Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


Download 1.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/159
Sana01.04.2023
Hajmi1.98 Mb.
#1316682
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   159
Bog'liq
OAK qaraqalpoq

ТИЛ ҲӘМ ӘДЕБИЯТ
Умаров И.А.
 Жиззаҳ давлат педагогика университети Мактабгача ва бошланғич
 йўналишларида масофавий таълим кафедраси мудири,
 филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Таянч сўзлар: достон, матн, туркий қатлам, бахши шоир, эпик қаҳрамон, қадимги туркий 
тил, тарихий асар, туркий сўзлар, лексема.
Ключевые слова: поэма (эпическое произведение), отрывок, турецкий слой, поэт бакши, 
эпический персонаж (герой), древнетюркский язык, исторические произведения, турецкие 
слова, лексема.
Key words: poem (epic work), passage, turkish layer, bakshi poet, epik character (hero), ancient 
turkish language, historical works, turkish words, lexeme.
“МАЛИКА АЙЁР” ДОСТОНИ ЛЕКСИКАСИДА ТУРКИЙ 
ҚАТЛАМНИНГ ҚЎЛЛАНИШИ
Туркий тилшунослигига оид илмий тадқиқотларда, хусусан, И.А.Батманов, 
В.М.Насилов, А.А.Ражабов, М.Маматқулов, А.С.Аманжолов ва бошқаларнинг 
ишларида [7,15,12,4] қадимги туркий тил даврининг фонетик, лексик, грамматик 
тараққиётининг лисоний хусусиятлари ўрганилган. Қадимги туркий тилга хос хусу-
сиятларнинг ҳозирги туркий тилда кузатилиши ҳам муайян даражада тадқиқ этилган-
лиги [5,6] илмий жамоатчиликка маълум. Э.Бегматовнинг қайд этишича, “Қадимги 
туркий луғат”га киритилган 2500 дан ортиқ лексемалар бугунги кундаги тилимизда 
фаол қўлланади ва улар йигирмага яқин лексик-семантик гуруҳга бўлинади.[8.200] 
Ҳатто бу лексемаларнинг катта миқдори қадимги туркий тилда қўлланилганлиги 
ҳам аниқланган. [3] Илмий адабиётлардаги маълумотларни Алишер Навоий даври 
ва асарларига солиштирилса, улар мантиқий жиҳатдан тўғри ва асосли эканлиги аён 
бўлади. Хусусан, XV асрнинг ёзма ёдгорликларида қадимги туркий тилга мансуб 
лексемаларнинг қўлланганлиги [10.89-90., 11.47-49] Навоий асарларида 1400 га яқин 
қадимги туркий тил, эски туркий тил ва эски ўзбек тилида муайян даражада истеъ-
молда бўлгани каби, бу қатламдаги лексемаларнинг кўпчилиги ҳозирги ўзбек адабий 
тилида ҳам мавжуд. Бу ўз навбатида ёзма асарларда ва қолаверса, халқ достонлари 
тилида ҳам ўз ифодасини тўлиқ топганлигига ҳеч бир шубҳа йўқ.



Download 1.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling