МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
147
ФИЗИКАЛЫҚ ТӘРБИЯ ҲӘМ СПОРТ
Пармонов А.А.
Қўқон давлат педагогика институти мустақил тадқиқотчиси
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ЎҚИТУВЧИЛАРИДА АКМЕОЛОГИК
МОТИВАЦИЯНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МОДЕЛИ
Таянч сўзлар: жисмоний тарбия, акмеологик тарбия, жисмоний тарбия ўқитувчи,
дунёқараш ва тафаккур.
Ключевые слова: физическое воспитание, акмеологическое образование, учитель физиче-
ской культуры, мировоззрение и мышление.
Key words: physical education, acmeological education, physical education teacher, worldview
and thinking.
Аксеологик ёндашув асосида бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларида акмоло-
гик мотивациясини ривожлантириш жисмоний таълимга инновацион ёндашувларни
олиб кириш ва таълимни янгича моделлаштириш асосида олиб борилади. Педагогик
тадқиқотларда қўйилган мақсадга эришишнинг муҳим воситаларидан бири моделлаш-
тиришдир. Моделлаштириш асосида тадқиқ этилаётган объект модели ишлаб чиқилади.
Биз тадқиқотимизда И.П.Подласый томонидан “модел” тушунчасига берилган
таърифга таяндик. Олимнинг таъкидлашича, модел маълум бир объект ҳақида янги
ахборотлар олиш имконини берувчи, тадқиқот преметини илмий жиҳатдан акс этти-
рувчи фикрий тасаввур ёки унинг моддий кўринишга эги тизимидир[3]. Бугунги кунда
“модел” тушунчаси шунчалик кенг қўлланилмоқдаки, у ҳатто олам ҳақидаги исталган
билимлар ва тасаввурларга ҳам тегишли бўлиб қолмоқда. Масалан, замонавий нуқтаи
назардан исталган фаолиятнинг мақсади фаолият натижасини акс эттирувчи модел
сифатида кўриб чиқилиши мумкин.
Моделлар турли белги ва хусусиятларига кўра тасниф этилиши мумкин.
Ф.И.Перегудов ва Ф.П.Тарасенко моделларни ахборотларни узатиш ва тасаввур қилиш
методлари бўйича гуруҳлаштиришган. Уларнинг фикрича, моделлар инсоннинг истал-
ган фаолиятини ташкил этишда жуда муҳим ўрин тутиб, фаолиятнинг барча турларини
субъект ва уни ўраб турган атроф-муҳит орасида айланиб юрувчи ахборотларнинг асо-
сий кўлами йўналиши бўйича тақсимлаш қулайлик туғдиради[4]. Мазкур тасниф асо-
сида моделларни мақсаднинг назарий ва амалий йўналганлигига қараб, билишга доир
Do'stlaringiz bilan baham: |