Referat mavzu: Auditorlik tekshiruvini rejalashtirish


Download 81.81 Kb.
bet4/7
Sana14.12.2022
Hajmi81.81 Kb.
#1005060
TuriReferat
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
AQShda AUDIT Qurambayev Og\'abek

ХХ асрнинг биринчи йилларида молиявий ҳисоботлардан фойдаланган корхоналар балансни компаниянинг ишончлилигини белгилаб берувчи асосий кўрсаткич сифатида билар едилар. Шу сабабли аудиторлар ўз ишларида кўп ҳолларда асосий еътиборни балансга қаратар едилар. AҚШда савдо бўйича Федерал комиссия илтимосига кўра Aмерика бухгалтер-експертлар институти (бу институт бугунги кунда Aмерика дипломга ега бухгалтерлар институти – AИCПA деб юритилади) томонидан тайёрланган аудит тўғрисидаги биринчи расмий қарор 1917 йилда чоп етилган бўлиб, “баланслар аудити”га бағишланди. Ушбу қарорнинг қайта кўриб чиқилган нашри 1929 йилда еълон қилиниб, “Молиявий ҳисоботларни текшириш” номини олди. Гарчи ушбу рисолада асосий еътибор ҳали ҳам баланс аудитига қаратилган бўлса-да, унда фойда ва зарарлар ҳисоботи тўғрисида батафсил фикр юритилган еди. Бу еса хўжалик операциялари натижаларига қизиқиш ортаётганлигидан далолат берар еди. 1929 йилдаги нашрда битимлар тузиш амалиёти, шунингдек, ички назоратнинг муҳимлиги тўғрисида сўз борди.

1936 йилда “Мустақил аудиторлар томонидан молиявий ҳисоботларни текшириш” деб номланган рисола чоп етилди. Бу рисоланинг мазмунига сўнгги йилларда юз берган кўплаб воқеалар ўз таъсирини кўрсатди. Бу воқеалар орасида енг аҳамиятлиси битимлар тузиш стандартларини такомиллаштиришга йўналтирилган AИCПAнинг Ню-Ёрк фонд биржаси билан ҳамкорлик муносабатларининг йўлга қўйилиши, шунингдек, 1933 йилда қабул қилинган қимматли қоғозлар тўғрисидаги ва 1934 йилда қабул қилинган биржалар тўғрисидаги Қонунларнинг кучга киритилиши бўлди. Бу қонунлар рўйхатдан ўтган компанияларга молиявий ҳисоботнинг тегишли шаклларини тузишларини талаб қилар еди.

Aудитни стандартлаштиришнинг замонавий шакли 1939 йилдан бошланади. Мазкур йилда AИCПA аудиторлик текширишлари бўйича Қўмита таъсис етди ва аудиторлик жараёнлари тўғрисида Қоидаларни (СAФ) чоп етди. 1972 йилга қадар 54 қоида еълон қилинди. Қўмита еса бу даврда янги номга ега бўлди: аудиторлик стандартлари бўйича Ижроия қўмита (кейинчалик бу қўмита аудиторлик стандартлари бўйича Кенгаш деб юритила бошланди). Бу қўмита барча Қоидаларни кодлаштирди ва уларни аудиторлик жараёнлари бўйича қоида (СAФ) №1 га бирлаштирди. Бу Қоида ҳозирги кунда ҳам амал қилмоқда. ХХ асрнинг 70 ва 80-йиллари жамоатчиликнинг аудиторлар ишлари ва мажбуриятлари доирасига қизиқишининг ошиши билан тавсифланади.


Download 81.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling