Реферат бажарди: 5-11 ди гуруҳ талабаси Зайнуддинова З. Қабул қилди: кат.ўқ. Урманова Д. Т
Download 51.8 Kb.
|
kichik-biznes-va-xususiy-tadbirkorlik
Ғарбий Европа давлатларидаги хусусийлаштириш жараёнларининг тезлашуви (интенсификацияси) 90 - йиллар
бошида, биринчи навбатда 1990 йилнинг баҳорида сезилиб қолган ҳамда Америка ва Европа иқтисодларида қўққисдан иқтисодий бўшашишга олиб келган инқирозий ҳодисалар билан боғлиқлиқ. Бу инқироз 20 млн. иш ўринларининг қисқаришига сабаб бўлди, кенг истеъмол моллари нархининг 1940 йилдаги рекорд даражасигача пасайишига олиб келди ва валюта бозорларининг ларзага келишлари билан давом этиб турди. Инқироз оқибатида Европа давлатларида давлат бюджети танқислиги сезиларли даражада кўпайди, бу эса ҳукуматларнинг хусусийлаштириш жараёнларини кенгайтириш бўйича фаолиятларига бевосита туртки бўлди. Давлат корхоналари тушкунлик даврида, давлат томонидан сезиларли дотацияга эҳтиёж сезадилар, бу эса фақат умумиқтисодий ҳолатни ёмонлаштиради. Уларни хусусий секторга бериш, биринчидан, акцияларни сотишдан тезлик билан даромад олиш имконини беради, иккинчидан, хусусийлаштирилган корхоналардан солиқ тушумлари кўпаяди ва учинчидан, ҳукумат зарарига ишлайдиган хусусий корхоналарни (компанияларни) субсидиялаш бўйича ҳар қандай мажбуриятлардан озод бўлади. 90 - йиллар бошидаги «хусусийлаштириш тўлқини» билан бошқа омилларнинг биргаликдаги таъсири оқибатида ишлаб чиқаришнинг тушиши 1993 йилда бошланган ва 1994 йилда мустаҳкамланган кўтарилиш билан алмашди. Шундай қилиб, Ғарбий Европанинг 17 мамлакатида ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) 2 фоизни ташкил қилди. Шундай қилиб ривожланган мамлакатларда хусусийлаштириш иқтисодий тушкунликни бартараф қилишга ёрдам беради ва иқтисодий ўсишни рағбатлантиради. Бунинг ўзига хослиги, агар монополлашган иқтисод шароитларида хусусий секторнинг хаддан ортиқ ривожланиши инфляцияни келтириб чиқарса, аксинча, етарлича рақобат мавжуд бўлган муҳит шароитларида эса у ишлаб чиқариш самарадорлигининг ошишини таъминлайди. Кейинги ўн йилликларда ривожланган мамлакатларда ўтказилган, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни фаол қўллаб-қувватлашни ўз ичига олган антимонопол сиёсат давлат сектори ҳажмларини умумиқтисодий барқарорлик ва мувозанат учун зарарсиз тарзда, сезиларли даражада камайтириш имконини берди. Download 51.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling