Реферат бажарди: 5-11 ди гуруҳ талабаси Зайнуддинова З. Қабул қилди: кат.ўқ. Урманова Д. Т


Download 51.8 Kb.
bet8/12
Sana09.06.2023
Hajmi51.8 Kb.
#1467319
TuriРеферат
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
kichik-biznes-va-xususiy-tadbirkorlik

Францияда конценваторларнинг 1986 - 1988 йилларда хусусийлаштиришни ўтказишга уринишлари ижтимоийистларнинг олдинги ҳукумати давридаги миллийлаштириш жараёнидан кам бўлмаган тортишувларни келтириб чиқаради. Франсуа Миттеран 1988 йилдаги сайловолди компанияда ҳеч қандай миллийлаштиришни ўтказмасликка ва ҳеч бир компанияни хусусийлаштирмасликка ваъда берган. Шунга қарамай, вақт ўтиши билан бу жараён бироз жадаллашди. 1993 йилнинг октябрида Париж миллий банкининг умумий қиймати 43 милрд. франк ёки 7,6 млрд. доллар бўлган давлат акциялари сотилди. Ялпи инвесторларга ва акция эгаларининг максимал кенг доирасига қаратилган хусусийлаштиришнинг Британия моделидан фарқли равишда, француз моделида асосий диққат - эътибор фонд бозорида чуқур иш тажрибасига эга. Бундан ташқари, уларда хусусийлаштириш миллий йирик институтционал инвесторларга қаратилган.
Бироқ, амалда француз миллатига мансуб инвесторлар сотиб олинадиган давлат мулкига нисбатан алоҳида қизиқиш кўрсатмадилар ва уни ўзларига фойда қиладиган қилиб қайта сотиб юбордилар, айни пайтда эса кўзга кўринарли муваффақиятлари хорижлик йирик ҳаридорлар билан боғлиқ бўлиб қолди.
Италияда давлат мулкини энг кўп ўзгартиришлар амалга оширилмоқда. Хусусий секторни кенгйтириш Британия ва француз моделларини ўрганиш асосида ишлаб чиқилган катта давлат дастури доирасида олиб борилмоқда. Бу соҳада амалга оширилган энг йирик лойиҳалардан «Италия кредити» ва «Италия тижорат банки» - давлатнинг йирик банкларини хусусийлаштириш бўлиб ҳисобланади.
Германияда хусусийлаштириш жараёни анча секинлик билан юз берди. Масалан,1982-1992 йилларда унча аҳамиятли бўлмаган обьектларни хусусийлаштиришдан бор - йўғи 10 млрд. марка ёки 4,2 млрд. доллар олинди. Лекин собиқ Германия демократик республикасини қайта тиклаш харажатлари ҳукумат қарзларини 1992 йилда 1300 млрд. маркадан 1995 йилда 1900 млрд. маркагача кўпайтириш мумкинлигини назарда тутиб, 1993 йилда Германия ҳукумати томонидан «Люфтганза» компаниясидаги ўз пайларини (51 фоиз) сотиш тўғрисида эълон берилди ва биржада қиймати 50 - 70 млрд. марка атрофида баҳоланаётган «Дойче телеком» ни сотиш истаги билдирилди. Айни пайтда Германиянинг шарқий ерларидаги собиқ давлат корхоналарини хусусийлаштириш кенг миқёсда олиб борилмоқда.
Белгияда хусусийлаштириш жараёнлари фақат 1991 йилдангина бошланди. Ўша пайтда давлат корхоналарини сотишга рухсат берувчи қарор қабул қилинган эди, бироқ бу қонунда сотилган давлат корхоналарида 50 фоизли давлат сармояси иштирокининг сақланиб қолиниши айтилган эди. 1993 йилда хусусийлаштиришдан тушган даромад 15 млрд. Белгия франкини, 1994 йилда эса 25 млрд. Белгия франкини ташкил этди.
Грецияда консерваторлар ҳукумати 1993 йилда, иккита халқаро инвестицион банклар томонидан таклиф қилинган, давлатнинг йирик «ОТЕ» телекоммуникацион корпарациясини хусусийлаштириш дастурини қабул қилган, унга кўра компаниянинг 49 фоиз акцияларини асосан трансмиллий телекоммуникацион корпорацияларга сотиш режалаштирилган эди, ҳукумат тепасига ижтимоийистларнинг келиши билан бу келишувнинг ҳаракати тўхтатиб қўйилган. Бироқ миллий валюта инқирози ва давлат бюджетининг сезиларли танқислиги 1994 йилда ҳукуматни бу компаниянинг 25 фоиз акцияларини Афина фонд биржасида, асосан, хорижий инвесторларига сотишга ва агар грек драҳмасининг курси барқарорлашмаган тақдирда «ОТЕ»ни бутунлай хусусийлаштириш вариантларини кўриб чиқишга мажбур қилган. Бундан ташқари, таркибига мамлакатнинг иккита йирик нефтни қайта ишлаш комбинати кирувчи яна бир давлат компаниясини қисман хусусийлаштириш тўғрисидаги масала қўйилди.

Download 51.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling