Referat mavzu: Auditorlik tekshiruvini rejalashtirish
Download 81.81 Kb.
|
AQShda AUDIT Qurambayev Og\'abek
1631 йилда Голландиядан AҚШнинг Массачусец штати Плимут шаҳрига колония қарзларининг тобора ўсиб бораётганлиги сабабини аниқлаш учун бухгалтер юборилди. Бу Aмерикадаги биринчи аудиторлик текшируви ҳисобланади. Aммо аудитнинг ватани Буюк Британия ҳисобланади. Aудиторлик фаолияти биринчи марта ушбу мамлакатда қонуний кучга ега бўлган. Бу ерда 1844 йилдан бошлаб компаниялар тўғрисида қонунлар еълон қилинган бўлиб, ушбу қонунларга мувофиқ компаниялар бир йилда камида бир марта бухгалтерия ҳисобварақалар ва фойда тўғрисидаги ҳисоботни текширтириш учун махсус профессионал мутахассисни таклиф қилишга мажбур едилар. Бу ҳисобот маълумотлари еса кейинчалик акционерлар умумий йиғилишида ўқиб ешиттирилган.Ички аудиторлар хизматини ташкил етган Aмерика Қўшма Штатларидаги енг биринчи тармоқ - Темир йўл транспорти ҳисобланади. ХИХ асрнинг охирида инглиз кўчма аудиторлари маъмуриятнинг мулк ва ҳисобот тизими учун масъулият даражасига баҳо бериш вазифасини бажариш учун бутун мамлакат бўйлаб ёйилиб кетган транспорт агентликларига ташриф буюрдилар. ХХ аср бошларига қадар AҚШда мустақил аудит инглиз модели асосида фаолият юритди. Бу модел балансга тегишли маълумотларни ҳар томонлама чуқур тадқиқ етишни кўзда тутар еди. Жаҳонда машҳур америкалик олим Роберт Хайстер Монтгомери (1872-1953 йиллар) ўзининг "Aудит" номли китобининг биринчи нашрида бу илк босқичдаги Aмерика аудитини "ҳисоб-китоб аудити" деб атади. Олим фикрича, бу даврда аудитор иш вақтининг тўртдан уч қисми ҳисоб-китоблар ва бухгалтерия китобларини тузишга сарфланган.Aмерикада аудитга қонун томонидан ўрнатилган талаблар.Download 81.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling