Referativ jurnallar. Signalli axborotlar xabarnomalari. Espress-axborot


Download 143.33 Kb.
bet18/20
Sana05.11.2023
Hajmi143.33 Kb.
#1749620
TuriReferat
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
7-MAVZU (4 soat)

Ахборот инқилоби. 1981 йилда биринчи шахсий компьютер пайдо бўлиши билан бошланган ахборот инқилоби (у компьютер инқилоби деб ҳам аталади) жаҳоннинг аксарият мамлакатларида одамлар турмуш тарзини ва уларнинг меҳнати хусусиятини бутунлай ўзгартириб юборди. Бу инқилобнинг ўзига хос хусусияти шундаки, ахборот муҳим ресурсга, ҳозирги дунё жараёнларини бошқаришнинг зарурий омилига айланди. Унинг натижаси ўлароқ, нафақат чиқиндисиз, енергия ва ресурсларни асровчи технологиялар пайдо бўлди, балки иқтисодий фаолиятнинг ўзи ҳам ишлаб чиқаришнинг майдаланиши ва табақаланиши томонга ўзгарди. Масалан, ҳозирги вақтда АҚШ експортининг атиги етти фоизи 500 дан ортиқ одам ишлайдиган корхоналарда яратилади. Қолган барча маҳсулотларни кичик жамоалар, баъзан бир неча киши ишлайдиган ўрта ва кичик компаниялар ишлаб чиқаради. ЙАнги технологиялар ва халқаро меҳнат тақсимоти шарофати билан ендиликда глобал иқтисодиётда муҳим рол ўйнаш учун катта мамлакат бўлиш шарт емас. Бунга ўз ютуқлари билан ҳам, чуқур иқтисодий тангликлари билан ҳам жаҳон иқтисодиётининг умумий ҳолатига сезиларли даражада таъсир кўрсатаётган Сингапур, Тайвань, Жанубий Корея каби мамлакатлар мисол бўлиши мумкин.
Янги технологиялар ва ахборот инқилоби одамларнинг атроф муҳитда, ижтимоий ва сиёсий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар устидан назорат олиб бориш борасидаги имкониятларини ҳам кўп карра оширди. «Компьютер шахснинг қудратини кенгайтирган шароитда фуқаролар ўз ҳукуматларининг ҳаракатларини ҳукуматлар фуқароларнинг ҳаракатларини кузатганидан самаралироқ кузатишлари мумкин»46, деб қайд етади америкалик футурологлар Д.Несбит ва П.Эбурдин.
Дарҳақиқат, инсон фаолияти унга нисбатан ташқи уч омил – модда, енергия ва ахборотга асосланади. «Техник тараққиётда уч асосий унсур: билим, енергия ва материал иштирок етади, - деб қайд етади Ж. Томсон. – Кишилик жамияти табиат устидан қай даражада ҳукмронлик қилиши мана шу уч унсурга боғлиқ. Улар орасида билим асосий унсур еканлиги шубҳасиз; билимсиз қолган икки унсур бефойдадир»47. Техник тараққиётда ахборот шаклидаги билимни узатиш ва қабул қилиш техник воситалари доим муҳим рол ўйнайди.
Жамият, унинг маданияти, техник ва илмий тараққиётнинг ривожланишига қараб ахборот техник воситалари ҳам ўзгариб боради. Одатда тил, ёзув, матбаачилик ва замонавий технологияларнинг кашф етилиши билан боғлиқ ахборот инқилоблари қайд етилади. Бундай инқилоблар сифат жиҳатидан ҳар хил жамиятлар пайдо бўлишига олиб келган. Бу фикр ижтимоий ривожланишнинг бошқа сабабларини инкор етувчи технократик детерминизм ҳисобланади. Аммо ахборотнинг йўқлиги кишилик жамиятининг ривожланишини маълум даражада чеклайди. Шу боис Д.С. Роберцоннинг қуйидаги фикрига қўшилиш мумкин: «ЙАнги стивилизастияга ўтилишига олиб келган ҳар бир информастион портлаш одамларнинг турмуш тарзи, маданияти ва ҳ.к.ни тубдан ўзгартирган. ЙАнги даражадаги стивилизастияга ўтишга олиб келувчи ҳозирги информастион портлаш олдинги барча портлашлардан кучли ва салмоқлироқдир»48.
Ижтимоий тараққиётнинг дастлабки босқичларида одамлар ахборот узатиш табиий воситаларидан фойдаланганлар ва кейинчалик уларни яратганлар. Тошлар, чирмовуқлардан ясалган тугунлар, гулханлар, овозлар ва имо-ишоралар шулар жумласидан. Жамият ривожланишининг кейинги, стивилизастион босқичида ахборот технологияси сунъий ташқи хотира – ёзувнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ. Ёзув инсоннинг биологик еволюстиядан ижтимоий еволюстияга ўтишида катта рол ўйнади, унинг борлиқни билиш ижтимоий хусусияти даражасини анча оширди. Ахборот техникасининг ривожланишидаги кейинги босқич ахборот узатиш техник воситалари (телефон, телеграф, радио) нинг пайдо бўлиши билан боғлиқ.
Аммо инсоннинг акс еттирувчи тизим сифатидаги психофизиологик имкониятлари аста-секин бошқариладиган жараёнларнинг мураккаблиги билан тўқнашди ва бу мутлақо янги ахборот воситаси – компютерлар пайдо бўлишига олиб келди. Компютерлар пайдо бўлиши билан ахборот воситаларининг ривожланишида янги босқич бошланди. Инсон техник воситалар ёрдамида ўз организмининг психофизиологик чекланганлигини енгишга ҳаракат қилиб, ахборот техникасига ақлий меҳнат, ахборотга ишлов бериш ва ҳатто айрим мавҳум фикрлаш функстияларини юкламоқда.
Замонавий ахборот техник воситаларининг пайдо бўлиши фан-техника тараққиётининг илғор ютуқлари – електрон саноат, алоқа техник воситалари, аудиовизуал техникага асосланади. Информатика фан ва ишлаб чиқаришнинг янги муносабатларини ўзида мужассамлаштирди.
Компютерлар ривожланиши ҳозиргача беш авлодни ўз ичига олади. 1937 йилда америкалик физик Ж. Атанасовда диссертастия устида ишлаш жараёнида ҳисоблаш амалларини автоматлаштириш ғояси туғилади ва у ўз аспиранти К. Берри билан ҳамкорликда компьютер моделини яратади. Бу моделни улар 1942 йилгача такомиллаштирадилар. Айни шу вақтда бу йўналишда АҚШда А. Фелирс ва Россияда С.А. Лебедев ҳам иш олиб борди. Сал кейинроқ електрон лампаларда ишлайдиган компютерлар – АҚШда ЭНИАК ва Англияда КОЛОС компьютерлари яратилди. 1946 йилда Ж. Фон Нейман компьютерлар ясашга оид бир қанча янги ғоялар таклиф қилди49. Мана шу ғоялар негизида ҳозиргача мавжуд компьютерлар архитектураси яратилди.
1949 йилда Буюк Британияда конструктор М. Уилкс Ж. Фон Нейман ғояларини ЭДАК машинасида техник жиҳатдан гавдалантириб, сақланадиган дастурли биринчи компьютерни яратди. Сал кейинроқ, 1951 йилда Россияда МЭВМ компьютери яратилди. Сақланадиган дастурли лампали компьютерларни серияли ишлаб чиқаришга ўтилиши билан биринчи авлод компьютерлари даври бошланди.
Лампали диодларнинг ярим ўтказгичли диодлар билан, лампали триодларнинг транзисторли триодлар билан алмаштирилиши, ферритли ўзакларда тезкор хотирани ва магнитли дискларда узоқ муддатли хотиранинг яратилиши, алгоритмик тилларнинг пайдо бўлиши иккинчи авлод компьютерларига хос. Учинчи даврнинг бошланиши интеграл схемалардаги ИБМ-360 компютерларининг ишлаб чиқилиши билан боғлиқ. Кейинчалик мос келадиган периферияли қурилмали компютерлар, кичик интеграл схемалардаги миникомпютерлар яратилди. Ҳозир катта интеграл схемалардаги тўртинчи авлод компютерларидан фойдаланилмоқда. Микропростессорлар яратилмоқда, улар микрокомпьютерлар яратиш имконини бермоқда. Микропростессорларнинг яратилиши ахборот техникасида шу қадар катта силжиш содир бўлишига олиб келдики, ҳозирда микропростессор инқилоби тўғрисида кўп сўз юритилмоқда. Шахсий компютерлар пайдо бўлди ва улар ялпи компютерлашишга асос солди.
80-йиллар бошидан бешинчи авлод компютерлари устида иш бошланди. Бундай компютерлар ўта катта интеграл схемалар ва сифат жиҳатидан янги архитектура асосида қурилади: Фон Нейман структураси ўзак шаклида сақланади, унинг атрофида янги блоклар жойлаштирилади. Мазкур блоклар, хусусан, фойдаланувчи билан компютер ўртасида табиий тилга яқин тилда алоқа боғланишини таъминлайди. Маълум фан соҳасига оид билимлар базаси структурада муҳим ўрин егаллайди. Сунъий интеллект ғояси негизида ишлаб чиқилган моделлар ва воситалардан кенг фойдаланилади. Аммо сунъий интеллект тизимини ишлаб чиқиш бешинчи авлод компютерлари вазифасидир.
Бешинчи авлод компютерлари устида иш 1978 йилда Японияда, амалда еса – 1982 йилдан бошланди. Бу иш 10 йилга мўлжалланган еди. Тегишли лойиҳа ишлаб чиқилди. Лойиҳанинг мақсади – компютер тизимлари ёрдамида кейинги ўн йилликда юзага келиши мумкин бўлган жамиятнинг муҳим еҳтиёжларини қондириш, чунончи, меҳнат унумдорлигини ошириш, халқаро ҳамкорликда Йпониянинг янада кенгроқ иштирок етишини таъминлаш, енергия ва фойдали қазилмаларга бўлган талабни қондириш, ёшларнинг маълумот даражасини ошириш кабилардир. Лойиҳа машинада таржима қилиш, инсон-компьютер диалоги, мантиқий дастурлаштириш, машинада лойиҳалаш дастурларини ҳам ўз ичига олди. Инсон учун енг табиий интерфейсни яратиш, машина билан табиий тилда алоқа қилишга еришиш бош вазифа қилиб қўйилди.
1982 йилда ишлаб чиқилган лойиҳани амалга ошириш учун Япониянинг 8 та фирмаси Токиода янги авлод компютерлари институтини ташкил қилди. Ишга «фан самурайлари» – фаол ва ижодий фикрлайдиган ёш олимлар жалб етилди. Улар ҳукумат органлари кўмагида компьютер ва експерт тизимларини техник ва дастурий таъминлаш воситаларини яратиш устида иш бошладилар. Супержамғаргичлар, експерт тизимлари, билим банклари ва 16 мегабайтли чип яратилди. Бироқ, мазкур дастурнинг кўпгина бандларини амалга оширишда олимлар катта қийинчиликларга дуч келдилар ва улар бажарилмай қолди. Аммо лойиҳа устида ишлаш жараёнида интеллектуал компьютер яратиш имконияти синовдан ўтказилди. 1991 йилда ЙАпонияда «Ахборотга ишлов бериш янги технологияси» янги ўн йиллик дастурининг турли жиҳатлари муҳокама қилинди. Бу дастур олтинчи авлод компьютерлари лойиҳаси деб баҳоланди.
Японияда амалга оширилган янги авлод компьютерлари яратиш бўйича миллий лойиҳалар бошқа мамлакатларда ҳам шундай ишлар амалга оширилишига туртки берди. Чунончи, 1984 йилда АҚШда 10 йилга мўлжалланган «Стратегик компютер ташаббуси» дастури қабул қилинди. 2001 йилгача суперкомпьютер имкониятларига ега бўлган интеллектуал компьютер яратилиши ҳақида еълон қилинди. Франстияда 1983 йилдан бешинчи авлод компютерлари яратишнинг енг муҳим йўналишлари бўйича олти лойиҳа устида иш бошланди. Шунга ўхшаш дастурларни Германия ва Эвропа Иқтисодий Ҳамжамияти ҳам ишлаб чиқди.
1985 йилдан Россияда ҳам Фанлар академиялари ҳамкорлиги доирасида 11 лойиҳа устида иш бошланди, лекин 1987 йилда улар тўхтатилди ва компютер ишлаб чиқариш ҳажмлари Россияда АҚШдаги даражанинг 1% гача камайди. Ҳозирги кунда компьютер саноатида, илғор технологияларнинг бошқа турларида бўлгани сингари, жаҳонда, айниқса, АҚШ ва Япония ўртасида кескин рақобат кетмоқда.
Компьютер техникасининг ривожланиш истиқболлари ҳақида ҳар хил қарашлар мавжуд. Айрим мутахассисларнинг фикрича, яқин келажакда компютерлар сифати ва миқдорида ақл бовар қилмас ўсиш содир бўлади. Бошқаларнинг тахминига кўра еса, кремнийли технология ўз аҳамиятини йўқотиши натижасида, бунинг батамом тескариси бўлади. Аммо ҳозирда ярим ўтказгичли бошқа материаллар ҳам синовдан ўтказилмоқда, истиқболда компютерлар конструкстиясига нисбатан «нейронли-тармоқли» ёндашув, оптик елементлар, молекуляр биология негизида компьютерлар яратиш назарда тутилмоқда. Ҳар доимгидек, бир табиий тамойилнинг ескириши янги табиийтамойиллар, материаллар, енергияга ўтилишига олиб келади.
Дастурий таъминлаш воситалари ишлаб чиқиш йирик тармоққа, дастурчи касби – оммавий касбга айланди. Чунончи, АҚШда ҳозир дастурлаштириш саноати йилига 30% га ўсмоқда. Жаҳон дастурий маҳсуллар ишлаб чиқариш саноатининг 70% га яқини АҚШга тегишли еканлиги бежиз емас. Дастурий хизматлар кўрсатувчи фирмаларнинг умумий миқдори АҚШда 4000 дан, Буюк Британияда – 3000 дан, ЙАпонияда еса – 2500 дан ошиб кетган50.
Ҳозирги замон ахборот технологияси илғор номеханик технологиялар орасида муҳим ўрин егаллайди. У жамиятнинг барча соҳаларида фаолият кўрсатади.
Бу жараён жамиятни ахборотлаштиришни индустриал саноат ўрнига келаётган техноген стивилизастияни ривожлантириш босқичига айлантиради.
Сўнгги йилларда олимларнинг умумий сони ҳам кўпайди. Агар 1910 йилда дунё бўйича 15 минг нафар илмий ходим фаолият кўрсатган бўлса, 1962 йилда уларнинг сони 2 млн.дан ошиб кетди. Олимлар сонининг кўпайиши билан бир вақтда илмий асарлар миқдорининг ўсиши ҳам қайд етилмоқда: 1665 йилда ер юзида биринчи илмий журнал пайдо бўлди, 1865 йилга келиб 1000 номда илмий журналлар нашр етила бошланди, 1965 йилга келиб еса бундай журналлар миқдори 100 мингдан ошиб кетди (уларда йилига 5 млн.дан ортиқ мақола еълон қилинади).
Информастион портлаш техник тараққиёт суръатининг тезлашишига, кашфиётлар миқдори кескин ўсишига туртки берди. Сўнгги 10 йилда олдинги 2000 йилдагига қараганда кўпроқ кашфиётлар пайдо бўлди. ЙАнги маҳсулларни ишлаб чиқиш ва ўзлаштириш даври изчил қисқариб бормоқда: буғ машинасини ўзлаштириш даври – 100 йил, паровозни ўзлаштириш даври – 34 йил, дизелни ўзлаштириш даври – 19 йил, реактив двигателни ўзлаштириш даври – 14 йил, турбореактив двигателни ўзлаштириш даври – 10 йил, автомобиль двигателини ўзлаштириш даври – 7 йил, транзисторларни ўзлаштириш даври – 5 йил, лазерни ўзлаштириш даври еса – атиги 2 ойни ташкил қилади. Бунда ҳар бир янги кашфиёт ва кўпайиб бораётган билимлар ҳажми бир ёки бир нечта янги кашфиётларга туртки бермоқда.
Информастион портлаш ахборот инқирозини келтириб чиқарди, яъни ўсиб бораётган ахборот ҳажми билан уни идрок етишнинг чекланган имкониятлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келди. Тўғри, информастион портлаш одамларни маълум даражада шошириб қўйди. Аммо одамлар муаммони юзага келтиргач, қоида тариқасида, унинг ечимини ҳам топадилар. Информатика янги воситаларини ишлаб чиқиш фаннинг илғор ютуқларидан фойдаланишга асосланади ва, ўз навбатида, илмий билимнинг янги соҳалари шаклланиши ва ривожланишига туртки беради.
Инсоният ҳамда инсон фаолияти турли соҳаларининг глобаллашувида Интернет катта рол ўйнайди. Интернет – жаҳон ахборот тизими ёки бир-бири билан узлуксиз боғланган тармоқлар бирлашмасидир. Мазкур тармоққа уланган ҳар қандай компьютер бошқа компьютер билан бир лаҳзада боғланиши мумкин. Мазкур жаҳон ахборот тизими ўзига хос кибернетик муҳитни, идеал борлиқни, ўз тушунчалари, қадриятлари, фикрлаш тарзи ва тилига ега кибернетик маданиятни вужудга келтиради. Интернет тармоғига уланган компютерлар миқдори 1969 йилги 4 компютердан 1994 йилда 3,2 миллион компютерга етди. Ҳозирги кунда Интернет бутун дунёни қамраб олган, жаҳоннинг 150 дан ортиқ мамлакатида 15 миллионга яқин абонентга ега бўлган глобал компьютер тармоғидир. Тармоқ ҳар ойда 7-10% га ўсиб бормоқда. Бугун О‘збекистонда интернетдан фодаланувчилар сони 700000 нафардан ошиб кетди. “УЗ” миллий тармоқида еса 3000 дан ортиқ сайт рўйҳатдан ўтган. 2004 йил якунларига кўра ахборот тизимлари ва телекоммуникастия соҳасида кўрсатилган хизматлар миқдори 300 млрд. сўмни ташкил қилади51. Компаниялар билан уларнинг ҳамкорлари ёки мижозлари ўртасидаги ташқи муносабатларда ҳам, компанияларнинг ички тузилишида ҳам жиддий ўзгаришлар содир бўлди. Тижорат фаолиятини олиб боришнинг янги йўналишлари пайдо бўлибгина қолмасдан, мавжуд йўналишлар ҳам тубдан ўзгарди. Бундай ўзгаришлар ҳар қандай давлатда вужудга келган «гибрид» фаолият соҳалари устидан назорат қилувчи тегишли тузилмаларни ташкил етишни тақозо етади. Ҳозирги пайтда 28 йўналиш бўйича дунёнинг 180 мамлакатига чиқадиган тўғридан- тўғри алоқа каналлари ташкил қилинган. Рақамли халқаро телефон каналлари улуши 84,7 фоизни ташкил қилади.52

Download 143.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling