Referat mavzu: tadbirkorlik faoliyatida shartnomalar tayyorladi: mmt-201 guruh talabasi Ikromjonov Muhammadjon
Тадбиркорлик шартномалари шартларини бажариш, ўзгартириш ва бекор қилиш
Download 0.92 Mb.
|
Икромжонов Мухаммаджон
- Bu sahifa navigatsiya:
- Объектив
Тадбиркорлик шартномалари шартларини бажариш, ўзгартириш ва бекор қилиш12 Mary Keenan, Sarah Riches and Vida Allen. Keenan and Riches’ Business Law. Pearson Education Limited. 2013. -р 216 Тадбиркорлик шартномаси тузилган пайтдан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. Тарафлар ўзлари тузган тадбиркорлик шартномасининг шартларини уларнинг шартнома тузилишидан олдин вужудга келган муносабатларига нисбатан қўлланилади деб белгилаб қўйишга ҳақлидирлар. Тадбиркорлик шартномасида унинг бажариш вақти назарда тутилган ёки уни аниқлаш имкони мавжуд бўлса, у ҳолда шартномавий мажбурият ўша вақтда бажарилиши керак. Умумий қоидага кўра, тараф шартномани муддатидан илгари бажариши мумкин эмас. Бироқ, агар тарафлар учун бундай ҳолат шартномада назарда тутилган ва бунга иккинчи тараф розилик берган бўлса мажбуриятни муддатидан илгари бажариши мумкин. Шартномавий мажбуриятни бажариш муддати талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, биринчи тараф (кредитор) ҳар қачон ижрони талаб қилишга, иккинчи тараф (қарздор) эса ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Тадбиркорлик шартномаси бўйича мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун ёки шартноманинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. Тадбиркорлик шартномалар шартларини бажаришда қуйидагиларга риоя қилинади: 1. Шартнома шартларига (қонунчиликка зид бўлмаган). 2. Қонун ҳужжатлари талаблари. 3. Иш муомаласи одатлари. Тадбиркорлик шартномалари тузилган пайтдан ҳар хил сабабларга кўра уни ўзгартириш, ҳаттоки бекор қилиш зарурати пайдо бўлиши мумкин. Тадбиркорлик шартномаларини ўзгартириш ва бекор қилишга сабаб бўладиган ҳолатлар иккига бўлинади. Булар: Бундай сабабларни объектив ва субъектив турларга бўлиш мумкин.
Тадбиркорлик шартномалари икки усулда бекор қилиниши ва ўзгартирилиши мумкин: Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling