Referativ jurnallar. Signalli axborotlar xabarnomalari. Espress-axborot


Download 143.33 Kb.
bet17/20
Sana05.11.2023
Hajmi143.33 Kb.
#1749620
TuriReferat
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
7-MAVZU (4 soat)

Ахборотлашган жамият концепцияси (муаллифлари – Э. Масуда, Д. Мартин, Г. Молитор ва б.) ҳозирги замон фанида муҳим ўрин егаллайди. У индустриал ва постиндустриал жамият констепстияси ўрнини егаллаган бўлиб, информатика ва ахборот технологияси жамиятнинг ижтимоий тузилишини, ишлаб чиқариш кучларини ўзгартириш, яхлит ахборот саноатини вужудга келтириш воситаси бўлиб хизмат қилади. Айрим ривожланган мамлакатларда ахборотлашган жамиятни қуриш давлат дастурлари қабул қилинган. Бундай дастур, масалан, Японияда қабул қилинган. Уни япон олими Э. Масуда ўзининг «Ахборотдан дунё миқёсида фойдаланишнинг янги даври» ва «Ахборотлашган жамият – постиндустриал жамият» асарларида баён етган.
Дунёда ахборотлашган жамият ривожланишининг назарий асосларини ХХ асрнинг 70-йиллари охири ва 80-йилларнинг бошида ахборотлашган жамиятнинг шаклланиши ва ривожланиши ҳақидаги янги констепстияларда ижтимоий тараққиётнинг асосий омили ишлаб чиқариш ва ахборотлардан унумли фойдаланиш зарурлиги таъкидланади. З.Бжезинский, Д.Белл, Э.Тоффлер40 жамият тараққиётини “босқичлар алмашинуви” сифатида ўрганар еканлар, ахборотлашган постиндустриал жамият тараққиётини, қишлоқ хўжалиги, саноат ва бошқа иқтисодий хизмат соҳаларидан кейин келувчи “тўртинчи” иқтисод ахборотлашган секторининг устуворлиги билан боғлайдилар. Улар индустриал жамиятнинг асоси – капитал ва меҳнат ўз ўрнини ахборотлашган жамиятда ахборот ва билимга боғлиқ деб ҳисоблайдилар. Бошқа баъзи назариётчилардан фарқли ўлароқ бу олимлар инқилобни ижтимоий – сиёсий ҳаракат натижаси сифатида емас, балки жамиятнинг синфий тузилишини ижтимоий нодифференстиал “ахборотлашган жамоа” билан алмаштирувчи “ахборотли портлаш”ида кўрадилар41.
Э.Тоффлер келажакни “ахборотлашган редукстионизм” асосида таҳлил қилади: индустриализмдан янги постиндустриал стивилизастияга ўтиш компьютер инқилоби асосида ахборот технологияларининг ҳукмронлиги билан амалга оширилади. Бу ишлаб чиқариш услуби инновастиялари турмуш тарзи ва маданият билан бошқарилади ва ҳозирги замон глобал муаммоларини ҳал қилишга ҳаракат қилади.
“Учинчи тўлқин” асарида Э.Тоффлер “постиндустриал жамият”га ўтиш манзарасини ёритади, яъни “тўлқинлар – бу тарих тўлқинлари бўлиб, уни инсоният ўз тараққиёти жараёнида ўтиб, стивилизастияни яратади42. Бир – биридан кейин келувчи бу тўлқинлар уч ҳаракатдан иборат тарих драмасини кўрсатувчи фанни яратади: уч стивилизастия тўлқини; индустриал жамиятгача бўлган (аграр) стивилизастия, индустриал (саноат) стивилизастия, ва жамият инфратузилмасини ва кишилар турмуш тарзини ўзгартирувчи ахборот технологиялар асосида постиндустриал (компьютер - ахборотлашган) стивилизастиядир43. Бунда Э.Тоффлер бугунги кун учун радикал, янги бўлган ва келгуси авлод турмушини тубдан ўзгартирадиган ахборотлашган жамият елементларини баён етади.
Г.Маклуен “Ахборотлашган жамиятни електрон (аудиовизуал) коммуникастия ғалабаси шароитида шахснинг интеллектуал қобилияти ва ижодий характерини оширувчи индивид даври”44 деб таъриф беради. У електрон инқилоб ҳаётни ўзгартиради деб ҳисоблайди.
А.Турен фикрича, ахборотлашган жамият тушунчаси ҳақида сўз борганида асосий еътиборни иқтисодий муносабатларга қаратиш зарур. У телекоммуникатив – ахборот инқилоби жараёнида инвестистиянинг бошқариш сиёсатидаги ўзгаришларга алоҳида таъсирини таъкидлайди. У ахборотлашган жамиятда бошқарувни ахборот ва коммуникастияларнинг мураккаб тизимини қўллаш қобилиятини кўради, постиндустриал жамият иқтисодий тизим елементларининг жамиятнинг ўзидаги ҳаракатларга тегишли еканлигини тан олади. Бу ҳаракатлар доим ҳам онгли ирода шаклида амалга ошмайди, шунинг учун бу жамиятни у дастурлашган жамият деб атайди.
А.И.Ракитов «Ахборотлашган жамият ижтимоий тузилмаларидаги кескин ўзгаришлар ахборотлашган фаолиятнинг ва бошқаришнинг барча соҳаларида автоматлаштириш ва роботлаштириш жараёнининг шаклланишига олиб келади”45, деб таъкидлайди. Бинобарин, ахборотлашган жамият ривожланган бўлсада, ҳали у мукаммалликдан йироқ. Бу назариянинг тарафдорлари стивилизастиянинг янги ҳолатини унинг алоҳида белгиларини таҳлил қилган ҳолда аниқлашга интиладилар, бунда асосий еътибор жамиятга ижтимоий бир бутунлик сифатида белгиланмайдиган ҳодисаларга қаратилади.
Ахборот жамиятининг ишчилари машинага тобе бўлмайди. Улар ишга еркин, оқилона ёндашади, муайян маҳорат ва билимга ега бўлади. Меҳнатни автоматлаштириш даврида информатика инсонни турғун, катта меҳнат сарфини талаб етувчи, оғир жисмоний ва ақлий меҳнатдан халос етади, унинг тафаккурини кучайтиради. Информатика меҳнатнинг жуда кўп турлари самарадорлигини кескин ошириш имконини беради, инсонни янги ҳодисалар доирасига, янги билим соҳаларига олиб киради. Инсон меҳнати тобора интеллектуал мазмун касб етиб боради. Меҳнатнинг интеллектуаллашуви ахборотлашган жамиятдаги меҳнатнинг ўзига хос жиҳатларидан биридир.
Меҳнатнинг интеллектуаллашуви унинг «илмийлашиши»да ўз аксини топади. Ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган билимлар таркибида илмий билимлар салмоғи ошиб боради. Меҳнат жараёнида илмий билимлардан фойдаланилиши, меҳнатнинг интеллектуаллашуви, ишчининг бевосита технологик жараёндан еркинлиги даражасининг ортиши шахс ўз ижодий қобилиятини намоён етишига имконият яратади ва унинг меҳнатига ижодий мазмун бахш етади,меҳнат шароити яхшиланади. Ишлаб чиқаришни ахборотлаштириш ва автоматлаштиришнинг ривожланишига қараб, ишчининг ижоди ҳам такомиллашиб боради. Қайта тузиш қийин бўлган дастурлар ёрдамида бошқариладиган роботлар фаолият кўрсатган даврда инсон ўз иш жойидан еркин бўлмаган ва унинг ижодий ёндашуви чекланган еди. Адаптив бошқарувли роботлар иш тизимларини тез тузатиш имконини берди ва ишчилар ўз ижодий салоҳиятини намоён етиш учун бўш вақтга ега бўлди. Интеллектуал функстияларни бошқарувчи роботларнинг яратилиши ходимларнинг янги технологиялар ва техника воситаларини такомиллаштириш ва кашф етиш бўйича ижодий қобилиятларини намоён етиши, ишлаб чиқариш жараёнини оқилоналаштириш учун шарт-шароит яратади.
Маълумки, янги технология ва техникани ўзлаштириш ижтимоий-сиёсий ҳаётга бевосита боғлиқ. Улар одамлар ижод қилиши ва ташаббус кўрсатиши учун қулай шарт-шароит яратиши лозим. Ахборот технологияси ёрдамида илмий билимлар формаллаштирилади ва айни вақтда маълумотларни ифодалашнинг кўргазмали шакллари (схемалар, графиклар)дан фойдаланилади..
Ахборотни киритиш, унга ишлов бериш, уни сақлаш ва бериш учун фанда автоматлаштирилган ахборот-қидирув тизимлари-мантиқий,математик, лингвистик ва техник воситаларнинг ўзаро боғлиқ мажмуидан кенг фойдаланилмоқда. Бунда автоматлаштирилган ахборот- қидирув тизимига қўйиладиган талаблар ё тадқиқот объекти томонидан, ё мазкур фан соҳасининг назарий негизи ва ахборот-техника воситалари ёрдамида шаклланади. Бундай тизимлар математик усуллар ва алгоритмлар мажмуи шаклида математик таъминлаш воситаларига ега бўлади. Мазкур воситалар експериментларнинг натижаларига ишлов беради, қарорлар қабул қилиш усуллари ва алгритмларини белгилайди. О‘та мураккаб ҳодисалар ва жараёнларни тадқиқ қилишга фаннинг ўтиши, қисқа муддатда аниқ натижаларга еришиш талабининг қўйилиши фанда експериментлар ўтказиш ва уларнинг натижаларига ишлов беришни автоматлаштиришни тақозо етади.
Комплекс муаммоларнинг ечимини топиш учун ахборот воситаларини кенг жалб қилган ҳолда билишнинг бошқа воситалари яратилади, умумий қонуниятларни ифодаловчи янги даражадаги кенгроқ ва чуқурроқ умумлаштириш амалга оширилади. Бунда алоҳида, умумилмий тушунчалар туркуми: тизим, структура, елемент, бошқарув, моделдан фойдаланилади. Бу туркумга информатика тушунчалари: алгоритм, маълумотлар банки, ахборот ва бошқалар қўшилади. Пировард натижада турли фанларнинг тушунчаларини ўзаро таққослаш ва умумий илмий тилни ишлаб чиқиш имконини берувчи констептуал схема яратилади. Алоҳида билим шакли – комплекс билим юзага келади. Комплекс билим ҳажми тадқиқотда иштирок етаётган фанларнинг билим ҳажмидан кўпроқ бўлади ва тадқиқ қилинаётган объект моҳиятини билимнинг бошқа даражасида акс еттиради.
Шу нарса диққатга сазоворки, информатика фанларнинг ўзаро алоқасида, умумий илмий тилни ишлаб чиқишда иштирок етибгина қолмасдан, балки илмий билимнинг мустақил соҳаси сифатида бошқа фанлар билан ўзаро таъсирга киришиб, илмий билимнинг янги соҳалари – ахборот психологияси, мехатроника, ахборот иқтисодиёти, ижтимоий информатика ва бошқаларни вужудга келтиради.
Ҳозир ахборот (компьютер) психологияси мустақил фан соҳаси сифатида фаол ривожланмоқда. У шиддат билан такомиллашиб бораётган ахборот техникаси, ахборот оқимларининг кўпайиши ва мураккаблашишидан инсоннинг қўрқиши, компьютер билан мулоқотни одамлар билан мулоқотдан устун қўйиши, компьютерда ишлашда одамларнинг толиқиши («киберкасаллик») сабабларини таҳлил қилишни назарда тутади.

Download 143.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling