Referativ jurnallar. Signalli axborotlar xabarnomalari. Espress-axborot


Download 143.33 Kb.
bet12/20
Sana05.11.2023
Hajmi143.33 Kb.
#1749620
TuriReferat
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   20
Bog'liq
7-MAVZU (4 soat)

Ижтимоий ахборотбилимнинг шундай бир қисмики, у муайян моддий жисмларда қайд етилган ва белгилар тизимида ифодаланган ҳолда ижтимоий-коммуникатив, субъектлараро жараёнга қўшилиб идрок етилади ва инсоннинг билим даражасини ўзгартиради, шунингдек унинг ўзи ҳам ўзгартирилиб, ундан фаолиятнинг турли жабҳаларида фойдаланилади. Шу маънода билим тушунчаси олимнинг билим жараёнини гносеологик томондан, ахборот тушунчаси еса, асосан коммуникатив томондан тавсифлайди, деб айтиш мумкин.
Инсон фаолиятининг ўзига хос томони ахборотни талқин қилиш имкониятидан етарли фойдалана олишида. Бироқ билиш фаолиятининг гносеологик (акс еттириш) ва коммуникатив жиҳатларининг фарқланиши (тегишли равишда билим ва ахборотнинг фарқланиши) уларнинг муштараклигини тушуниш билан тўлдирилиши лозим. «Ахборот коммуникатив жараёнга қўшилиб, билим муайян олимнинг қадриятлари жабҳасида ривожланишига кўмаклашади»36. Ижтимоий ахборотни ўзлаштириш учун уни англаб етиш ва талқин қилиш лозим.
Ижтимоий ахборот жараёни икки фаолият тури – интериоризастия ва екстериоризастияга асосланади. Интериоризастияинсоннинг ижтимоий-коммуникатив жараёнларда моддийлашган ижтимоий (шу жумладан илмий) ахборотни англаб етиш, уни ижодий ўзгартириш борасидаги фаолияти, екстериоризастияянги ахборот яратиш борасидаги фаолиятдир. Шу сабабли инсон билиш фаолиятида гносеологик, ижтимоий-коммуникатив ва психологик жиҳатлар муштаракдир. Табиат, жамият ва тафаккур ҳақидаги мавжуд ахборотни ўзлаштириш жараёнида инсонда англаб етилмаган объектлар ва жараёнларни билишга еҳтиёж туғилади. У субъектлараро коммуникатив жараёнга қўшилиб, билиш еҳтиёжи объектига айланади ва ижтимоий мероснинг функстионал-генетик таркибига «ўрнашиб», яна интериоризастияни келтириб чиқаради.
Инсоннинг фаолиятида билим тил, ҳужжат, техника ва бошқа тизимлар кўринишида моддийлашади (объективлашади) ва ривожланиб, ижтимоий ахборотдан кенг фойдаланиш мумкин бўлган яхлит изчил амалиётда мужассамлашади. Фаолият воситалари сифатида нафақат моддий воситалар (меҳнат қуроллари, асбоблар ва ҳ.к.), балки объективлашган билим, ахборотнинг техник ва операстионал-методик унсурлари, бевосита ва тескари алоқа йўллари, ахборот танлашни белгиловчи «мезонлар тизими»дан ҳам фойдаланилади.
Билимни ривожлантириш индивидуал ва ижтимоий шаклларининг ўзаро алоқаси инсон фаолиятининг коммуникатив жиҳатини акс еттиради. Ижтимоий ахборот фаолият предмети, воситаси ва маҳсули сифатида амал қилади. Ижтимоий ахборот ижтимоий-коммуникатив жараён билан узвий боғлиқ, чунки билиш маҳсули (натижаси) ва билиш жараёни билан муштаракдир. Ижтимоий ахборот ахборот оқимларида моддий омиллар (сўз, матн ва ҳ.к.) ёрдамида рўёбга чиқарилади. Статик кўринишда ижтимоий ахборот ижтимоий маъно касб етмайди. Ижтимоий ахборотнинг муҳим белгиларидан бири унинг инсоннинг ўзини қуршаган дунё ҳақидаги билим даражасини ўзгартириш қобилиятидир. Ижтимоий ахборот инсон онгида акс етган оддий билим емас, балки бизнинг онгимизда ўзгаришлар ясайдиган, руҳиятимиз даражасида фаол амал қиладиган, ўзлигимиздан мустаҳкам ўрин оладиган билимдир. Ижтимоий ахборотнинг билиш фаолиятида фойдаланиладиган алоҳида тури -илмий ахборотдир.

Download 143.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling