Реферат мавзу: «Қрим-Конго геморрагик иситмаси»
Епизоотологияси ва епидемиялогияси
Download 25.79 Kb.
|
Referat
Епизоотологияси ва епидемиялогияси:
ҚКГИ вирусининг ареали жуда кенг: Йевропадан Осиё ва Aфрикагача, Ҳамдўстлик давлатларидан Россия Федерациясиганинг жанубий регионлари, жанубий вилоятлари ва бошқа Марказий Осиё давлатлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳам ҚКГИ бўйича ендемик бўлган 27 хил канадан ҚКГИ вируси ажратилган.ҚКГИ вируси бир хил ендемик ҳудудларда турли хил каналарда сақланади, кўпинча организмда сақланади. Ўзбекистон ҚКГИ вирусини сақлаган каналар Бухоро, Навоий, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида кўпроқ учрайди.Каналар ҚКГИ касаллиги вирусларини бутун умри давомида ташиб юради ва ҳатто наслдан наслга трансовореал йўл билан ўтказади. Каналар ҳайвонлар ва одам учун юқумли касалликлар қўзғатувчиларининг сақловчилари бўлибгина қолмасдан, балки уларнинг ташувчилари ҳам ҳисобланади.Каналар одамларда учрайдиган кана енцефилити, кана орқали юқадиган қаталама тиф, Қу иситмаси, туляремия, айрим вирусли геморрагик иситмалар ва бошқа бир қатор юқумли касалликлар қўзғатувчи ташувчилари бўлиб ҳизмат қилади. Патогенези: ҚКГИ вируси одам организмига кана чақиши натижасида терининг кана чаққан жойидан киради.Бундан ташқари,вирус организмга вирус билан зарарланган бемор қонининг соғлом одамнинг жарохатланган териси ва шиллиқ қаватига тушганида ва камдан-кам ҳолларда ҚКГИ касаллигига чалинган беморнинг қонини соғлом одамга қуйганда ҳамда нафас йўллари орқали тушиши мумкин. Организмнинг вирус кирган жойида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмайди.Вирус қонга тушгач, ретикулоендотелиал Система ҳужайраларида тўпланади. Ретикулоендетелиал Система ҳужайраларида тўпланган вирусларнинг қонга иккинчи бор кўп миқдорда тушиши натижасида беморда умумий интоксикация ҳамда қон томирлари ендотелийси шикастланиши сабабли турли хил даражадаги тромбогеморрагик синдром намоён бўлади. ҚКГИ касаллигининг патогенези бўйича кўпгина масалалар ҳанузгача тўлиқ ўрганилмаган. Клиникаси:ҚКГИ касаллигининг клиник кечишида 4 давр фарқланади: - Яширин даври; - Бошланғич ёки умумтоксик даври; - Aвж олиш ёки геморрагик аломатлар намоён бўлган даври; Download 25.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling