Бу усул гипоталамус-гипофиз тизими ва мўлжал-аъзолар (сут безлари, тухумдонлар, бачадон) ўртасида жуда нозик ва жуда юқори даражадаги нейрогормонал муносабатга асосланган. Тартибнинг ҳатто озгина бузилиши сюрпризни таъминлайди! Бунда овуляция бошланиши мумкин ва шунга мос равишда тухум ҳужайранинг уруғлантирилиши ҳам. Хулоса қилиб айтганда: ҳомиладорликдан сақланишнинг табиий усуллари бир-бирини севадиган, ишонадиган, узоқ муддатли жуфтликлар учун мос келади. ФAВҚУЛОТДA КОНТРAСЕПТСИЙA Контрасепциянинг бу тури бошқа усуллар «иш бермаганига» амин бўлганда (масалан презервативнинг йиртилиб кетиши ёки орал контрасептивларни қабул қилиш графигининг бузилишида) ёки ҳомиладорликдан ҳимояланиш усуллари умуман қўлланилмаган ҳолларда ишлатилади. Бундай воситаларда асосий таъсир қилувчи восита сифатида гормонал-актив препаратлар (таблеткалар) ёки мис сақловчи моддалар (бачадон ичи воситалари сифатида) қўлланилади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мутахассислари фикрига кўра, фавқулотда контрасептися учун енг хавфсиз восита 1,5 мг левоноргестрел сақлаган таблеткалар қабул қилишдир. ЖССТ ушбу таблеткаларни жинсий алоқадан кейин 5 кун ичида бир марта қабул қилишни тавсия етади. Бироқ, тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатдики, левоноргестрелнинг самарадорлиги биринчи ва иккинчи суткада қабул қилишда — 98% ва 85%, учинчи суткада еса 60% ташкил етган. Шунинг учун бу препаратни қанчалик ерта қабул қилса, самараси шунчалик юқори бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |