Реферат stomatologik sementlar. Sement asosli plomba ashyolari. Fosfat kislota asosli sementlar


Download 12.63 Kb.
bet2/3
Sana03.11.2023
Hajmi12.63 Kb.
#1744668
TuriРеферат
1   2   3
Bog'liq
Реферат stomatologik sementlar. Sement asosli plomba ashyolari. -fayllar.org

Бактериоцид цемент. Бу пломба ашёсига кумуш тутувчи фосфат цемент, бактириоцид диоксивисфат, аргил (Чехия) киради.
Бактериоцид хусусиятлар бериш учун фосфат цемент(висфат)га кумуш (1,547%) қўшилади. Бу пломба ашёси ҳам сунъий қопламалар қўйиладиган тишларда доимий пломба сифатида, узоқ муддатга (3-4ой) вақтинчалик пломба сифатида, сунъий қопламаларни (ўзакли тиш, қистирма) фиксациялашда, илдиз каналларини пломбалашда, доимий пломбалар остига ажратувчи таглик сифатида, сут тишларида доимий пломба сифатида қўлланилади. Пломба ашёси кумуш тутгани учун уни косметик соҳаларда қўлланилмайди (вақт ўтгани сари ранги қораяди).

Висфат цемент. Рух фосфат цементлар оиласига мансуб. Таркиби жихатидан ҳам фосфат цементга яқин. Факат таркибига 3% га яқин висмут оксиди қўшилган. Шунинг учун фосфат цементга нисбатан мустапкамроқ, тезроқ қотади ва кам эрийди. Пластик, ишлатишга қулай. Қўллашга кўрсатмалар: фосфат цементга ўхшаш. Қотиш вақти 9-10 дақиқа.

Поликарбоксилат цемент. XX асрнинг 60 йиллари охирига келиб поликарбоксилат цемент кашф этилди. Пломба ашёсининг кукуни асосини рух оксиди ташкил этади. Суюқлиги эса 30-50 % ли поликарбоксилат кислотанинг сувдаги эритмаси. Поликарбоксилат цемент тиш туқималаридан эмаль ва дентин билан кимёвий боғланиш хусусиятига эга. Бу пломба ашёси мустаҳкамлиги яхши бўлмаганлиги ва косметик талабларга тула жавоб бера олмаганлиги сабабли стоматологик амалиётда кенг кулланилмади.

Силикат цемент.

Силикат цементлар асосан олдинги тишларни пломбалаш учун қўлланилади. Таркибида кўп миқдорда кварц тутгани учун хам бу пломба ашёси ялтироқлиги жихатидан эмалга яқин ҳисобланади.
Кукуни таркиби: кремний оксиди(29-47%), алюминий оксиди(15-35%), кальций оксиди(14% гача), фторидлар(15% гача) ва бошқалар.
Суюклиги: фосфат цемент суюклигига якин (рух оксиди ва алюминий гидрооксиди билан нейтралланган ортофосфат кислотаси).
Пломба таркибидаги фторидлар пломбанинг антикариесоген хусусиятини кучайтиради ва иккиламчи кариесни олдини олади. Пломба 1 дакика давомида стоматологик ойнанинг силлик томонида пластмасс ёки агат шпателда корилади. Оптимал нисбат:1г кукунга 5-7 томчи суюклик. Метал шпател ишлатиш таъкикланади. Пломба таркибидаги абразивдоналар метал билан ишкаланиб, пломба рангини узгартиради. 7 хил рангда ишлаб чикарилади.
Пломба ашесини монолит равишда кариоз кавакка куйиш, тишлардан ажратиш учун целлулоид матрицаларни куллаш мумкин. Пломбага карборунд тошлар билан ишлов бериш тавсия этилмайди.Пломбани пардозлаш иложи булса, бир неча кундан кейин амалга оширилгани максадга мувофикдир.
Пломбаларни сулакдан изоляция килиш учун вазелин, гидросил, лак, мумлар ишлатилади (силикон коплаш). Пломба ашёсининг салбий хусусиятларига куйидагилар киради:


  • пульпага ножўя таъсири бор


  • ёпишқоқлиги яхши эмас


  • механик пишиқ эмас (мўрт, синади)


  • киришади(ҳажмини кичрайтиради)


  • oғиз бушлиғи шароитида эрувчан.



Бу пломба ашёсини III, IV синф кариоз кавакларида ишлатиш тавсия этилади. Силикат цементларга «силицин-2», «силицин-плюс», «белацин», «фритекс» (Чехия), «био-трей» (Буюк Британия), «парцилап»(Швейцария) ва бошқалар киради.


Download 12.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling