Реферат мавзу: Оналар ва болалар саломатлигини мухофаза қилиш Бажарди


Download 52.51 Kb.
bet1/4
Sana17.06.2023
Hajmi52.51 Kb.
#1528095
TuriРеферат
  1   2   3   4
Bog'liq
Она ва бола саломатлигини мухофаза қилишда хамширанинг роли



Самарқанд Сиёб Абу Али Ибн Сино номидаги Жамоат Саломатлиги техникуми

РЕФЕРАТ

МАВЗУ: Оналар ва болалар саломатлигини мухофаза қилиш

Бажарди: _________________________
Текширди: _________________________

Самарканд-2022
Маълумки, азал-азалдан халқимиз бўлажак оналар ва туғилажак фарзандлар саломатлигига катта эътибор қаратиб келган. Бўлажак насл учун қайғуриш аждодларимиздан қолган эзгу амал. Зеро, бўлғуси ота-она соғлом бўлсагина улардан жисмонан ва руҳан баркамол фарзандлар дунёга келади. Соғлом авлод эса она Ватан равнақи ва жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўша олади. Мустақиллик йилларида ҳам она ва бола саломатлигига эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш” Бош бошқармаси фаолияти билан танишиш мақсадида бошқарма бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори Саидмурод Исмоиловга мурожаат этдик:
Сиз бошқараётган “Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш” Бош бошқармасида “Мустаҳкам оила йили”да қандай ишлар амалга оширилмоқда?
— Ўзбекистонда мустақилликнинг илк давридан бошлаб оналик ва болалик муҳофазаси, репродуктив хизматларни ташкил қилиш ва такомиллаштириш устувор йўналишлардан бири бўлиб қолмокда. Мамлакатимизда соғлом ва баркамол вояга етаётган авлодни тарбиялаш учун зарур имкониятлар ҳамда шарт-шароитларни яратиш, жамият пойдевори ва келажаги бўлган мустаҳкам оилани шакллантириш борасидаги кенг кўламли чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш мақсадида 2012 йил 27 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори билан тасдиқланган “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастурини амалга ошириш учун бевосита Соғлиқни сақлаш вазирлиги дастурнинг V-бўлимига масъул бажарувчи этиб белгиланган.
“Мустаҳкам оила йили” Давлат дастурининг 5-бандида белгиланган “Болалар уйлари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ва 2012 йил май ойида Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Президентимиз Фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарорлари Бош бошқарма фаолиятида дастуриламал бўлаётгани сир эмас. Шу хусусида ҳам тўхталиб ўтсангиз.
— Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2008-2012 йилларга мўлжалланган “Болаликдан ногиронликни олдини олиш борасида туғма ва ирсий касалликларни эрта аниқлаш Давлат Дастури” ҳақидаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳисобот даврида Республика скрининг марказларида 124700 нафар наслий ва туғма касалликларга чалиниш хавфи мавжуд ҳомиладорлар тиббий-генетик текширувдан ўтказилди.
“Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунини ижросини амалга ошириш мақсадида республика бўйича “Ўздонмаҳсулот” АКнинг барча унни ишлаб чиқариш корхоналари унни фортификация қилиш ва фортификантлар билан таъминлаш бўйича махсус жиҳозлар билан таъминланган.


Download 52.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling