазнинг олдини тўсиб, қистаб йўл тортди (17); 5. “Муайян муд-
датли йўналиш, қатнов қисм” маъносида: Чамбилдан чиқиб, уч кеча-кундуз йўл 
юриб, Полопонига етди (18); Учови қирқ кеча-қирқ кундуз йўл юрди (37); 6. “Бирор 
жой, маконга саёҳат ёки бошқа мақсадда қилинадиган юриш; сафар” маъносида: 
Авазхон: — Ундай бўлса, йўл бошланглар - деди(20); Бу сўзларни айтиб, нарироқ 
бориб қараса, олдидан йигирма тўрт шаҳарга борадиган кўп йўл чиқди. Қараса, 
бир йўлда байроқ-байроқ кўп лашкар келаётир — сони йўқ (28); 7. “Муайян юриш, 
қатнов йўналишининг белгиланган чизиғи, муайян қисми” маъносида: Авазхон бу 
чорраҳа йўлда уруш бўларини билиб, Ғиротнинг айил-пуштанини маҳкам тортиб, 
совут, қалқонини жомилиб, отига миниб урушга тайёр бўлиб, лашкарга қараб, бу 
сўзни айтиб, юзланиб бора берди (28) каби.
“Қўлга киритмоқ” маъносини ифодаловчи олмоқ лексемаси туркий қатламда 
фаол қўлланганлиги нуфузли луғатларда қайд этилган. Хусусан, ушбу лексеманинг 
қадимги туркий тилда ўн маънода (ДТС, 32), Алишер Навоий асарлари тилида тўрт 
маънода [2.56], ҳозирги ўзбек адабий тилида эса ушбу лексема йигирма бир маънода 
қўлланганлиги аниқланган (ЎТИЛ, 3, 115-117). Биз тадқиқ қилган достон матнида 
олмоқ сўзи қуйидаги маъноларни ифодалаши аниқланди: 1. “Қўлга киритишни; эга 
бўлмоқликни ният қилиш” маъносида: Шакаркўлидан сўна-суқсурни олсам, сўна-
суқсурни олиб келиб қирқ йигитга чулон берсам, — деди (7); 2.“Қўлга киритмоқ; 
ғалаба қозонмоқ; устунлик қилмоқ” маъносида: Хоннинг назаркарда Ғироти 
Соқининг белбоғидан тишлади, олиб ерга бир урди (8); Гул Эрамдан олдинг ой 
Хиромонни // Зангор элдан олдинг Орзигул ёрни // Заррин элдан олдинг Машриқо 
ёрни // Исфиҳондан олдинг ой Интизорни // Арзирумдан олдинг Далли зулфдорни 
(14); 3. “Илтимос қилмоқ, буйруқ бермоқ”, “ният қилмоқ ёки режа тузмоқ” маъ-
ноларида: Бу хизматга бел боғлама, Авазжон // Айтган сўзим ол энди бўзўғлон 
(13); Торкистондан Малика парини олиб қолсанглар. Гўрўғли Малика билан овора 
бўлиб қолар; шунда юртни ўз қўлимизга олсак (17); 4. “Пайдо қилмоқ, ҳосил этмоқ, 
йиғмоқ” маъносида: Шунда Асад мерган: — Ундай бўлса отмоқ фақирнинг танида, 
— деб қўлига ёйни олди (18); Жамоллари ойу кўпдан ғолибди(р) // Кўрганларнинг 
бежой ақлин олибди (24); 5. “Тутмоқ, қўлга олмоқ” маъносида: Шундай қараса, 
ёйни қўлига олган. Авазхоннинг ҳа, демоққа ҳолати қолмади (200); Қарамай баланд-
пастига // Олмос олганди дастига (29) каби.



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling