Referativ jurnallar. Signalli axborotlar xabarnomalari. Espress-axborot


Ахборотнинг евристик мазмунини ўрганишда информацион вазиятнинг қуйидаги унсурлари муҳим ўрин тутади


Download 143.33 Kb.
bet11/20
Sana05.11.2023
Hajmi143.33 Kb.
#1749620
TuriReferat
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20
Bog'liq
7-MAVZU (4 soat)

Ахборотнинг евристик мазмунини ўрганишда информацион вазиятнинг қуйидаги унсурлари муҳим ўрин тутади:
1) ахборот субъекти (ахборот олувчи, уни ўзгартирувчи ва ундан фойдаланувчи), ахборот объекти (ахборот манбаи): субъект билан ўзаро алоқага киришади;
2) эҳтиёжлар: акс еттирилган ранг-барангликнинг муҳим қисмини танлаш масаласини ечади.
Субъектнинг қизғин изчил фаолияти ахборотнинг шаклланиш жараёнида муҳим омиллардан бири сифатида амал қилади. Ташқи таъсирлардан ахборот объектининг субъектга таъсири, таъсирни кодлаштириш ва моделлаштириш, тескари алоқа, субъектнинг билим даражаси таъсирида ўзгариш ва ҳоказоларни қайд етиш мумкин.
Хуллас, ахборот ва билим ўзаро нисбатининг бир хил таърифи мавжуд емас. Фақат шу нарса аниқки, улар ўртасида чуқур диалектик алоқа мавжуд. Бу алоқа шу қадар чуқурки, баъзан ахборот ва билим тушунчалари кундалик амалиётимизда, айниқса, ҳозирги кунда информастион портлаш деб ном олган инсон билимининг жадал ўсиши тўғрисида сўз юритилган ҳолларда бир-бирига ўхшатилади.
Билимнинг информативлиги билиш фаолиятининг барча соҳалари, коммуникатив жараёнларда муҳим аҳамиятга ега. Бунда «кундалик амалиёт, ишлаб чиқариш фаолияти, одамлар ўртасидаги муносабатларда алоқа техникаси маъносидаги ахборот миқдори емас, балки аввало ахборотнинг мазмуни ёки бошқача айтганда информативлик муҳимдир. Зотан, ахборот миқдори қанча кўп бўлмасин, агар у идрок етилмаса, тушуниб етилмаса, ундан заррача наф бўлмайди»35.
Билимнинг информативлиги борлиқ қонунларини аниқ акс еттирувчи ва инсонга унинг амалий-ўзгартириш ва билиш фаолиятида хизмат қилувчи тушунчалар, мулоҳазалар, констепстиялар, назариялар ва билимнинг бошқа шаклларида ифодаланган муҳим ахборот мажмуидир.
Билим информативлигининг мазмунини қуйидагилар тавсифлайди:
1) ёритилаётган масалаларнинг муаммолилиги;
2) ўрганилаётган объектнинг хоссалари, алоқалари ва муносабатларини аниқ акс еттирувчи билимнинг муҳимлиги ва ўзига хослиги;
3) ахборотнинг янгилиги, агар у амалда ижтимоий аҳамиятга ега ва ўзлаштирилганидан сўнг фойдаланувчининг муносабатини ўзгартириши мумкин бўлса;
4) ахборотдан фаолият жараёнида фойдаланаётган субъект мақсадлари ва вазифаларига мувофиқлиги;
5) билимнинг тушунтирувчи, башорат қилувчи ва уюштирувчи кучи;
6) билим мазмуни мантиқий-гносеологик ўзагининг хусусияти сифатидаги билимнинг инвариантлиги;
7) билимнинг номуайянлик даражаси.
Илмий билимнинг информативлиги фаннинг ҳозирги даврдаги ривожланиш қонуниятлари, аввало унинг самарадорлигини оширишга кўмаклашувчи билишдаги интеграстия жараёнлари билан белгиланади. Фаннинг интеграстиялашуви информативликнинг муҳим хусусиятларидан бири – билимнинг тушунтирувчи ва башорат қилувчи кучини оширади. Илмий билишга информативликни инвариантлик орқали таҳлил қилиш хос. Информативлик инвариантлик маъносида кўп жиҳатдан констептуал тизимларнинг тушунтирувчи кучи ёрдамида ифодаланади.
Ҳозирги замон фанининг мантиқий-гносеологик асосларидан бири бўлган интеграстия илмий билимнинг информативлик даражаси ва асосий информастион имкониятларини ўзгартиради. Бу билимнинг бир даражасидан бошқа даражасига, нарсалар ва ҳодисалар мазмунини янада теранроқ акс еттирувчи билимга ўтиши билан боғлиқ. Интегратив жараёнлар назарий тизимларнинг теранлик даражасини ошириб, назария ва емпирик маълумотларнинг қўлланиш доирасини кенгайтиради. Назария мазмунининг янада теранлашуви информативлик даражасининг ошишига, тушунчалар ҳақидаги ахборотнинг интегратив жараёнларга таъсир кўрсатиш имкониятини рўёбга чиқаришга кўмаклашади.
Шундай қилиб, фаннинг интеграстиялашуви тушунчалар тизимларининг информативлигини уларнинг ўзаро алоқаси асосида рўёбга чиқариш механизми ҳисобланади.
Билимнинг информативлиги илмий фаолиятни ўзгартириш, билиш, ижтимоий-коммуникатив ва психологик жиҳатларини қайд етишни тақозо қилади. Илмий ахборот коммуникатив жараёнга қўшилиб, билиш фаолиятининг самарадорлигини ошириш воситасига айланади. Бу билимнинг информативлигига нисбатан гносеологик ва состиологик ёндашувларнинг бирлиги билан белгиланади. Состиологик ёндашув шуни кўрсатадики, билимнинг информативлик даражасини моддий ишлаб чиқаришнинг ўсиши, моддий-ўзгартириш фаолияти асосий вазифалари комплекс, интегратив хусусиятининг кучайиши ҳам, илмий коммуникастияларнинг ривожланиши ҳам оширади. Билимнинг янги унсурлари вужудга келишида ижтимоий-коммуникатив жараёнга қўшилган, ўзлаштирилган ижтимоий муҳим унсурлар фаол иштирок етади.

Download 143.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling