Referat mavzu : Invistitsialarni iqtisodiy o’sishga ta’siri
Download 58.36 Kb.
|
davron
- Bu sahifa navigatsiya:
- Rivojlangan va rivojlanayotgan davlatlar o’rtasidagi iqtisodiy o’sish
Invistitsiya turlari:
Uning quyidagi turlari mavjud: davlat investitsiyasi — davlat byudjeti va moliya manbalari hisobidan kiritiladi; chet el investitsiyasi — xorijiy davlatlar, banklar, kompaniyalar, tadbirkorlar tomonidan kiritiladi; xususiy investitsiya — xususiy, korporativ xoʻjalik va tashkilotlar, fuqarolar mablagʻlari, shu jumladan, shaxsiy va jalb qilingan mablagʻlar hisobidan qoʻyiladi. Investitsiya qoʻyilish shakliga qarab moliyaviy (portfel) va real (ishlab chiqarish) investitsiyaga boʻlinadi. Moliyaviy (portfel) investitsiya — aksiya, obligatsiya va b. qimmatli qogʻozlarni sotib olishga qoʻyiladigan investitsiya, ; real investitsiya — moddiy ishlab chiqarish (sanoat, qishloq xoʻjaligi, qurilish va b.) sohasiga, moddiy-ashyoviy faoliyat turlariga uzoq, muddatli mablagʻlar qoʻyish shakllarida amalga oshiriladi Rivojlangan va rivojlanayotgan davlatlar o’rtasidagi iqtisodiy o’sish Дунё мамлакатларида сўнги 25 йил давомида (1990-2014 йиллар) иқтисодий ўсиш ва инновацион инвестициялар ҳажми ўртасидаги боғлиқликни тахлил қилганимизда қуйидаги натижаларни олиш мумкин. Биринчидан, юқори ва ўрта даромадли мамлакатларда ЯИМ ва инновацион инвестициялар ҳажмининг йиллик ўртача ўсиши ўртасида яқин боғлиқлик мавжуд. Қуйи даромадли давлатларда эса бу холат кузатилмайди. Иккинчидан, ўрта даромадли мамлакатларда инновацион инвестициялар ҳажмининг ЯИМ даги улуши муттасил ошиб бормоқда. Паст даромадли давлатларда ҳам ушбу улуш ўсиб бормоқда, лекин ўсиш суръати ўрта даромадли давлатларникидан секинроқ. Юқори даромадли давлатларда эса аксинча инновацион инвестициялар улуши озроқ тушсада, барқарор 20% дан бўлиб турибди. . Шу ўринда турли даврларда жадал ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар тажрибаси, жумладан, жанубий шарқий Осиё давлатлари тажрибаси диққатга сазовор. “Осиё йўлбарслари” деб аталувчи тўрт давлатдан (Сингапур, Гонконг, Жанубий Корея, ва Тайван) иккитаси – Кореа ва Сингапур тажрибасининг кўрсатишича иқтисодий ривожланишнинг маьлум босқичига чиққунча инновацион инвестициялар ҳажми, шунингдек ЯИМ юқори суръатларда ўсган. Янги индустрлашган (саноатлашган) давлатлар-Малайзия ва Тайландда Осиёдаги молиявий таназзулгача (1997-1998) инновацион инвестициялар ва ЯИМ жадал суръатларда ўсганлиги кузатилди. Хозирги кунда жадал ривожланаётган давлатлар сифатида кўрсатиладиган Хитой ва Вьетнамда эса инновацион инвестициялар ҳажми муттасил узоқ муддатда юқори суръатларда ўсиб келмоқда. Хитой иқтисодиётининг яна бир ажралиб турадиган жиҳати шуки, инновацион инвестицияларнинг ЯИМдаги ҳажми тобора ўсиб бормоқда Download 58.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling