Реферат мавзу: Оналар ва болалар саломатлигини мухофаза қилиш Бажарди
Download 52.51 Kb.
|
Она ва бола саломатлигини мухофаза қилишда хамширанинг роли
Яна ўқинг: Дунё ва саломатлик (2014/3)
Чақалоқларни жонлантириш учун замонавий жиҳозлардан фойдаланган ҳолда замонавий тиббиёт асосида янги технологияларни жорий этиш дастурлари бўйича ҳам амалий ишлар олиб борилмоқда. ОТБ банки иштирокида “Аёллар ва болалар соғлиғини мустаҳкамлаш” ҳамда Европа Иттифоқи ва ЮНИСЕФ иштирокидаги “Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш хизматларини такомиллаштириш” лойиҳалари доирасида республикамизнинг барча минтақаларида педиатрлар, неонатологлар ва акушер-гинекологлар, шунингдек патронаж ҳамшираларини ўқитиш бўйича минтақавий ўқув марказлари ташкил этилди. ФОПСИ (ИТҚФ), Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ХТВ ва “ТетраПак” компанияси билан ҳамкорликда республикамизнинг еттита ҳудудида “Мактабда сут” лойиҳасининг 2-босқичининг амалга ошириш доирасида вилоят ва шаҳар Халқ таълими бошқармалари, маҳаллий ҳокимият вакиллари ва ота-оналар иштирокида ўқитувчилар учун семинарлар ўтказилди. Республика даволаш-профилактика муассасаларини, болаларга тиббий хизмат кўрсатувчи барча даражадаги муассасалар ва даволаш-профилактика муассасаларининг бўлинмалари учун йил бошидан Ҳиндистон ҳукумати ҳамда Хитой Халқ Республикасининг грант маблағлари ҳисобидан тиббий жиҳозлар олинди. Республика бўйича янги типдаги 69 та оилавий поликлиника ташкил этиш мақсадида зарур асбоб-ускуналар рўйхати тасдиқланди ва “Саломатлик-3” дастури лойиҳасига тақдим этилди. — Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти томонидан мана бир неча йилдан буён болани она сути билан эмизиб боқиш кенг тарғиб этилмоқда. Ўзбекистон Республикасида ҳам “Болага дўстона муносабатда бўлган шифохона”лар сони йилдан йилга ортиб бормоқда. Ўтган давр мобайнида республика бўйича бу борада қанча тренерлар тайёрланди? — Чақалоқни она сути билан эмизиш болани ҳар томонлама ривожланишида муҳим омил саналади. “Болага дўстона муносабатда бўлган шифохона” ташаббуси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ЮНИСЕФ ташкилоти ҳамкорлигида 2008 йилдан бери амалга оширилиб келинмокда. “Болага дўстона муносабатда бўлган шифохона”нинг асосий мақсади — болани кўкрак сути билан эмизиш бўйича 10 тамойилнинг барчасини жорий қилиш орқали болани она сути билан эмизишни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашдан иборат. Бугунги кунда 5 мингдан зиёд тиббиёт масканлари ва туғруқ мажмуаларининг мутахассислари тренер сифатида тайёрланди. — Маълумки, экстрагенитал хасталиклари мавжуд, туғиш мумкин бўлмаган аёлларда БИВ (бачадон ичи воситаси) ёки гормонал контрацепция воситаларини қўллашнинг иложи бўлмаса, уларда стерилизация усули амалга оширилади. Ҳозирда мамлакатимизда фертил ёшидаги экстрагенитал касалликлари мавжуд, туғишга монеълиги бор аёлларнинг қанчасида бу жарроҳлик усули амалга оширилди? Download 52.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling