Реферат бажарди: 5-11 ди гуруҳ талабаси Зайнуддинова З. Қабул қилди: кат.ўқ. Урманова Д. Т


Download 51.8 Kb.
bet7/12
Sana09.06.2023
Hajmi51.8 Kb.
#1467319
TuriРеферат
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
kichik-biznes-va-xususiy-tadbirkorlik

Буюк Британияда хусусийлаштириш 1981 йилда бошланган. Ўн йил ичида Британия ҳукумати хусусийлаштиришдан 35 млрд. фунт стерлинг ёки 50 млрд. доллар даромад олган. Олдин миллийлаштирилган мамлакат машҳур компанияларининг кўпчилиги яна хусусий қўлларга ўтказилган. Булар - «Бритиш стил», «Бритиш Петролеум» (Роллс - Ройс). Уларниг кўпчилиги ўз самарадорликларини сезиларли даражада оширдилар. Бунда иш ташлаш ҳаракати даражаси кескин пасайган. Хусусийлаштириш қимматли қоғозлар бозорининг ривожланишига янги туртки (импульс) берган, у акцияларни (хусусан «Бритиш Петроелум» ёки
«Бритиш Эйруэйз» акцияларини) улгуржи сотиш шарофати билан Европада энг ликвидли бўлиб қолган, бу Лондоннинг Европанинг молия маркази сифатидаги позициясини мустаҳкамлади.
Бироқ 1991 йилдан бошлаб хусусийлаштиришнинг
самарадорлиги камая бошлаган. Ҳукуматнинг темир йўллар ва кўмир саноатини хусусий қўлларга беришга уриниши ҳеч қандай натижа бермади. Англияда сув таъминоти соҳасининг хусусий эгаликка ўтиши билан сув истеъмоли нархи кескин ошиб кетгандан кейин, Шотландияда сув билан таъминлашни хусусийлаштириш режасини фақат 4 фоиз аҳоли қўллаб - қувватлаган. Ҳозирги вақтда, Буюк Британияда хусусийлаштириш жараёни ўзининг самарали тарқалиш чегараларига етгач, бутунлай тўхтаган. Шуни назарда тутиш лозимки, рақобат мавжуд бўлган - нефть саноати, авиация соҳаларидаги компанияларни хусусийлаштириш ўртасида муайян фарқ мавжуддир. Сув ва газ билан таъминлаш тармоқларидаги хусусий монополистлар баҳони мавжуд бўлган инфляция даражасидан кўра юқорироқ кўтарадилар, бунинг натижасида эса истеъмолчилар зарар кўрадилар. Бундан ташқари, осон хусусийлаштириладиган барча тармоқлар хусусий эгалариинг қўлларига ўтдилар. Темир йўллар ёки кўмир шахталари эса давлат
субсидияларига эҳтиёж сезадилар ва шунинг учун ҳам хусусий инвесторлар хўжаликнинг бу тармоқларига ўз пулларини қўйишга шошилмайдилар.
Ғарбий Европанинг бошқа мамлакатларида, (Буюк Британиядан ташқари) хусусийлаштиришга анча эҳтиёткорона ёндашув мавжуд эди. Ҳукуматлар давлат тасарруфига ўтказилган мулклар билан ажралишга шошилмадилар. Аммо Буюк Британия ва АҚШнинг хусусийлаштиришни ўтказиш орқали иқтисодий ўсишни рағбатлантириш бўйича муҳим муваффақиятлари уларни ҳам бу йўналишда кенг қамровли иш олиб боришга ундади.

Download 51.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling