Реферат мавзу: Ич қотиши – Қабзият


Download 50.68 Kb.
Sana16.06.2023
Hajmi50.68 Kb.
#1506500
TuriРеферат
Bog'liq
Қабзият




РЕФЕРАТ
Мавзу: Ич қотиши – Қабзият




Гастероэнтералогия бўлими

Ич қотиши - Қабзият

Кўп ҳолларда ҳомиладор ва эмизаётган аёлларда учрайдиган нохушлик. Қабзиятнинг сабаблари суюқликни кам истеъмол қилиш, стресс ёки дори препаратлари, кам ҳаракат ёки ичакларга нотўғри муомаладан келиб чиқиши мумкин. Қуйида бу сабабларнинг ечимини топиш учун ўрганиб чиқамиз.


Етарли даражада суюқлик истеъмол қиласизми? Қабзиятдан қийналаётган киши биринчи ўринда кунлик оқват рационида қанча миқдорини суюқликка ажратганига аҳамият бериши лозим. Қабзият билан курашда суюқлик ва парҳез толалари биринчи ўринни тутади.
Хўш, бир кунда инсон учун қанча суюқлик ва парҳеч толалари керак? Суюқликдан бошласак.
“Ҳар бир катта киши учун кунига кам деганда 6 стакан суюқлик (8 стакан бўлгани мақсадга мувофиқ) ичиши лозим. Суюқликка ҳамма нарса (сок, компот, чой, кисель) тўғри келади, аммо энг яхшиси оддий сув”, дейди диетолог докторларимиз.
Кўпроқ клетчатка енг. (Парҳез толалар). Инсонлар ҳозирда ўз овқат рационларига камдан кам клетчаткага бой маҳсулотлар қўшишади. Кишига кунига 20-35 гр келтчатка лозим. Қабзият билан қийналаётганлар учун эса кунига кам деганда 30 гр клетчатка истеъмол қилиш тавсия қилинади.
Хўш бу клетчаткани қаердан оламиз?
Овқат рациони тўғри тузилганда бу миқдордаги клетчаткани истеъмол қилиш қийнчилик туғдирмайди. Дуккакли ўсимликлар (ловия, нўхат) клетчаткага бой. ½ стакан яшил нўхотни истеъмол қилиш билан сиз 5 гр клетчаткага эга бўласиз. 1 дона олма – 3 гр, кепакли нон – 10 гр. Олхўри қоқиси, анжир, магиз, жўхори ёрмаси(кукурузные хлопья), арпа ёрмаси (овсяной крупа), нок ва ёнғоқ ҳам клетчаткага бой. Аммо клетчаткага бой маҳсулотларни овқат рационига аста-секинлик билан киритиб боринг, акс ҳолда қоринда газ йиғилишидан қийналишингиз мумкин.
Спорт билан шуғулланинг. Жисмоний машғулотлар юракка учун фойдали дейишади, аммо ичаклар учун ҳам фойдали эканлигидан хабарингиз борми? Докторларнинг айтишларича, жисмоний машғулотлар қабзиятга қарши самарали восита. Чунки улар ичаклардаги ахлатларни тезроқ ҳаракатлантириб чиқиш нуқтасига келишга ёрдам беради.
Сайрга чиқинг, айниқса ҳомиладор бўлсангиз. Жисмоний машғулотнинг ҳар турлиси қабзиятни енгиллаштиради, аммо бунда биринчи ўринни юриш эгаллайди.
“Ҳар бир киши, шу қаторда ҳомиладор аёллар ҳам, бир кунда 20-30 дақиқа пиёда юриши лозим”, дея тавсиясини давом эттиради шифокор. Бу нафақат қабзиятда балки болага етарли даражада кислород етиб боришида ҳам яхши ёрдамчи. Она тоза ҳаводан нафас оларкан, қон кислород билан туйинади ва бу қон қориндаги болани озиқлантириб туради.
Ҳожатхонага йўналинг. Кўп ҳолларда киши ҳожатхонага чиққиси келганда уни баъзи бир сабабларга (ишимни қилиб олай кейин каби) кўра орқага суради. Ҳожатга чиқиш истагини бостириш эса аста-секинлик билан кишини ичи қотишининг ривожланишига олиб келади. Сизда худди шундай одат бўлса, уни ўзгартириш учун ҳечдан кўра кеч. Ҳожатга энг қўлай пайт бу овқатдан сўнг. Ҳар куни бирон нарса енг-да, сўнгра ҳожатхонага кириб 5-10 дақиқа ўтиринг. Вақт ўтиши билан ичаклар бунга ўрганади.
Суръатни секинлаштиринг ва кўп қайғурманг. Инсон бир нарсадан қўрқса ёки танглик ҳолатида оғзи қуриб, юраги тез ура бошлайди. Ичаклар ишлашдан тўхтайди. Агар қабзиятингиз сабаби стресс ва кўп қайғуриш, асабийлашиш деб билсангиз, шошманг ва сокинлашинг.
Мазза қилиб кулинг. Ҳа, ҳа, нотўғри ўқимадингиз, сизга ғалати туюлсада, кулгу ҳам қабзиятда ёрдам беради. Чунки инсон кулган онда қориндаги мускуллар ишлайди ва ичакларни массаж қилади. Ундан ташқари стрессдан чиқишга ёрдам беради. Чунки инсон ўзини зўрлаб кулган тақдирда ҳам мия бахт гормонларини ишлаб чиқара бошлайди.
Ич юмшатувчидан фойдаланасизми? Ҳозирги кунда ич юмшатувчи дориларнинг сони кўпайиб кетган. Аммо уларни истеъмол қилишнинг зарарлари ҳам кўп. Улардан бири инсон организми бу дориларга ўрганиб қолади. Бу эса қабзиятни янада қийинлаштиради. Чунки дорилар қабзиятни даволаш учун эмас, фақат ич юмшатиш учун бўлиб, бу унинг келиб чиқишининг асл сабабини даволамайди. Хўш, унда ич юмшатувчи дорини қачон истеъмол қилиш мумкин? – деган саволга доктор: Ҳеч қачон, дея жавоб бердилар.
Билингки, ҳар бир ич юмшатувчи ҳар хил таъсир қилади. Дорихоналарда кимёвий ич юмшатувчи дорилар билан бирга табиий ич юмшатувчилар ҳам сотилади. Уларнинг асосий таркибий қисмини псиллиум уруғининг ёрмаси ташкил қилади. “Бу толаларга бой уруғ бўлиб, кимёвий дориларда бўлгани каби организм унга ўрганиб қолмайди ва уни узун вақт давомида ишлатиш мумкин. Аммо огоҳлантириш лозимки, бу дорини кўп миқдорда сув (дори ичидаги қўлланма қоғозини ўқинг) билан ичиш шарт. Акс ҳолда у қорнингизда ёпишиб қолади.
Вақти вақти билан осон йўлларни изланг. Агар қабзият сабаб ҳақиқатан ҳам ўзингизни ёмон ҳис қилаётган бўлсангиз, ичакларнинг тез тозалашнинг йўллари бу клизма ёки махсус шамчалар (свечи).
“Кам ҳолатларда бу йўлларни қўллаш тавсия этилади” – дейди шифокор. – “Аммо бу йўлни кўп ишлатиш оқибатида сиз дангаса ичаклар соҳиби бўлиш хавфига йўлиқасиз. Бу эса яхши натижага олиб келмайди”.
Клизмани тоза сув ёки физиологик эритма билан қилинг. Аммо ҳеч қачон совунли сув билан клизма қилиш мумкин эмас, чунки совунли сув қичишиш ва яллиғланишга олиб келиши мумкин. Дорихонага махсус шамчалар (свечи) учун борар экансиз, глицеринли шамчалар танланг.
Қўллаётган дориларингизни кўздан кечиринг. Қабзиятни кучайтирувчи ёки уни келтириб чиқарувчи бир талай дорилар мавжуд. Буларнинг баъзи таниқлилари – таркибида алюминий ва кальций бўлган антацидлар, наркотиклар, антидепрессетнлар ва уйқу дорилари.
Баъзи бир таомлардан сақланинг. Баъзи бир одамларда ич қотишига сабаб бўлган таомлар, баъзи бирларга юмшатувчи каби таъсир қилиши мумкин. Шунинг учун ўз ҳолатингиздан келиб чиққан ҳолда истеъмол қилаётган таомларингизга эътибор қилинг.
Ўтларни истеъмол қилишда эҳтиёт бўлинг. Қабзиятга қарши бир қанча доривор ўтлар мавжуд. Айниқса, алоэ соки, равоч, қоқи ўти илдизи (момақаймоқ), зубтурум (баргизуб) уруғи энг самарали ёрдамчилар. Аммо бу ўтларда ҳам кимёвий дорилар каби меъёрни билиш зарур.
Кўп чирангманг. Чунки бунинг оқибатида орқа тешик ёриқлари, гемморой келтириб чиқариши мумкин. Бу нафақат оғриқли, балки қабзиятни кучайтиради ва орқа тешикнинг кичрайишига олиб келади. Ундан ташқари чираниш, артериал босимни оширади ва юрак уришини секинлаштиради.
Оқват рационингизда ўсимлик ёғларини камайтиринг. Ёғларга, сабзавотлардан, зайтун, соя киради. Шунда балки қабзият камаяди. Ёғнинг ўзи эмас, уни эркин ҳолда ейишингиз муҳим. Мана шу қабзият ва овқат ҳазм қилиш муаммоларини келтириб чиқаради. Ёғ ошқозонда пленка ҳосил қилади ва бу пленка углеводлар, оқсилларни ингичка ичакда ҳазм бўлишини қийинлаштиради. Бунинг оқибатида овқатнинг тўла ҳазм бўлиши 20 соатга чўзилади, ва бунинг оқибатида газлар ва токсинлар ҳосил бўлади. Бу газ ва токсинлар йўғон ичакда йиғилади.
Худди шу ёғларни табиий ҳолда истеъмол қилиш зарур. Масалан, ёнғоқлар, авокадо, жўхори. Бу маҳсулотлардаги ёғлар секин аста ажралиб чиқади ва ошқозонда ҳазм қилишни секинлаштирадиган пленка ҳосил қилмайди. Сиқиб олинган ёғларга кўра бу маҳсулотлар соғлом ва витаминларга бой.
Агар қабзият 3 ҳафтадан кўпроқ сизни безовта қилса, ва қилган даволарингиз кор қилмай ахлат қон билан чиқаётган бўлса, шифокорга мурожаат қилинг. Чунки бу ички касалликнинг сингали бўлиши мумкин. Ундан ташқари қабзият қорин шишиши билан бирга бўлса, бу ичаклар тиқилиши хабарчиси бўлиши мумкин.
Download 50.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling