Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


Download 1.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/159
Sana01.04.2023
Hajmi1.98 Mb.
#1316682
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   159
Bog'liq
OAK qaraqalpoq

Шодиева Ш.И.
Жиззах давлат педагогика университети ўқитувчиси
ОЛАМНИНГ ЛИСОНИЙ МАНЗАРАСИ ҲАҚИДА ҚАРАШЛАР
Таянч сўзлар: семантик категория, коммуникатив вазият, экстралингвистик восита, кон-
цептуал система, симптоматик жараён, интеграл модел, ядровий компонент, когнитив струк-
тура.
Ключевые слова: семантическая категория, коммуникативная ситуация, экстралингви-
стическое средство, понятийная система, симптоматический процесс, интегральная модель, 
ядерный компонент, когнитивная структура.
Key words: semantic category, communicative situation, extralinguistic means, conceptual 
system, symptomatic process, integral model, nuclear component, cognitive structure.
Дунёнинг лисоний манзараси кишида у яшаётган жамият ва унинг қонун-
қоидалари, миллий менталитет, унга хос турли этик-эстетик талаблар, қарашлар ва 
бошқа омиллар асосида шаклланади. Демак, тил кишининг борлиқни бир бутун
яхлит идрок этиш воситаси бўлиб, унинг яшаш тарзи ўзидагина кечмай, балки инсон 
ва у ҳаёт кечирадиган жамият урф-одатлари, қонун-қоидалари, муайян халқнинг 
ижтимоий-маданий ҳаёт тарзи билан биргаликда кечади [2:86]. Юқорида кўриб 
ўтганимиздек, тилимизда концепт сифатида қаралувчи бирликлар кўп бўлиб, улар-
нинг сони масаласида аниқ бир тўхтамга келинган эмас. Мавзу кўлами, тил бир-
ликларини қамраб олиши, семантик доирасига кўра тилшуносликда илмий термин 
сифатида тан олинган оламнинг лисоний ва концептуал манзараси мос келмайди. 
Улар орасидаги фарқларнинг назарий муаммоларини тадқиқ этган Н.Мазаеванинг
кўрсатишича, оламнинг концептуал манзараси ўзида концептларни жамлаш билан


МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
10
анча кенг ва ҳажмли, у лисоний олам манзарасига нисбатан кенг ва бойлиги сабабли
олам ҳақидаги маълумот нафақат вербал, балки новербал ҳамдир. Лисоний олам 
манзарасини аниқловчи элемент семантик майдон, концептуал олам манзараси бир-
лиги эса онг тимсоллари ҳисобланади. Концептуал олам манзараси тушунчада ифо-
даланган маълумотдан иборат, лисоний олам манзараси асосида эса семантик катего-
риялар, семантик майдонларга мустаҳкамланган билимлар ётади [8:15]. Кўринадики, 
тадқиқотчи концептуал олам манзараси кўламини белгилашда уни бошқалар эътибо-
ридан четда қолган жиҳат – новербал маълумотлар ҳисобига кенгайиши мумкинли-
гига эътибор қаратган. Олимнинг новербал воситаларнинг концептуал олам манза-
расида тутган ўрни тўғрисидаги қарашларини тилшунос Н.Маҳмудовнинг қуйидаги 
фикрлари ҳам тасдиқлайди: “Одатда, коммуникатив вазиятнинг уч асосий унсури 
мавжуд бўлади, яъни сўзловчи, тингловчи ва мавзу ёки ахборот. Сўзловчи муайян 
ахборотни тингловчига етказиш учун, албатта, восита – тегишли канални танлайди. 
Табиийки, асосий канал тилнинг ўзидир. Аммо ахборотни тўла етказишда умумий 
вазият ва мақсадга мувофиқ бошқа каналлар ҳам ишга туширилади. Бу ўринда пара-
лингвистик ва экстралингвистик воситалар назарда тутилади. Чиндан ҳам, турли 
жестлар, юз ифодаси, бошни қимирлатиш, гавда ҳаракатлари, макон яқинлиги, овоз 
табиати, кийимлар, сўзловчи ва тингловчининг ижтимоий ёки бошқа мақоми каби 
хилма-хил омиллар коммуникация жараёнида алоҳида қимматга эга. Узатилмоқчи 
бўлган ахборотнинг мазмуни, мақсади ва табиатига уйғун тарзда коммуникация 
канали танланади” [ 6:40].
Тилшунос М.Ҳакимовнинг кўрсатишича, инсон тасаввури билан идрок 
қилинадиган ва кодланган борлиқ ҳодисалари концептуал манзара деб, шунингдек, 
уларнинг лисоний ифодалар воситасида қайта шаклланиши оламнинг концептуал 
манзараси деб изоҳланади. Оламнинг концептуал ҳамда лисоний манзараларида 
юз бераётган воқеалар ва ҳаракатлар моҳияти инсон омили билан белгиланади. 
Борлиқнинг тилда акс этиши оламнинг лисоний манзараси деб номланар экан, киши-
лар ўртасидаги алоқа-аралашув жараёни айнан лисоний воситалар ёрдамида амалга 
оширилади. Демак, объектив оламда юз бераётган барча ҳаракатлар инсоният томо-
нидан ўзаро ахборот алмашиниш натижасида содир этилади, моддий оламда маълум 
ўзгаришлар юзага келади. Мавжуд предметлар, нарсалар воқеа–ҳодисалар тилдаги 
сўзлар билан номланиб, улар нутқий мулоқот жараёнида сўзловчи ва тингловчи 
томонидан ҳаракатга келтирилади [10:8]. Умуман олганда, олам манзараси ва унга 
боғлиқ ҳолда талқин қилинувчи манзаралар ҳақида гап кетганда шуни таъкидлаш 
жоизки, олимларнинг мавзу доираси, ўзлари тадқиқ қилаётган манзара чегарасини 
белгилашда қарашлари турлича. Шуни ёдда тутиш лозимки, оламнинг концептуал 
манзараси ҳар бир кишида ўзига хос тарзда ирок қилинади ва намоён бўлади. Ҳатто 
бир давр вакилларида, бир хил ижтимоий тузум, бир хил турмуш шароитида яша-
ётган кишиларда у мутлақо бир-бирига ўхшамаслиги, ҳар хил бўлиши мумкин. Бу 
эса уларнинг олам ҳақидаги тасаввурлари, уни турли образларда ифодалаши, нутқ 
орқали тасвирлаб беришларида яққол кўринади. Шунга кўра айтиш мумкинки, олам-
нинг концептуал манзараси инсон ўсиб-улғайган ижтимоий шароит, гендер хусуси-
ятлари, ёшига, инсон илмий билишининг қайси соҳада шаклланганлигига боғлиқ. 
Масалан, диний руҳда тарбияланган киши билан замонавий дунёқарашда улғайган 
кишининг олам, инсон ҳаёти, дунё воқеа-ҳодисалари ҳақидаги қарашлари, тасаввур-
лари бир хил эмас. Уларнинг ҳар бири инсоний муаммоларни, ҳаётда юз берувчи 
воқеа-ҳодисаларни ўз тафаккури, дунёқараши, эътиқоди мезонларидан келиб чиқиб 
тушунтиришга, талқин қилишга ҳаракат қилади. Мазкур масала билан шуғулланган 



Download 1.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling