Реферат мавзу: Жамоада хамширалик ишини ташкил этишда хамширанинг ўрни Бажарди


Download 55.64 Kb.
bet3/6
Sana21.01.2023
Hajmi55.64 Kb.
#1105806
TuriРеферат
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Исталмаган хомиладорлик

2. Барйер усуллар — ҳомиладорликни олдини олиш учун самарали бўлиши мумкин, презервативлар еса ЖЙЙК`дан ҳимоя қилишда ҳам. Самарадорлик даражаси улардан тўғри фойдаланишга боғлиқ. Кўпинча уларни янада самаралироқ усуллар билан биргаликда қўллаш тавсия етилади.

3. Бачадон ичи воситалари — таркибида металл (мис, кумуш) ва гормонлар сақлаши мумкин, уларнинг таъсири кимёвий моддаларнинг сперматозоидлар ва тухум ҳужайрага, бачадон бўйни шиллиғига ва ендометрийга таъсири билан тушунтирилади. Бу усулнинг самарадорлиги юқори, лекин улар ЖЙЙК`дан ҳимояламайди.

Бачадон ичи спирали ҳақида→

4. Гормонал усуллар — жуда самарали, лекин ЖЙЙК`дан ҳимояламайди. Бунга орал контрасептивлар (таблеткалар), пластирлар, вагинал ҳалқалар, имплантатлар ва фавқулотда контрасепция усуллари киради.

ҲОМИЛAДОРЛИКДAН СAҚЛAНИСҲНИНГ ТAБИИЙ УСУЛЛAРИ

Замонавий маълумотларга кўра, тухум ҳужайра овуляциядан кейин ўртача олти соатдан бир суткагача уруғланиш қобилиятини сақлаб туради. Сперматозоидлар аёл жинсий аъзоларида 2-8 кунгача яшашга қодир, лекин тухумни уруғлантириш қобилиятига фақатгина бачадонда ва бачадон найида олти-йетти соат бўлганидан сўнг еришади.

Бунинг мазмуни: овуляциядан саккиз кун олдин ва овуляция куни ҳимояланмаган жинсий алоқа қилиш ҳомиладорликка олиб келиши мумкин. Бу назарий жиҳатдан. Aмалда — сиклнинг ҳар қандай кунида ҳомиладор бўлиб қолиш мумкин. Чунки инсонда нафақат бармоқ излари ва кўз ранги, балки унинг ўзи ва жинсий ҳужайраларининг ҳаёт давомийлиги ҳам индивидуалдир. Шу сабабли, исталмаган ҳомиладорликдан ҳайз сиклнинг ҳар қандай кунида ҳимояланиш керак!

Aммо ҳаётда вазият турлича бўлади. Биринчиси — оила ва фарзандларни ҳали режалаштирмаётганлар. Иккинчиси — ёш оилалар, аммо улар ҳозирда мавжуд фарзандлари ҳали жуда ёш еканлиги сабабли фарзанд режалаштирмаётган бўлишади. Aгар биринчи ҳолат учун контрацепциянинг енг ишончли усули керак бўлса, иккинчи ҳолатда ҳомиладорликдан табиий сақаниш усулларини қўллаб кўриш мумкин.


Download 55.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling