Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ


Download 1.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/159
Sana01.04.2023
Hajmi1.98 Mb.
#1316682
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   159
Bog'liq
OAK qaraqalpoq

МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
8
«Малика айёр» достони лексикасини ўрганиш ва изоҳли луғатини яратиш жара-
ёнида жуда кўплаб туркий қатламга мансуб лексемаларга дуч келдик ва уларнинг 
изоҳларини беришни лозим топдик. Бу ўринда биргина босмоқ лексемасининг достон 
матнида қўлланилиши ва изоҳли маъноларини келтириш билан чегараланамиз. 
БОСМОҚ: 1. Устига муайян нарсани қўймоқ (от ва унинг асбоб-анжомларига нис-
батан). Бисмилло деб босди отнинг устига // Тиллакорсон, олқор мугиз эгарни (14).
2. Устидан юрмоқ, ўтиб эзмоқ, шикастламоқ ёки зиён етказмоқ. Бир-бирини босиб,
такбиридан адашиб, ақли шошиб, тўполон бўлиб қолди (38); Мунов ерга борсала-
рингиз, қочиб юрган, учиб юрган оқсоқ-тўқсоқ девлар кўп, шулардан ушлаб олиб 
босиб еб кета берасизлар, — деди (42); Оёқларин бир-бир босиб // Пастки кўшкига 
жўнади (52).
3. Муайян нарсани босиб ўтмоқ (масалан ер, тоғ, мурда, калла в.к) Қистаб борар 
Бўзтулпори // Ерни босганда ворсиллаб (128); Томоша қил Шоқаландар ишини // 
Кўзга илмай тоғни босган кишини (133); Бошин кесар ўмганлатиб // Бедовлар мур-
дани босиб (143); Девларнинг бошини кесиб // Борди-ку устига босиб (144).
4. Куч билан босиб олмоқ, сиқмоқ, ўзига муте қилмоқ. Зўрлик билан урса босиб // 
Барчаси айлади таассуф (161).
5. Илгарига сурилмоқ, олдинга юрмоқ. Шунда Гўрўғлининг Ғироти қадамини бир 
босиб бораётир (18).
Қадам ёки оёқ босмоқ. Муайян ҳаракат қилмоқ, ташриф буюришни хоҳламоқ, 
қадам ташлаб юрмоқ, иш тутмоқ. Бундан бу ёғига сиздай зўравонлар юриб ўтмаса,
бизлар бир қадам босиб ўтолмаймиз. Агар биз бир қадам босиб ўтсак, Боймоқ дев-
нинг ўтин териб юрган, ов овлаб юрган девларидан биронтаси кўриб қолса...(59).
Йўл босмоқ Йўл юриб илгари суринмоқ, илгариламоқ. Қанча хотин олмоқчи 
бўлсанг, олабер, — деб шўхлик қилиб бу сўзларни айтиб, қичаб қизларга қараб йўл 
босиб бора берди (183).
6. Муайян нарсанинг кўпайиб кетиши (соч-соқолга нисбатан), кўпаймоқ. Қаради: 
бир филни минган, икки оёғи чим ерни омочдай тилган, соқол мурти ўсиб кетган, 
аймашиб келиб, оғзи-бурнини босиб кетган (21).
7. Босиб ушламоқ, маҳкам сақламоқ, эгалламоқ. Авазхон «Бу қозонни қапталимда 
босиб ушлаб олмасам, қозони ҳам қочиб қутилиб кетса ажаб эмас», — деб кўнглини 
хушлади, қозонинг устига ўзини ташлади (47).
8. Тинчлантирмоқ, эпга келтирмоқ. Ваҳм босиб ғафлат ичида қолмагин // Девлар-
нинг чанггига дучор бўлмагин (163).
9. Равишдошнинг –иб шаклида келиб муайян иш-ҳаракатнинг бажарилишини
амалга оширилишини билдиради. Шоқаландарнинг буларга қараб турганини дев-
нинг лашкари кўриб, босиб келолмай тўхтаб қолди (164); Авазхон: «Улар баланд эди, 
паст эди қочиб пастга тушиб қутулди, норбаста ерда бу узумларни босиб олсам ҳам 
бўлардан бир бошини оламан», — деб кўнглини хушлаб, токларнинг устига ўзини 
ташлади, бир шингил узумни оғзига олиб тишлади (47) каби.
Хуллас, достон тилидаги туркий қатламга хос лексика бахшининг бадиий 
маҳорати, эпик қаҳрамонлар фикри, тасаввури, дунёқараши, қизиқишлари, орзу-
армонларини ифодалашга хизмат қилган. Мазкур қатлам бадиий жозибадорлиги
маъно бўёқдорлиги, услубий имкониятлари билан достонда тўлиқ намоён бўлганки, 
буни халқ бахшисининг сўз қўллаш маҳоратида ҳам кузатамиз. Достондаги муайян 
лексеманинг ифода семаларини оғзаки бадиий услубда муайян мақсадга мувофиқ 
ифодалаш халқ бахшисининг эпик тафаккури даражаси, достон куйлаш иқтидори, 
қолаверса, фантастик бадиий маҳоратининг юксаклиги билан белгиланади.



Download 1.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling