Рефлектометр ёрдамида йўқотувчанликни ўлчашда хатоликлар
Download 116.46 Kb.
|
7. 4. Р
Шундай қилиб, рефлектометрнинг кўрсаткич кўрсатмаси линиядаги (дБ ўлчов бирлигида ўлчанган) йўқотувчанлик қийматини ва z = const нуқтадаги сочилиш коэффициентини ҳамда z = 0 нуқтадаги сочилиш коэффициентига нисбати бўлган логарифмдагига пропорционалдир. Рефлектометр кўрсатмаси линиядаги йўқотувчанлик қийматини ўзгариши хисобига ўлчанади, шунингдек сочилиш коэффициенти ўзгариши хисобига ҳам ўзгариб боради. Бундай доимий ҳолатда хатоликларни пайдо бўлишлигига сабаб шундан иборатки, чунки рефлектометр ёрдамида йўқотувчанликни ўлчаганда линиянинг кириш томонидаги қувватга бутун линия бўйлаб ўтган тўғри йўналишдаги қувватга нисбатан ўлчанади, қувватнинг бир мунча яқин бўлган нисбати эса линиянинг бош томонида ва линиянинг охир уч томонидан орқага қараб сочилишга нисбатидир.Шундай қилиб, бутун линия узунлиги бўйича сочилиш коэффициенти доимий бўладиган бўлса (Sz = Sо), у ҳолда log(Sz/Sо) = 0 бўлгани учун рефлектометр кўрсатмаси линиянинг тўлиқ йўқотувчанлик қийматига тўғри пропорционал бўлади ва у дБ ўлчов бирлигида ўлчанади. Аммо умумий ҳолда қарайдиган бўлсак, сочилиш коэффициенти бутун узунликдаги линияда доимий бўлмайди (Sz = Sо) ва log(Sz / Sо) = 0 бўлишлиги ўз навбатида сочилиш коэффициентини вариацияси эса доимий равишда хатоликларни келиб чиқишига сабаб бўлади.Шундай қилиб, бутун линия узунлиги бўйича сочилиш коэффициенти доимий бўладиган бўлса (Sz = Sо), у ҳолда log(Sz/Sо) = 0 бўлгани учун рефлектометр кўрсатмаси линиянинг тўлиқ йўқотувчанлик қийматига тўғри пропорционал бўлади ва у дБ ўлчов бирлигида ўлчанади. Аммо умумий ҳолда қарайдиган бўлсак, сочилиш коэффициенти бутун узунликдаги линияда доимий бўлмайди (Sz = Sо) ва log(Sz / Sо) = 0 бўлишлиги ўз навбатида сочилиш коэффициентини вариацияси эса доимий равишда хатоликларни келиб чиқишига сабаб бўлади.Сочилиш коэффициентининг вариацияси асосан мода майдон диаметрларининг вариацияси хисобига ҳосил бўлади чунки сочилиш коэффициенти мода майдон диаметрига тескари пропоционалдир. Бундай кўринишдаги сочилиш коэффициент боғлиқлиги толанинг сонли апертура қиймати – NA, толанинг мода майдон диаметрига тескари пропорционалдир (1.2-ифода). Бунда толанинг мода майдон диаметри қанчалик кичик бўладиган бўлса, толанинг апертураси шунчалик катта бўлади ва шунинг хисобига толадаги релеев сочилишига учрайдиган қувватнинг катта бир қисми (тўлиқ қаттиқ бурчак 4π) толадаги моданинг орқа томонига тушиб қолади.Download 116.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling