Реферат ҳисобот жами 8 бет, бўлим, 58 та манба ва адабиётлардан таркиб топган. Калит сўзлар


Download 278.79 Kb.
bet1/2
Sana31.01.2024
Hajmi278.79 Kb.
#1830063
TuriРеферат
  1   2
Bog'liq
Туркистон Мухторияти Реферат


РЕФЕРАТ

Ҳисобот жами 88 бет, 4 бўлим, 58 та манба ва адабиётлардан таркиб топган.


Калит сўзлар: Туркистон Мухторияти, совет ҳокимияти, болшевик, жадидлар, эсерлар, қўрбошилар, сиёсий партиялар, миллий озодлик.
Тадқиқот объекти. Туркистон Мухторияти ҳукумати ва ундаги сиёсий жараёнлар.
Тадқиқотнинг мақсади. Ўзбек давлатчилик тарихида алоҳида ўрин эгаллаган ва дастлабки демократик ҳукумат ҳисобланган Туркистон Мухторияти тарихи ёритилган электрон платформа яратишдан иборат.


Тадқиқотнинг методологик асослари.
Тадқиқот бўйича олинган натижалар.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқотнинг илмий ва амалий аҳамияти.

МУНДАРИЖА


Кириш............................................................................................
Асосий қисм..................................................................................
1.......................................................................................................
2.......................................................................................................
3........................................................................................................
4........................................................................................................
Хулоса 80
Фойдаланилган манба ва адабиётлар рўйхати

Кириш
Мавзунинг долзарблиги. ХIX аср охири ва ХХ аср бошларида бир қатор шарқ ва мусулмон мамлакатларида вужудга келган жадидчилик ҳаракати Туркистон ўлкасида теран тарихий илдизларга эгадир. Юртимиз улкан ижтимоий-сиёсий ва маърифий аҳамиятга эга ушбу жараёнлардан четда қолмагани, аксинча, бу ҳаракатнинг марказларидан бирига айланганини таъкидлаш лозим. Ўз замонининг илғор намояндалари бўлган жадидлар ғоят мураккаб ва қийин шароитда билим ва маърифат тарқатиш, таълим-тарбия соҳасини тубдан ислоҳ этиш орқали миллий тараққиётга эришиш ғояси билан майдонга чиқдилар. Уларнинг бу олижаноб ташаббус ва ҳаракатлари жамият ҳаётида кучли акс садо бериб, қудратли тўлқинга айланди. Афсуски, мустабид тузум уларнинг эзгу ғоя ва амалий ҳаракатларини тўла рўёбга чиқаришга имкон бермади. Юртимизда мустабид тузум даврида сиёсий қатағонга учраган аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда. 31 август – Қатағон қурбонларини ёд этиш куни сифатида кенг нишонланмоқда. “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуаси, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва унинг ҳудудий бўлимлари фаолият олиб бормоқда. Шу жумладан, жадидчилик ҳаракати ва Туркистон Мухторияти тарихига оид илмий тадқиқотлар, бадиий асарлар, кинофильмлар кўплаб яратилмоқда. Охирги уч йилликда Ўзбекистон Олий суди томонидан қатағон қурбони бўлган тўрт юздан зиёд ватандошларимизнинг номлари оқланди. Шулар қаторида Туркистон Мухторияти вазирларидан бири бўлган Носирхон Тўранинг оқланиши ва унинг сиёсий ҳамда илмий фаолияти билан боғлиқ янги маълумотларнинг эълон қилиниши кенг жамоатчиликни жуда қувонтирди. Шу ўринда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қуйидаги фикрлари жуда ўринлидир. “Ҳурматли дўстлар! Биз маърифатпарвар боболаримизнинг муқаддас орзуларини рўёбга чиқариш учун мамлакатимизда янги Ренессанс пойдеворини яратишни стратегик вазифа қилиб белгилаганмиз. Шу мақсадда илм-фан, таълим-тарбия, маданият соҳаларида туб ислоҳотларни амалга оширмоқдамиз. Бу борада аввало таълим тизимини замон талаблари асосида ташкил этиш, ўқитувчи ва мураббийларнинг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ва таъсирини кучайтиришга устувор аҳамият қаратмоқдамиз. ...Фарзандларимизни ҳар томонлама баркамол, миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқ инсонлар этиб тарбиялашда тараққийпарвар аждодларимизнинг ақл-заковати, ирода ва матонати барчамиз учун ибрат мактаби бўлиб хизмат қилади. Биз халқаро илмий марказлар, дунё олимлари билан ҳамкорликда жадидлар фаолиятини янада чуқур ўрганишни долзарб вазифа деб ҳисоблаймиз. Бу ноёб мерос орқали бугунги кунда инсониятни ташвишга солаётган жуда кўп саволларга тўғри жавоб топа оламиз. Бу бебаҳо бойликни қанча фаол тарғиб этсак, халқимиз, айниқса, ёшларимиз бугунги тинч ва эркин ҳаётнинг қадрини англаб етади”1.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлагандек, биз ўз тарихимизда янада чуқур ўрганишимиз ва уни кенг кўламда тарғиб қилишимиз асосий устувор вазифалардан бирига айланади. Шундан келиб чиқиб, Туркистон Мухторияти тарихига бағишланган электрон платформа яратиш ва уни бутун жамоатчиликка тарғиб қилиш долзарб ҳисобланади.

Download 278.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling