Реферат мавзу: Жамоада хамширалик ишини ташкил этишда хамширанинг ўрни Бажарди


Download 55.64 Kb.
bet5/6
Sana21.01.2023
Hajmi55.64 Kb.
#1105806
TuriРеферат
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Исталмаган хомиладорлик

Табиий, анъанавий контрацепциянинг бошқа усули: жинсий алоқани тўхтатиш. Жинсий алоқанинг узилиши, еркак оргазмидан олдин аёл жинсий аъзосидан олатини чиқарилиши ҳисобланади. Бу усул еркакнинг еякуляция вақти яқинлашиши ва бошланишини ҳис етиши қобилиятига асосланган.

Кўпчилик жинсий алоқани тўхтатиб қўйишни енг оддий ва енг табиий ҳомиладорликдан сақланиш усули деб ҳисоблайди. Шифокорлар еса бошқа фикрга ега ва тўхтатилган жинсий алоқага контрацепция усули сифатида қарашмайди. Чунки унинг самарадорлиги жуда паст — 50 фоизга яқин. Ҳомиладорлик бир нечта сабабларга кўра содир бўлиши мумкин.

Биринчидан, жуда кўп еркакларда уруғ чиқа бошлаши якуний еякуляциядан анча олдин бошланади. Ушбу сперматозоид гуруҳлари чиқиши сезилмайди ва шунинг учун уларни назорат қилиб бўлмайди.

Иккинчидан, ҳар бир еркак ва ҳар доим ҳам сифатли — вақт ва тўлиқ ҳажмда еяклуяцияни назорат қила олмайди.

Ва учинчидан — кўпчилик еркакларда жинсий алоқанинг тўхтатилиши потенция билан боғлиқ муаммолар, ерекциянинг заифлашуви, жинсий алоқада ерта бўшаниш ва ҳатто импотенцияга олиб келиши мумкин. Бундай кишилар билан яшашга мажбур бўлган аёлларда психологик бузилишлар юзага келади ва ҳатто аноргазмия ривожланиши мумкин. Умуман олганда, жинсий алоқани узиш бу жуда индивидуалдир. Бу кучли жинсий конституцияга ега бўлган ва биринчи навбатда аёллари, ўнинчи навбатда еса ўзлари ҳақида ўйлашга тайёр бўлган еркаклар учун тўғри келади. Биологик усулда бўлгани каби, бу усул ҳам ҳомиладорликка нисбатан қатъий равишда қарши бўлмаган жуфтларга мос келади.

ЛAКТAТСИОН AМЕНОРЕЙA УСУЛИ

Табиий контрацепция мавзуси якунида лактацион аменорея усули ҳақида айтиб ўтиш керак. Лактацион аменорея бу «мен кўкрак билан емизаётган едимку» дегани емас. Бу усул фақатгина кўкрак сути билан озиқлантирадиган (олти ойликкача бола она сутидан бошқа ҳеч нарса қабул қилмайди) аёллар учун мос келади, бунда чақалоқни унинг талабига биноан емизиш ва тунда емизишдаги пауза олти соатдан, кундузи еса 2 соатдан ошмаслиги муҳим.


Download 55.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling