Реферат мавзу: «Қрим-Конго геморрагик иситмаси»
Download 25.79 Kb.
|
Referat
- Bu sahifa navigatsiya:
- Клиникасида
- Профилактикаси
- Геморрагик иситма касаллигининг шифохона ичи инфексияси сифатида қайд етилишининг олдини олиш мақсадида қуйидагиларга еътибор қаратиш қатъий талаб етилади
Епидемиологик анамнезда:беморнинг табииий ўчоқдан еканлиги ёки табиий ўчоқда бўлганлиги, кана чаққанлиги, канани қўли билан езиб ўлдирганлиги, қўллари майда шохли хайвонларнинг жунини қирқаётганда кана қони билан ифлосланганиши ва ҳоказолар суриштирилади.
Клиникасида:касалликнинг ўткир бошланиши бирдан қалтираш, иситмалаш, пешона соҳасида кчли оғриқ,белида оғриқ, юзи ва бўйин терисининг қизариши,гипотония ва брадикардия, қоринда оғриқ пайдо бўлиши кўнгил айниши, овқатга боғлиқ бўлмаган ҳолда қусиш, ичининг бир неча бор суюқ ўтиши – геморрарик иситма тоғрисидаги фикрни туғдиради.Касалликнинг бошланғич даврида периферик қон таҳлилида ивиш вақтининг тезлашиши, лейкопения ва тромбоцитопения кузатилади. Профилактикаси:ҚКГИ касаллигига қарши профилактик чора-тадбирлар асосан уч йўналишда олиб бўрилиши керак. Биринчиси – мазкур касалликнинг республикамиз ҳудудига ҚКГИ касаллиги бўйича ендемик ҳудудлардан кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш, иккинчиси – табиий ўчоқли ҳудудларда касалликнинг қайд етилишининг олдини олиш чораларини кўриш ва учинчиси – ҚКГИ касаллигини шифохона ичи инфексияси сифатида қайд етилишига йўл қўймаслик. ҚКГИ касаллигининг профилактикаси мажмуавий равишда соғлиқни сақлаш, ветеринария хизматлари ҳамда бошқа дахлдор соҳалар билан ҳамкорликда олиб борилиши керак.Республикада ҚКГИ касаллигини четдан, яъни ендемик ҳудудлардан кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш масаласи билан Давлат чегараларини кесишиш жойларида, халқаро аеропортларда, темир йўл вокзалларида ва Термиз дарё портида ташкил етилган санитария назорат пунктлари (СНП) шуғулланади. Геморрагик иситма касаллигининг шифохона ичи инфексияси сифатида қайд етилишининг олдини олиш мақсадида қуйидагиларга еътибор қаратиш қатъий талаб етилади: - геморрарик иситма касаллигига чалинган ёки шу касалликка гумон қилинганлар ҳамда кана чаққанлар юқумли касалликлар касалхонасининг (бўлимининг) махсус жиҳозланган хонасига (боксига) «епитдашув» ёки «тез ёрдам» автотранспортларида олиб келиб ётқизилади; - беморга тиббий ёрдам фақат махсус тайёргарликдан ўтган тиббиёт ҳодимлари томонидан берилади; - бемор парваришида унинг қариндошлари ва яқинларининг иштироки қатъиян ман етилади; - беморларга тиббий ёрдам кўрсатишда ва бемор парваришида тиббиёт ходимлар биринчи тур махсус химоя воситаларидан (ўлатга қарши костюмдан) фойдаланишади.Қўлларига 2 жуфт резина қўлқоп устма-ус кийилиши, оғиз бурунга 4 қаватли дока ниқоб ва кўзойнак тақилиши шарт; - қўллари жарохатланган,йирингли жараёнлар бўлган тиббиёт ходимларига беморларга хизмат кўрсатиши ва уларни парвариш қилиш учун рухсат етилмайди;- bemorga tibbiy yordam ko’rsatish va parvarishlashda bemorlar qoni bilan ifloslanishdan juda extiyot bo’lishi kerak. Download 25.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling