Referativ jurnallar. Signalli axborotlar xabarnomalari. Espress-axborot


Download 143.33 Kb.
bet13/20
Sana05.11.2023
Hajmi143.33 Kb.
#1749620
TuriReferat
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20
Bog'liq
7-MAVZU (4 soat)

Илмий ахборотилмий билиш жараёнида олинган, тушунчалар, мулоҳазалар, хулосалар, назариялар ва гипотезалар тизимида қайд етилган, табиий ёки сунъий белгилар тизими ёрдамида ифодаланган, объектив борлиқни олимнинг маънавий фаолияти натижалари орқали аниқ акс еттирадиган ва ижтимоий-тарихий амалиётда фойдаланиладиган ижтимоий аҳамиятга молик ва мантиқий жиҳатдан (шаклан) умумийлаштирилган ахборот.
Инсоннинг илмий билиш фаолияти ўзини қуршаган дунё ҳақида янги билим олишга қаратилади. Билимнинг янгилик даражасини текшириш учун уни айрим шахс емас, балки бутун жамият ривожланишининг муайян тарихий босқичида шаклланган билим билан солиштириш лозим, чунки бир шахс учун янги ҳисобланган ахборот бошқа шахс учун доим ҳам янги бўлавермайди.
Шу сабабли илмийлик талабига жавоб берувчи, илгари аниқланган илмий билимлар рўйхатида бўлмаган билимнинг у ёки бу бирлиги «янги» деб аталади. Шу муносабат билан моддий ва маънавий дунё фаолияти ва ривожланиш қонуниятлари ҳақида жамиятга илгари маълум бўлмаган ахборот ифодаланган билим янги деб ҳисобланишини қайд етиш айниқса муҳимдир. Айни вақтда, ижтимоий муҳим билимларнинг янгилик даражасини берилаётган ахборотнинг нафақат мазмуни, балки шакли нуқтаи назаридан ҳам баҳолаш лозимлигини ҳисобга олиш керак. Илмий билимлар ҳажмининг ўсиши натижасида фанда амал қилаётган билимнинг янги шаклларини излаш муаммоси муҳим аҳамият касб етади. Бу муаммо асосан билимни семантик соддалаштириш орқали шаклан ўзгартириш билан боғлиқ.
Объектив ҳодисалар ва жараёнларни акс еттирувчи илмий ахборот уларга хос бўлган муайянликни ҳам, номуайянликни ҳам қайд етиши лозим. Ахборотнинг бундай хоссалари бирлиги А.Д.Урсул томонидан асоосланган: «Илмий ахборотнинг номуайянлигини, айниқса келажакни акс еттириш билан боғлиқ ноаниқликни ҳисобга олиши келажакни башорат қилиш методларини ўрганувчи шаклланаётган илмий йўналишларни илмий-техник прогноз қилишнинг «аксиомалари»дан биридир»37. Илмий билимнинг турли соҳаларида илмий тафаккур услубининг шаклланишига семантик ахборотнинг номуайянлиги ҳақидаги ғоялар ҳам таъсир кўрсатмоқда. Билишнинг ривожланиши нотўлиқ ва номуайян ахборотдан тўлиқроқ ва муайянроқ ахборотга ўтишни тақозо етади. Олимга керак бўлган билим мавжуд билимнинг номуайянлигини камайтириши, ундан кўпроқ ахборот бериши лозим.
Илмий ахборот ҳажми ижтимоий ахборот ҳажмидан анча кўп, уларнинг мазмуни еса ранг-барангдир. Илмий ахборотда емостиялар, кечинмалар, дунёни идрок етишнинг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ индивидуал-руҳий унсурлар намоён бўлиши мумкин. Илмий ахборот комплекс тузилма сифатида мураккаб бўлиб, олим илмий фаолиятининг кўпгина томонлари билан белгиланади.

Download 143.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling