Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары
МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
Download 1.98 Mb. Pdf ko'rish
|
OAK qaraqalpoq
МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
13 бўлмаган, яъни тилдаги мавжуд бирликлар воситасида иш кўрувчи лисоний олам манзараси ҳам ҳосил бўлади. Тилнинг мантиқий –функционал хусусиятларини тадқиқ этган Р.И. Павилёнис мантиқий, яъни тушунарли олам манзарасини белгилаш учун “концептуал система” тушунчасини қўллади. Концептуал система кишининг оламни ўзлаштириши жараёнида шаклланади, унда халқнинг миллий маънавий фаолияти ўз аксини топади. Концептуал система мазмунини англаш воситаси мазкур халқ учун хос бўлган ўзига хос билимларни қайд этувчи тил ҳисобланади. Концептуал систе- малар, уларнинг миллий ўзига хослигини кўрсатувчи компонентлар воқелик пар- чаларининг акс этиши натижаси ҳисобланган когнитив структуралар – концептлар ҳисобланади. Концептда тушунчавий, вербал, ассоциатив, маданий турдаги турли мазмунлар қайд этилади. Шунинг учун концептларни тиллараро таққослаш турли тил соҳибларининг концептуал системаси мазмунидаги миллий ва байналмилал компонентларни аниқлашга имкон беради. Ментал фарқлар маданият таркибига кирувчи ўзига хос миллий концептларнинг мавжудлигига қараб аниқланади [9:286]. С.И. Драчёва олам концептуал манзарасининг этник вербал мазмунини аниқлаш юза- сидан тажрибалар олиб борди ва унинг миллий ўзига хослигини ўрганиб чиқди. Унинг фикрича, бизни ўраб турган оламни билиш усулларининг умумийлигига қараб, тушунчавий компонентлар турли тиллар соҳибларида катта ўхшашликка эга бўлади. Бундан ташқари, турли маданиятлар концептларининг ядровий компонент- лари катта даражада мос келади, миллий ўзига хослиги чекка ҳудудий майдонларда ва концептнинг маданий компонентларида намоён бўлади [3:60-64]. Масалан, Ватан концептининг ядровий компоненти туғилган уй, хонадон ҳисобланади. Бу барча тилларда ҳам шундай эканлиги кузатилади: русларда “родина”, инглизларда “PATRIA ва NATIVE LAND” тарзида қабул қилинади. Концептуал система мураккаб бўлиб, унинг ўзига хослигини тўлиқ англаш уни бўлакларга бўлиб ўрганишни тақозо қилади. Тадқиқ объекти сифатида танланган бўлакнинг, айтайлик, Ватан концепти- нинг миллий хусусиятларини аниқлаш аввало, ўрганилаётган матн тегишли бўлган тил соҳибининг маданий даражаси, у истиқомат қилаётган географик ҳудуд ва бошқа фаолиятининг ўзига хослигига боғлиқ бўлиб, бу тадқиқот жараёнида ана шуларни ҳисобга олишни талаб қилади. Адабиётлар: 1. Апресян Ю. Д. Избранные труды в 2х т. Т. II.: Интегральное описание языка и системная лексикогра- фия. – М.: Школа «Языки русской культуры», 1995. –С.357. 2. Джаббаров Ш.Х. “Вақт” тушунчаси концептуаллашувининг назарий асослари.2Сўз санъати” халқаро журнали. 2021.№2.Б.86. file:///C:/Users/Sulaymon/Downloads/3163-B8-6417-1-10-20211028.pdf 3. Драчева С.И. Экспериментальное исследование вербального содержания этнической концептуаль- ной системы // Текст: структура и функционирование. Вып. 2. Барнаул: Изд-во Алт. ун-та, 1997. С. 60-64. 4. Кубрякова, Е.С. Язык пространства и пространство языка / Е.С. Кубрякова // Известия РАН. Серия литературы и языка. - 1997. - Т. 56, № 3. - С. 22-31. 5. Ладо Р. Лингвистика поверх границ культур // Новое в зарубежной лингвистике. – Вып. XXV: Кон- трастивная лингвистика. – М., 1989. – С.46. 6. Маҳмудов Н. Ўқитувчи нутқи маданияти. –Тошкент, 2007. –Б.40. 7. Маслова В.А. Когнитивная лингвистика. — Мн.: ТетраСистемс, 2004.С.5. 8.Мазаева, Н.Ю. Языковая и концептуальная картины мира (к теории вопроса) / Н.Ю.Мазаева // Изве- стия вузов. Северо-кавказский регион. - 2006.- С.15. 9. Павилёнис Р.И. Проблема смысла: Современный логико-функциональный анализ языка. - М., 1983.С.286. 10. file:///C:/Users/user/Downloads/3748-B8-7552-2-10-20220115.pdf РЕЗЮМЕ Мазкур мақолада илмий термин сифатида тан олинган оламнинг лисоний ва концептуал манзараси ўзаро тенглаша олмаслиги, шунингдек, концептуал олам манзараси тушунчада ифодаланган маълумот- |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling