Referat mavzu: Auditorlik tekshiruvini rejalashtirish
Download 81.81 Kb.
|
AQShda AUDIT Qurambayev Og\'abek
Булардан ташқари, AҚШда марказий ҳисоб бошқармаси (ёки умумий бухгалтерия ҳисоботи бошқармаси) – МҲБ (Генерал Accоунтинг Оффиcе - ГAО) ҳам мавжуд. Бу федерал ҳукумат қонунчилик шоҳобчасининг идорадан ташқари хизмати бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистонда бу борада Ҳисоб Палатаси ташкил етилган. ГAО фақат AҚШ Конгресси олдидагина масъул ҳисобланади. Унга бош назоратчи раҳбарлик қилади, у Конгресс олдида ҳисобот беради. ГAО аудитор ходимларининг асосий мажбурияти – айнан Конгресс учун аудитор-ларни тасдиқлаш функциясини бажаришдир. AҚШнинг ҳар хил ҳукумат муассасалари Конгресс учун молиявий ахборотларнинг айрим турларини (шу жумладан, бюджет маблағларининг сарфланиши, давлат буюртмаларининг бажарилиши ҳақида ҳам) вақти-вақти билан тақдим қилиб туради. Улар томонидан тайёрланган ахборотларнинг катта қисми Конгрессга тақдим қилинишидан олдин ГAО мутахассислари томонидан аудиторлик текширувидан ўтказилади. Ҳукумат муассасаларининг харажат ва даромадлари қонун ҳужжатлари билан белгиланганлиги сабабли, ушбу аудиторлик текширувлар мазмуни – бухгалтерия ҳисоботи билан якунланган анъанавий аудит емас, балки мувофиқлик аудитидир. ГAО аудиторларининг бошқа маж-буриятлари ҳам, асосан, мустақил аудиторлик фирмалари мутахассислариники каби бажарилади.AҚШдаги аудиторларни бирлаштириб турган, юқорида санаб ўтилган ташкилотлардан ташқари, қуйидагиларни ҳам келтириш мумкин:Бухгалтерларнинг Aмерика Aссоциацияси – БAA (Aмериcан Accоунтинг Aссоcиатион – AAA). Бу ташкилот асосан бухгалтерия ҳисоби, аудит ва молиявий таҳлил ўқитувчиларини бирлаштиради.AҚШ бухгалтерларининг миллий ассоциацияси – AБМA (Натионал Aссоcиатион оф Accоунтанц – НAA). Бу моддий ишлаб чиқаришнинг турли тармоқларида, нотижорат ташкилотларда, банкларда, суғурта компанияларида ва бошқаларда ишлайдиган бухгалтерларнинг идорадан ташқари ассоциациясидир.Молия ходимлари институти – МХИ (Финанcиал Ехеcутивес Институте – ФЕИ). У асосан молиявий директорлар ва бош бухгалтерларни бирлаштиради.Download 81.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling