Реферат бажарди: 5-11 ди гуруҳ талабаси Зайнуддинова З. Қабул қилди: кат.ўқ. Урманова Д. Т. Тошкент 2015 й


Download 303.26 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/14
Sana14.04.2023
Hajmi303.26 Kb.
#1356412
TuriРеферат
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
kichik-biznes-va-xususiy-tadbirkorlik

Германияда  хусусийлаштириш жараёни анча секинлик билан 
юз берди. Масалан,1982-1992 йилларда унча аҳамиятли бўлмаган 
обьектларни хусусийлаштиришдан бор - йўғи 10 млрд. марка ёки 
4,2 млрд. доллар олинди. Лекин собиқ Германия демократик 
республикасини қайта тиклаш харажатлари ҳукумат қарзларини 
1992 йилда 1300 млрд. маркадан 1995 йилда 1900 млрд. маркагача 
кўпайтириш мумкинлигини назарда тутиб, 1993 йилда Германия 
ҳукумати томонидан «Люфтганза» компаниясидаги ўз пайларини 
(51 фоиз) сотиш тўғрисида эълон берилди ва биржада қиймати 50 -
70 млрд. марка атрофида баҳоланаётган «Дойче телеком» ни сотиш 
истаги билдирилди. Айни пайтда Германиянинг шарқий ерларидаги 
собиқ давлат корхоналарини хусусийлаштириш кенг миқёсда олиб 
борилмоқда. 
Белгияда хусусийлаштириш жараёнлари фақат 1991 
йилдангина бошланди. Ўша пайтда давлат корхоналарини сотишга 
рухсат берувчи қарор қабул қилинган эди, бироқ бу қонунда 
сотилган давлат корхоналарида 50 фоизли давлат сармояси 
иштирокининг сақланиб қолиниши айтилган эди. 1993 йилда 
хусусийлаштиришдан тушган даромад 15 млрд. Белгия франкини, 
1994 йилда эса 25 млрд. Белгия франкини ташкил этди. 
Грецияда консерваторлар ҳукумати 1993 йилда, иккита 
халқаро инвестицион банклар томонидан таклиф қилинган, 
давлатнинг йирик «ОТЕ» телекоммуникацион корпарациясини 
хусусийлаштириш 
дастурини 
қабул 
қилган, 
унга 
кўра 
компаниянинг 49 фоиз акцияларини асосан трансмиллий 
телекоммуникацион корпорацияларга сотиш режалаштирилган эди, 
ҳукумат тепасига ижтимоийистларнинг келиши билан бу 
келишувнинг ҳаракати тўхтатиб қўйилган. Бироқ миллий валюта 
инқирози ва давлат бюджетининг сезиларли танқислиги 1994 йилда 
ҳукуматни бу компаниянинг 25 фоиз акцияларини Афина фонд 
биржасида, асосан, хорижий инвесторларига сотишга ва агар грек 
драҳмасининг курси барқарорлашмаган тақдирда «ОТЕ»ни 
бутунлай хусусийлаштириш вариантларини кўриб чиқишга
мажбур қилган. Бундан ташқари, таркибига мамлакатнинг иккита 
йирик нефтни қайта ишлаш комбинати кирувчи яна бир давлат 
компаниясини қисман хусусийлаштириш тўғрисидаги масала 
қўйилди. 

Download 303.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling