Реферат мавзу: Амир Темур маънавияти Бажарди


Download 0.68 Mb.
bet1/2
Sana20.01.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1105297
TuriРеферат
  1   2
Bog'liq
амир темур манавияти



Самарқанд Сиёб Абу Али Ибн Сино номидаги Жамоат Саломатлиги техникуми

РЕФЕРАТ




МАВЗУ:Амир Темур маънавияти


Бажарди: __________________________________
Гурух рахбари: ______________________________

Самарканд-2022

МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ РИВОЖИ


Амир Темур ва темурийлар сулоласи даврида маънавият ва маърифат ривожи
Амир Темур - буюк шахс, кураги ерга тегмаган саркарда, йирик давлат арбоби, қонуншунос, талантли меъмор, нотиқ, руҳшунос, шу билан бирга эл-юртини, халқини севган ва уни машҳури жаҳон қилган инсон. Амир Темурнинг тарихи кўп жилдлик китоблар ёзишга арзийди. Мустақилликка эришгунимизга қадар буни амалга ошириш имконига эга эмас эдик. Чунки коммунистик ғоя бунга йўл бермади. Амир Темурнинг ўзи таҳқирланиб туҳмату маломатларга қолди.
Шукрлар бўлсинки, мустақиллик туфайли кўп минг йиллик бой тарихимизни, шу жумладан улуғ бобомиз Амир Темурни ўрганиш имконига эга бўлдик.
Амир Темур 1336 йилнинг 9 апрелида Шаҳрисабзнинг Хўжа Илғор қишлоғида таваллуд топди. Темурнинг ёшлиги ва йигитлик йиллари мамлакат оғир ижтимоий-сиёсий бўҳрон исканжасига тушиб қолган бир даврда кечди.
Узоқ ва машаққатли курашлардан сўнг Амир Темур ўз рақибларини енгиб, ҳокимиятни қўлга киритди. Майда, тарқоқ феодалларни бирлаштириб, марказлашган давлат бунёд этди, мамлакатда иқтисодий ва маданий ўзгаришлар қилди.
Амир Темурнинг тарих олдидаги хизмати бениҳоят катта. Биринчидан у мамлакатда йўқорида айтганимиздек кучайиб кетган феодал тарқоқликка барҳам бериб, эл-юртни ўз туғи остига бирлаштира олди, марказлашган йирик феодал давлатини яратди. Бу билан ҳунармандчилик, савдо-сотиқ ва маданият ривожига мустаҳкам замин яратиб берди. Бугун «Темур ва Темурийлар маданияти», «Темурийлар давлати», «Темурийлар маданияти», «Улуғбек ва Самарқанд астраномия мактаби», «Навоий» ва «Бобур» каби қутлуғ сўзларни нафақат ўзбекнинг, балки жаҳон халқлари асарлари саҳифаларида учратар эканмиз, бу гапларнинг заминида албатта Амир Темурнинг ўлкан хизматлари ётади. Иккинчидан, Амир Темур, ўзи билибми-билмасданми, лекин бир қатор халқлар ва юртларни мустамлакачилар зулмидан озод бўлишига ёрдам берди. Масалан, ўша даврнинг энг қудратли ҳукмдорларидан ҳисобланган Боязид Йилдиримни тор-мор келтириб, Болқон ярим ороли ва Европа халқларига озодлик бағишлади; Олтин Ўрда хони Тўхтамишни икки марта тор-мор этиб, Россияни мўғуллар ҳукмронлигидан қутулишини қарийб 300 йилга тезлаштирди.
Амир Темур замонида ёзилган асарларни қунт билан ўқисак, ўргансак, унинг кўп яхши хислатлари: тўғрилик, мурувватлилик, эл-юртга меҳр-муҳаббат ва бошқаларни билиб олишимиз мумкин. Амир Темурнинг «Темур тузуклари», Низомиддин Шомий, Шарофиддин Али Яздийларнинг «Зафарнома»лари, Ибн Арабшоҳнинг «Темур ҳақидаги хабарларда тақдир ажойиботлари» ва бошқа асарларда келтирилган соҳибқироннинг ибратли ишлари, панд-насиҳатлари ва ўгитларидан ҳам унинг кимлигини билиб олса бўлади. Булар эл-юрт ва фуқароларнинг ташвиши, раиятпарварлик, меҳр-мурувват, қўшничиликка риоя қилиш ва ниҳоят, мардлик ва қаҳрамонлик ҳақидаги ўгитлардир.
Соҳибқироннинг бунёдкорлик соҳасидаги тарихий хизматлари беқиёс. Амир Темур ва унинг авлодлари саъйи-ҳаракатлари билан қурилган мадрасалар, масжидлар, ханоқоҳлар, саройлар, бозорлар, қалъалар, каналлар ва бошқа иншоотларнинг сон-саноғи йўқ. Амир Темурнинг бевосита раҳнамолигида бунёд этилган Бибихоним жоме масжиди, Гўри Амир, Аҳмад Яссавий, Занги Ота мақбаралари, Оқсарой ва Шоҳи Зинда меъморий мўжизалари, Боғи Чинор, Боғи Дилкушо, Боғи Беҳишт, Боғи Баланд сингари сарой-боғлар ва шу каби бошқа иншоотлар шулар жумласига киради.
Тарихчи Шарофиддин Али Яздийнинг гувоҳлик беришича, Амир Темур «Ободонликка ярайдиган бирор қарич ернинг ҳам зое бўлишини раво кўрмасди».
Тарих бу кўҳна дунёда жуда кўп жаҳонгирларни кўрган. Амир Темурнинг улардан фарқи шундаки, у умр бўйи бунёдкорлик билан машғул бўлган. Унинг «қай бир жойдан бир ғишт олсам, ўрнига ўн ғишт қўйдирдим, бир дарахт кестирсам, ўрнига ўнта кўчат эктирдим», деган сўзлари бунёдкорлик, яратувчанлик фаолиятининг тасдиғидир. «Агар бизнинг қудратимизни билмоқчи бўлсангиз, қурган биноларимизга боқинг» деганда Амир Темур, аввало, ўз халқига, келажак авлодларига мурожаат қилган, десак янглишмаймиз.
Ҳар қандай жамият тараққиётини илм-маърифатсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Буни теран англаган соҳибқирон ҳокимиятга келиши билан чиқарган дастлабки фармонларини мадрасалар барпо этишга, илм толибларига нафақалар тайинлаш билан бошлаган. Қайси бир шаҳарга ташриф буюрмасин Амир Темур аввало ўша ерлик олиму фозиллар билан учрашар, улар билан суҳбат қурар, турли мавзуларда баҳслашар эди.
Тарих, тиббиёт, математика, астрономия, меъморчилик соҳаларида юксак салоҳиятга эга Амир Темур учун бу табиий ҳол эди. Мазкур фазилат соҳибқироннинг набираси Мирзо Улуғбекка ўтгани шубҳасиз. Мирзо Улуғбекнинг давлат арбоби бўлиш билан бирга буюк олим даражасига етишишида бобоси Амир Темурнинг хизмати бениҳоя катта бўлган. У Улуғбекдаги ноёб қобилиятни бошданоқ пайқаб, сафарларда ҳам ёнида олиб юриб, дунёнинг машҳур олимлари тарбиясидан баҳраманд этган. Амир Темур маънавиятини белгиловчи бош мезон унинг бутун умр бўйи амал қилган «Куч - адолатда!» деган шиоридир. Бу шиорда Амир Темур ҳаёти ва фаолиятининг бутун мазмуни мужассамлашган, десак янглишмаймиз. Амир Темурнинг маънавий ва маърифий қарашлари унинг ўз фарзандлари, набиралари, тахт ворисларига қолдирган ўгитлари «Темур тузуклари»да мужассамлашган. Бу бебаҳо тарихий асарда, ҳокимлар ва вазирларнинг вазифалари, ўз ишига муносабати, аҳоли турли қатлами - раиятнинг ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиш, сипоҳларга муносабат каби ҳаётий маънавий-ахлоқий қонун-қоидалар ўз ифодасини топган.
Соҳибқироннинг «Темур тузуклари»дан қуйидаги сатрларни мамнуният билан ўқиш мумкин:
«Юз минг отлиқ аскар қила олмаган ишни бир тўғри тадбир билан амалга ошириш мумкин».
«Золимлардан мазлумлар ҳаққини олдим. Золимлар етказган ашёвий ва жисмоний зарарларни исботлаганимдан кейин, уларни шариатга мувофиқ одамлар ўртасида муҳокама қилдим ва бир гуноҳкорнинг ўрнига бошқасига жабр-зулм ўтказмадим».
«Кимки бировнинг молини зўрлик билан тортиб олган бўлса, мазлумнинг молини золимдан қайтариб олиб, эгасига топширсинлар. Агар кимда-ким тиш синдирса, кўзини кўр қилса, қулоқ ва бурун кесса, шароб ичса, зино қилса, девондаги шариат қозиси ёки аҳдос қозисига олиб бориб топширсинлар».
Қуйидаги тузукларда Амир Темурнинг кечиримли хислатлари намоён бўлган. Буни у бошқалардан ҳам талаб қилган. Кечиримли бўлиш инсон учун энг яхши фазилат саналади:
«Менга ёмонлик қилиб, бошим узра шамшир кўтариб, ишимга кўп зиён етказганларни ҳам, илтижо билан тавба-тазарру қилиб келгач, ҳурматлаб ёмон қилмишларини хотирамдан ўчирдим. Мартабаларини оширдим. Улар билан муомалада шундай йўл тутдимки, агар хотираларида менга нисбатан шубҳаю қўрқув бўлса, унут бўларди».
«Менга ҳасад қилиб, ўлдиришга қасд қилган кишиларга шунчалик совға-инъомлар бериб, муруввату эҳсон кўрсатдимки, бу яхшиликларни кўриб, хижолат терига ғарқ бўлдилар. Ҳамиша менинг розилигимни олиб иш тутган дўстларим олдимга паноҳ тилаб келганларида, уларни ўзимнинг тахту давлатимга шерик қилиб, ҳеч қачон улардан мол-мулк ва тирикчилик ашёларини аямадим».
«Ҳеч кимдан ўч олиш пайида бўлмадим. Тузимни тотиб, менга ёмонлик қилганларни парвардигори оламга топширдим...»
«Агар душманинг бош уриб паноҳингга келса, раҳм қилиб яхшилик ва мурувват кўрсат».
Амир Темурнинг дўстлик ҳақидаги панду-насиҳатлари ҳам ҳали-ҳануз биз учун ибратдир.
«Содиқ ва вафодор дўст улким, ўз дўстидан ранжимайди, дўстининг душманини ўз душмани деб билади. Агар керак бўлса, дўсти учун жонини ҳам аямайди».
Амир Темурнинг умр бўйи ободончилик, қурилиш ишларига катта аҳамият берганлиги, камбағалпарварлигини унинг қуйидаги ўгитларидан ҳам билиш мумкин:
«Кимки бирон саҳрони обод қилса, ёки кориз қурса ё бирор боғ кўкартирса, ёхуд бирор хароб бўлиб ётган ерни обод қилса, биринчи йили ундан ҳеч нарса олмасинлар, учинчи йили қонун-қоидага мувофиқ хирож йиғсинлар».
«Катта-кичик ҳар бир шаҳар, ҳар бир қишлоқда масжид, мадраса ва хонақоҳлар бино қилсинлар, фақиру мискинларга лангархона солсинлар, касаллар учун шифохона қурдирсинлар ва уларда ишлаш учун табиблар тайинласинлар...».
Амир Темурнинг қуйидаги сўзлари асрлар оша халқимизнинг асл фарзандларини эл-юрт, Ватан ҳақида қайғуришга чорлаб келди:«Миллатнинг дардларига дармон бўлмоқ вазифангиздир. Заифларни кўринг, йўқсилларни бойлар зулмига ташламанг. Адолат ва зодлик дастурингиз, раҳбарингиз бўлсин». Бу жумлаларда Амир Темур маънавияти жамул-жам бўлган бўлса не ажаб.  


Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling