O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI AXBOROT TEXNOLOGIYALARI VA KOMUNIKATSIYALARINI RIVOJLANTIRISH VAZIRLIGI
Muhammad Al-Xorazmiy nomidagi Toshkent axborot texnologiyalari universiteti
Referat
Mavzu: Axborot xavfsizligini boshqarish tizimlari.
AX xavflarni boshqarishga kirish fanidan
070-19 guruh talabasi
Bajardi : Raxmonov Bekzod
Tekshirdi : Ganiyev A.
Toshkent -2023
Axborot xavfsizligini boshqarish tizimlari.
Reja:
Axborot xavfsizligi risklarini boshqarish bo’yicha asosiy tushunchalar.
Axborot xavfsizligi risklarini baholash metodlari.
Risklarni boshqarishda kontekst tushunchasi.
1. Ҳар қандай ташкилотнинг фаолияти риск билан боғлиқ. Бу шуни англатадики, келажакда қандай ножўя ҳодисалар содир бўлиши ёки бўлмаслигини олдиндан аниқлаб булмайди. Ахборот муҳим аҳамиятга эга бўлганлиги сабабли, ахборот хавфсизлиги масалалари биринчи ўринга чиқади. Ташкилот ахборот хавфсизлиги инциденти юз берганда зарар кўриши, шу жумладан кутилмаган харажатлар ва мижозларни йўқотиш эхтимоли пайдо булиши мумкин. Айниқса, муҳим обектлар учун унинг оқибатлари анча жиддий бўлиши аниқ. Шундай қилиб, ташкилотни ахборот хавфсизлиги таҳдидларидан ҳимоясини таъминлаш учун ахборот хавфсизлиги рискларини бошқариш зарур.
Ушбу ўқув фанини ўқитишдан мақсад ахборот хавфсизлиги рискларини бошқариш тизими, ахборот хавфсизлиги рискларини аниқлаш, ишлаш, бартараф этиш усуллари ва воситаларини қўллаш, рискларни таҳлил қилишга доир билим ва кўникмалар ҳосил қилишдан иборат.
Фаннинг вазифаси эса мазкур доирада назарий билимлар, амалий кўникмалар, ахборотни ҳимоялашда ахборот хавфсизлигида мавжуд хавф-хатарларни аниқлаш, хавф-хатарларни модели ва уларни турли замонавий таҳлил усуллари ердамида аниқлаш, рискларни идентификациялаш, баҳолаш, ишлаш ва қабул қилиш жараёнлари, шунингдек ташкилот рискларини баҳолаш ва таҳлил қилиш, рискни жараёнли бошқариш модели ва бизнеснинг узлуксизлигини таъминлашда баҳолаш меъзонлари каби масалалар аҳамиятини очиб бериш.
Хавф-хатарларни бошқаришда хавфсизлик сиёсатининг энг асосий вазифаларидан бири ҳимоя тизимида потенциал хавфли жойларни қидириб топиш ва уларни бартараф этиш ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |