Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ


Download 1.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/159
Sana01.04.2023
Hajmi1.98 Mb.
#1316682
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   159
Bog'liq
OAK qaraqalpoq

МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
148
ва прагматик гуруҳга ажратиш мумкин. 
Тезкор мулоқот асрида инсонларнинг мулоқот кўламининг кенглиги уларнинг 
руҳий зўриқишларини кучайтириб юбормоқда. Жамият аъзоларида тоқатсизлик, аса-
бийлик, руҳий тушкунлик ҳолатлари кузатилмоқда. Бундай вазиятда ҳар бир жамиятда 
муҳитни соғломлаштириш, бўлажак авлодни, кадрларни ҳам руҳан, ҳам жисмонан 
соғлом қилиб тарбиялаш вазифаси долзарблик касб этади. Инсон камолоти руҳий ва 
жисмоний моҳият уйғунлигида кечишини ҳисобга олган ҳолда жамият аъзолари ақлий 
салоҳиятини ошириш билан бирга жисмоний маданиятини ҳам ривожлантириш вази-
фаси юзага чиқмоқда. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда соғлом авлодни тарбиялаш 
ишларини тизимли ташкил этишда бирқанча ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Зеро, 
“дунёда соғлиқни сақлаш тизимида юксак самарадорликка эришган, аҳолини ўртача 
умр кўриш даражаси юқори бўлган энг илғор мамлакатлар қаторидан жой олиш 
стратегик вазифамиздир. Бу борада жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топти-
риш, жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш муҳим ўрин тутади. Бунинг 
учун жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, жисмоний тарбия ва спор-
тни янада оммалаштириш долзарб вазифаларимиз қаторига киради. Спортни жадал 
ривожлантириш, халқаро мусобақаларда юксак натижаларга эришган спортчиларни 
рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга бундан буён ҳам катта аҳамият беришимиз 
лозим”[1]. Шундай экан, жисмоний тарбия ва спорт соҳасига ҳукумат томонидан 
алоҳида эътибор қаратилиши натижасида жисмоний тайёргарликка қизиқиш ортмоқда, 
жисмоний тарбия кундалик фаолиятга айланмоқда. Бу эса жамиятда соғлом турмуш 
тарзини ривожлантириш билан бирга мамлакатимизда спорт соҳасини юксалишига 
ҳам замин ҳозирламоқда. Зеро, «жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, 
жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш долзарб вазифадир. Спортни жадал 
ривожлантириш, халқаро мусобақаларда юксак натижаларга эришган спортчиларни 
рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга бундан буён ҳам катта аҳамият берамиз»[2]. 
Демак, мамлакатимизда бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиалрининг акмеологик 
мотивациясини ўстириш, спортга, соғлом турмуш тарзига қизиқишини ошириш дол-
зарб вазифалардан бўлиб қолмоқда.
Бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларида акмеологик мотивацияни ривожланти-
риш, ҳар томонлама баркамол шахс бўлиб улғайишларида жисмоний маданият, жис-
моний тарбия, соғломлаштириш, жисмоний камолот, жисмоний ривожланиш, сало-
матликни мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда янгича аксеологик 
ёндашув асосида таълим бериш зарурати пайдо бўлмоқда. Мана шу заруратни илмий 
асослаш доирасида олиб борилган ушбу тадқиқот иши ҳам бўлажак жисмоний тарбия 
ўқитувчиалрида акмеологик мотивацияни ривожлантиришда илмий-назарий манбаи 
бўлиб хизмат қилади. Шу боис, келажагимиз пойдевори бўлган ёшлами комилҳкка 
йўналтириб тарбиялашда соғлом ижтимоий муҳитни яратиш, таълим-тарбия тизимини 
тубдан ислоҳ қиҳш, миллий қадриятларни тиклаш ва эъзозлаш муҳим жараёндир. Шу 
боис, ижтимоий муҳит ва таълим-таибия - соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг 
муҳим жиҳатлари эканлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Ҳақиқатан ҳам, ёшларни 
акмеологик руҳда тарбиялаш жамиятнинг ижтимоий тузилмалари ва бошқарув тизими, 
давлат ҳокимияти, жамоат ташкилотлари, ижтимоий институтлар, меҳнат жамоалари 
ижтимоий муҳит ва тарбиянинг таркибий элементлари бўлиб, унда давлат тизими, сиё-
сий ташкилотлар, иқтисодий муносабатларнинг ўрни алоҳида устувор аҳамиятга эга-
дир.
Акмеологик таҳлил, психологик-педагогик адабиётлар таҳлили етакчи акмеоло-
гик механизмларни аниқлаш имконини берди, жумладан: акмеологик компетентлик 



Download 1.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling