Реферат мавзу: Оналар ва болалар саломатлигини мухофаза қилиш Бажарди
Download 52.51 Kb.
|
Она ва бола саломатлигини мухофаза қилишда хамширанинг роли
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳозирда соҳага доир муассасаларни моддий-техник базасини мустаҳкамлашда қайси халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган
Яна ўқинг: АУТИЗМ ХАСТАЛИГИНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИГА САБАБ – МОСOS ОҚСИЛИ ЕТИШМОВЧИЛИГИ
А витамини танқислигини профилактика қилиш мақсадида жорий йилда ўтказиладиган “Соғлом бола ҳафтаси”да республиканинг барча ҳудудларида 5 ёшгача бўлган болалар орасида А витамин саплементациясининг 18 ва 19-турини ўтказиш учун “MTI” халқаро ташкилоти томонидан 1200 флакон ҳамда ЮНИСЕФ томонидан 11123 флакон А витамини мурувват йўли билан республикага олиб келинган. Шунингдек, Корақалпоғистон Республикасида “Дегельминтизация дастурини А витаминини тарқатиш дастурига интеграциялаштириш” лойиҳаси доирасида 5 ёшгача бўлган болалар ўртасида А витаминини саплементацияси билан биргаликда дегельминтизация (гижжага қарши) тадбирлари олиб борилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 ноябрдаги 260-сонли Қарорини бажариш юзасидан “Қорақалпоғистон Республикасида 6-24 ойлик болаларни овқатлантиришни яхшилаш уй шароитида фортификация қилиш” бўйича янги лойиҳа амалга оширилиши бошланди. Ушбу лойиҳа доирасида ЮНИСЕФ томонидан витаминли кукунлар (спринклз) сотиб олинди ва ўрнатилган тартибда сертификациялаштирилди ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг 6 та пилот туманларида 2 ёшгача бўлган болалар тиббий (антропометрик ва лаборатор-биокимёвий) текширувлардан ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 22 июлдаги “Республиканинг қишлоқ туманларида оналар ва болаларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори ижроси юзасидан қишлоқ туманларида яшовчи ҳомиладор аёлларни таркибида фоли кислотаси бор бўлган умумий мустаҳкамловчи поливитаминларнинг махсус комплекслари билан бепул таъминлаш (ҚВП врачининг тавсиясига кўра) давом эттирилмоқда. 2012 йил 8 ойи давомида бошқарилувчи инфекцияларни олдини олиш мақсадида БЦЖ, полиомиелит, В вирусли гепатит ва пентавалент вакциналар билан 99,7-99,1 фоизгача болалар ҳамда 2 ёшгача бўлган гўдаклар 99,2 фоиз қизамиққа қарши эмланди. Республика бўйича 8-10 ёшли болаларни вирусли гепатит Вга қарши миллий эмлаш кунлари ўтказилди. Республиканинг 8 вилоятида 2 босқичда полиомиелитга қарши миллий эмлаш амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил август ойидаги Қарори билан тасдиқланган “Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги Низомга асосан 2012 йилнинг 1-2 чорагида Низом асосида ҳам жойларда никоҳ ёшидаги фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. — Ҳозирда соҳага доир муассасаларни моддий-техник базасини мустаҳкамлашда қайси халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган? — Ўзбекистонда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича давлат дастурларини амалга оширишда Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти, ЮНИСЕФ, ЮНФПА, ПРООН, GIZ (Германиянинг халқаро ҳамкорлик жамияти) ва бошқалар билан яқиндан халқаро ҳамкорлик алоқаларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” жамғармаси, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси, “Ўзбекистон Маданияти ва санъати форуми жамғармаси”, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болаларни ижтимоий мослаштириш маркази ва бошқаларнинг фаол иштирокида амалга оширилмоқда. Download 52.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling