Реферат stomatologik sementlar. Sement asosli plomba ashyolari. Fosfat kislota asosli sementlar
АДТИ
СТОМАТОЛОГИЯ
101 - А
САЛОМОВ АЗИЗБЕК
РЕФЕРАТ
Stomatologik sementlar.
Sement asosli plomba ashyolari. Fosfat kislota asosli sementlar.
Birinchi sementlar Osterman tomonidan 1832-yilda yaratildi. Uning kukuni kalsiy oksididan, suyuqligi fosfat kislotadan tashkil topgan edi.
Xalqaro klassifikatsiya bo’yicha sementlar 8 turga bo’linadi:
Kimyoviy tarkibiga ko’ra toifalanishi:
Yopishqoqligi bo’yicha esa ikki turga bo’linadi:
Retension nuqtalar hisobiga yopishuvchi. Rux fosfat, silikat, silikofosfat sementlar kiradi.
Faqat adgeziya hisobiga yopishuvchi. Shishaionomer polimerlar.
Рух-фосфат цемент. Фосфат цементлар стоматологияда жуда кенг қўлланилади.
Таркиби жихатидан кукун ва суюқликдан ташкил топган. Кукуни таркибида рух оксиди (80-83%), магний оксиди (6-10%), Кварц ва бошқа қўшимчалар бор. Суюқлиги - рух оксиди ва алюминий гидрооксиди билан нейтралланган ортофосфат кислотаси.
Хусусиятлари:
Пульпа учун токсик эмас,
ёпишқоқлиги яхши (туғри қорилса),
кенгайиш коэффициенти паст,
яхши термоизолятор,
сўлак таъсирида эрийди (1 йил мобайнида),
механик пишиқ эмас,
косметик талабларга жавоб бермайди (ранги тиниқ эмас).
Фосфат цементнинг қотиши рух оксидини фосфат кислота билан бўладиган реакцияси натижасида амалга ошади, бунда рух фосфат ҳосил бўлади.
Ишлатилиши:
сунъий қопламалар қўйиладиган тишларда доимий пломба сифатида,
узоқ муддатга (3-4 ой) вақтинчалик пломба сифатида,
сунъий қопламаларни (ўзакли тиш, қистирма) фиксациялашда,
илдиз каналларини пломбалашда,
доимий пломбалар остига ажратувчи таглик сифатида,
сут тишларида доимий пломба сифатида.
Пломба ашёси пластик бўлиб, корилган асбобдан узилганда 1 -2 мм чўзилиб, аррасимон тишчалар ҳосил қилади (пломбанинг етилганлик белгиси). Қориш учун оптимал нисбати 2г кукунга 0,5 мл суюқлик .
Ҳозирги кунда pyх-фосфат цементлар турлича номлар билан чикарилади: Фосфат цемент, Кумуш тутувчи фосфат цемент, Фосцем, Уницем, Унифас, Адгезор (Чехия), Тенет (Швейцария).
Do'stlaringiz bilan baham: |