Referat mavzu: tadbirkorlik faoliyatida shartnomalar tayyorladi: mmt-201 guruh talabasi Ikromjonov Muhammadjon


Download 0.92 Mb.
bet3/10
Sana22.06.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1646606
TuriReferat
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Икромжонов Мухаммаджон

Г. Тузилиш шаклига кўра:



Тадбиркорлик шартномаси одатда ёзма шаклда тузилади. Амалиётда шартноманинг оддий ёзма шакли кенг тарқалган бўлиб, у тарафлар имзолаган битта ҳужжатни тузиш йўли билан расмийлаштирилади.


Тадбирколик шартномаси қонунда кўрсатилган ҳолларда ва тарафлардан бирининг талаби бўйича нотариал тасдиқланиши шарт. Шартномани нотариал тасдиқлаш нотариус ёки бундай нотариал ҳаракатни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган бошқа мансабдор шахс томонидан шартномада тасдиқловчи устхат ёзиб қўйиш йўли билан амалга оширилади.
Kenaan and Richeнинг фикрича, шартноманинг турлари 2 та10:





1. МАХСУС ШАТНОМАЛАР (SPECIALITY CONTRACTS) Шарти: имзо, печать,
гувоҳ, нотариус, регистрация.

2. ОДДИЙ ШАРТНОМАЛАР (SIMPLE CONTRACTS) Белгиси: оғзаки, ёзма,
ҳаракат.

Амалдаги қонун ҳужжатларида айрим тадбирколик шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш белгилаб қўйилган. Масалан, ер участкалари ва бошқа кўчмас мол-мулк билан боғлиқ тадбиркорлик шартномалари (бошқа шахсга бериш, ипотека, узоқ муддатли ижара ва бошқ.) давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Шартноманинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик хўжалик шартномасининг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.





10 Mary Keenan, Sarah Riches and Vida Allen. Keenan and Riches’ Business Law. Pearson Education Limited. 2013. -р 214


Тадбиркорлик шартномалари тарафлари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахслар тадбиркорлик шартномаларининг субект (тараф)лари бўлади. Тадбиркорлик шартномасида давлат манфаатларини кўзлаб, давлат органлари ёки у ваколат берган бошқа ташкилотлари иштирок этишлари мумкин.


Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги 1998 йил

  1. августдаги ЎРҚ-670-I-сонли Қонунига мувофиқ, хўжалик шартномалари қўйидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўладилар.

.

Тадбиркорлик шартномаси
тарафининг ҳуқуқлари

Тадбиркорлик шартномаси
тарафининг мажбуриятлари

  • - шартномаларни тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилиш муносабати билан зарур бўлган маълумот- номалар ва бошқа ҳужжатларни сўраш ва олиш;

  • - шартномаларини тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар юзасидан экспертларнинг ёзма хулосаларини сўраш ва олиш, мутахассислар билан

маслаҳатлашиш;

  • - шартномалари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари- нинг талабларига риоя этишлари;

  • -қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда шартномаларининг ўз вақтида тузилишини таъминлаш;

  • -тузилган шартномалар бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва

тегишли тартибда бажаришлари шарт.





  • -давлат органлари ва бошқа органларга, мансабдор шахсларга илтимосномалар билан мурожаат этиш ҳамда шикоятлар бериш ва улардан асослантирилган ёзма жавоблар олиш;

  • -бошқа тарафнинг иқтисодий аҳволи, нуфузи ва ишчанлик жиҳатлари хусусидаги маълумотларни тўплаш;

  • - ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг қонунда назарда тутилган воситалари ва усулларини қўллаш.

Тадбиркорлик шартномасининг тарафларни шартномавий муносабатга киришаётганда шу соҳани тартибга солувчи қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга ҳам эга бўлади.

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling