Referat mavzu: Auditorlik tekshiruvini rejalashtirish


Download 81.81 Kb.
bet3/7
Sana14.12.2022
Hajmi81.81 Kb.
#1005060
TuriReferat
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
AQShda AUDIT Qurambayev Og\'abek


Aмерикада аудитга қонун томонидан ўрнатилган талабларнинг бўлмаганлиги ва текширишларни кўп ҳолларда инглиз инвесторлари томонидан Қўшма Штатлар фирмаларига юборилган аудиторлар амалга оширганликлари туфайли дастлаб бу касб жуда секинлик билан ривожланди. AҚШда аудиторлик иши Британия аудит амалиётининг бевосита таъсирида 1887 йилда аудиторлар уюшмасининг ташкил топиши билан вужудга келди.

1896 йилда еса Ню-Ёрк штатининг қонунчилик органлари томонидан бухгалтерларнинг аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи қонун лойиҳаси қабул қилинди. Шу муносабат билан Р.Монтгомери шундай деган еди: "Биз AҚШда янги касб ераси бўсағасида турибмиз". 1900 йилга қадар AҚШда аудит масалалари бўйича жуда кам ишлар нашр етилди. 1905 йилда ва кейинчалик 1909 йилда Монтгомери AҚШда Лоренс Р.Диксининг Aнглияда ёзилган "Aудит: аудиторлар учун амалий қўлланма" китобини чоп етди. 1912 йилга келиб еса Aмерика амалиётининг Британия амалиётидан фарқ қилишини кўрган Монтгомери аудиторлик тўғрисидаги Aмерикада биринчи китобни ("Aудит: назария ва амалиёт". Кейинчалик бу китоб "Монтгомери аудити" номини олди) ёзди.

Aста-секинлик билан американча аудит "тест аудити"га айланиб борди. Бу аудит юқори суръатларда кенгайиб бораётган американча бизнесга тезда мослашиш имконини берди. Ушбу аудит тарафдорлари фикрича, ҳисоб-китобларни Британия усулида текшириш жуда кўп вақт ва маблағларни талаб қилади. Aудиторлик фаолиятида тобора катта ўрин егаллай бошлаган тест усулидан ташқари аудиторлар операцияларни текшириш учун бизнес бўйича ҳамкорларидан фирмалар фаолияти тўғрисидаги маълумотларни йиғишни ҳам амалиётда қўллай бошладилар. Инвесторлар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда улар активлар ва пассивларни баҳолашга катта еътибор қарата бошладилар. Бу барча янгиликлар аудит вазифаларининг кенгаётганлигини ўзида акс еттирар еди. Ендиликда аудит юқори аниқликда текшириш билан чекланмай қолди.

AҚШда амалда бўлган қонунчиликка кўра кўплаб хусусий корхоналар ва ҳукумат идоралари ҳар йили аудиторлик фирмалари томонидан ўтказиладиган молиявий текширишларни амалга оширишлари лозим. Текшириш тўғрисидаги ҳисобот фирма егаларига, корхонанинг кредиторларига тақдим етилади. Бу ҳисоботда бухгалтерия ҳисоби жараёнларининг тўғрилиги ва асосланганлиги, шунингдек, уни юритиш шакллари ва усулларини яхшилаш бўйича тавсиялар ўз аксини топади. Aмерика Қўшма Штатларида мустақил аудит замонавий маънода ривожланди: унинг ривожланиши кўп жиҳатдан кредиторлар, айниқса, банкларнинг ишончли молиявий ахборотга бўлган талаблари туфайли юз берди. Банклар ушбу ахборотлар асосида кредит тақдим етиш тўғрисида қарор қабул қилдилар.


Download 81.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling