Реферат мавзу: корхоналарда баланс ҳисоботи бажарди: mmt-90k-2 талабаси А. Холиқулов тошкент-2022


Download 0.56 Mb.
bet1/8
Sana17.02.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1206418
TuriРеферат
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Реферат Қайта топшириш


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ
РЕФЕРАТ

МАВЗУ: КОРХОНАЛАРДА БАЛАНС ҲИСОБОТИ


БАЖАРДИ: MMT-90k-2 талабаси А.Холиқулов

ТОШКЕНТ-2022
МАВЗУ: КОРХОНАЛАРДА БАЛАНС ҲИСОБОТИ


Режа:

1. Баланс ҳақида тушунча, унинг тузилиши, мазмуни ва аҳамияти

2. Хўжалик маблағлари ва уларни келиб чиқиш манбааларини таснифи

3. Хўжалик муомалалари таъсирида балансда содир бўладиган ўзгаришлар

4. Бухгалтерия баланси турлари


5. Бухгалтерия баланси ҳақида тушунча, унинг тузилиши, мазмуни ва аҳамияти


Корхона ва ташкилотларда хўжалик фаолиятини бошқариш бевосита маблағларнинг ҳолатига, улардан фойдаланиш даражасига, маблағларнинг айланиш тезлигига боғлиқдир. Балансни иқтисодий жиҳатдан олганда хўжалик маблағларини жойланиши ва ташкил топиш манбалари бўйича бир-бирга тенглигини таъминлайди деб айтиш мақсадга мувофиқдир.
Маблағлар ҳолатидаги ўзгаришлар уларнинг турлари бўйича бухгалтерия ҳисоби счётларида ўз ифодасини топади ва ҳар ойнинг охирида ҳар бир маблағнинг ой давомидаги ўзгариши, ой охирига бўлган қолдиғи ҳисоб-китоб қилинади. Демак, бухгалтерия ҳисоби счётлари маблағ турлари бўйича мулк эгасига етарли маълумотларни беради. Лекин бу маълумотларда маблағларнинг жойланиши уларни моддий жавобгар шахслар бўйича тақсимланганлигини кўрсатиб беради, аммо уларнинг қайси маблағлар ҳисобига ташкил қилиниши ҳам мулкдор учун зарурияти юқори.
Корхона ва ташкилотлар мулкчилик шаклидан қатъий назар тегишли фаолият кўрсатиш жараёнида хом ашё бир турдан иккинчи бир турга айланади. Бухгалтерия ҳисобида ҳар бир маблағнинг ҳаракати турлари бўйича ҳисоб-китоб қилинади ва ҳисобот даври охирига маблағлар ҳолати бўйича тўлиқ маълумотни олиш имкониятини беради.
Бухгалтерия ҳисобида ифода қилинган маблағлар ҳаракати бўйича маблағларнинг жойланиши ва ташкил топиш манбалари бўйича маълумотларни умумлаштириш мақсадида баланс тузилади.

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling