Реферат мавзу: Даромад ва алмаштириш самараси Қабул қилди: Муродова М. Бажарди: Каримов Равшан


Download 0.9 Mb.
bet2/5
Sana29.12.2022
Hajmi0.9 Mb.
#1072039
TuriРеферат
1   2   3   4   5
Bog'liq
Даромад ва алмаштириш самараси Маруза

Энгел чизиқлари – Немис олими Эмст Энгел истеъмолчи даромади ўзгаришининг истеъмол таркибига қандай таъсир қилишини ўрганиб чиққан. Бунинг учун у истеъмолчи даромади ўзгарганда озиқ-овқат махсулотларига, стандарт сифатли саноат махсулотларга ва олий сифатли товар ва хизматларга бўлган талабнинг ўзгаришини тадқиқ қилган. Энгел ўз тадқиқодлари якунида изланишлари натижаларини график шакилда тасвирлаган ва бу график фанга “Энгел чизиқлари” номи билан кирган.


Абсиссия ўқига R – истеъмолчи даромади жойлаштирилган. Ордината ўқшда эса Q – сотиб олинадиган товарлар миқдори берилган. Бу графикда Q1 озиқ–овқат махсулотларига бўлган талаб миқдорини, Q2 стандарт сифатли саноат махсулотларига бўлган талаб миқдорини, Q3 эса олий сифатли товар ва хизматларга бўлган талаб миқдорини билдиради. Графикдан кўриниб турибдики, озиқ-овқат махсулотларига бўлган талаб даромаднинг хар қандай холатида мавжуд. Чунки, инсон яшаши учун озиқ-овқат махсулотларини албатта истеъмол қилиши керак. Истемолчининг даромади ортиб бориши билан озиқ-овқат махсулотларига талаб ортиб боради, лекин жуда катта сурьат билан эмас. Бизнинг графикда Q1 R ортиши билан аста секин ортиб бормоқда, лекин истемолчи даромади 9га етгандан сўнг истеъмол товарларига талаб деярли ўзгаришсиз холатга келиб қолади. Чунки инсоннинг озиқ-овқат махсулотларига бўлган талаби чексиз ўсувчи эмас, бошқача ўилиб айтганда инсон ночор бўлса хам, миллиардер бўлса хам бир коса овқатга қорни тўйади. Истеъмолчиларнинг стандарт сифатли саноат махсулотларига талаби даромади маълум даражага бизнинг гирафикда 3га етгандан сўнг бошланади. Чунки, стандарт сифатли товарларга бўлган талаб шакилланиши усун истеъмолчи аввало озиқ-овқат махсулотлари билан таъминланган бўлиши керак. Негаки, хеч ким қорни оч холда телевизор кўрмайди ёки егани хеч нарсаси бўлмаса холодилник сотиб олмайди. Истеъмолчиларнинг даромади озиқ-овқат махсулотларидан ортиб қолишни бошласа ,улар жамғарма ташкил қилишни бошлашади, чунки стандард сифатли товарларнинг нархи унчалик хам арзон эмас ва жамғармасиз хам озиқ-овқат махсулотларини, хам нормал сифатли товарларни сотиб олишанса мушкул хисобланади. Графикдан кўриниб турганидек, истеъмолчи даромади 4га етгандан сўнг, стандарт сифатли товарларга бўлган талаб деярли ўзгаришсиз колиб, бир хилликни намоён қилябди. Бу шуни англатадики, истеъмолчи нормал сифатли товарларга бўлган эхтиёжини қондириб бўлмоқда ва энди унда олий сифатли товар зеб-зийнат буюмлари, автомашина, кўшимча участка каби кўп маблағ талаб этувчи товарларга талаб пайдо бўла бошлайди. Истеъмолчи даромади 5га етгач, у олий сифатли товарни сотиб ола бошлайди, унинг олий сифатли товарларга бўлган талаби ўсувчи бўлади, даромад 7га етгач эса, талаб миқдори бир мунча барқарорлашади, чунки бу даврга келиб, олий сифатли товарларга бўлган эхтиёж анча тўйинган бўлади ва талаб миқдорининг ортиши эмас бир миқдорда бўлиши хам истеъмолчини қаноатлантиради. Лекин, истеъмолчининг даромади ортиб бораверади ва у ортиқча пулга стандард сифатли товарлардан кўпроқ сотиб олади. Бир телевизорни иккитага айлантиради ёки оддий телевизорини плазмалисига айлантиради.

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling